Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Тери ости ёғ тўқимаси анатомик ва физиологик хусусияти



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.1.3 Тери ости ёғ тўқимаси анатомик ва физиологик хусусияти
 
Ҳ
омиланинг 14-20 ҳафталигидан бошлаб ёғ тўқимаси тараққий эта 
бошлайди, ҳомилаликнинг охирги 1,5-2 ойлигида тери ости ёғ тўқимаси асосан 
тўпланиб бўлади. Шунинг учун ҳомилани 10-чи ойлигида теридаги 


211 
буришганлик ҳолати йўқолади. Етилиб туғилган чақалоқларда ёғ тўқимаси 
лунжда сонда яхши тараққий этган бўлади. Чала туғилган болаларда тери 
ости ёғ тўқимаси яхши тараққий этмаган бўлади. Мушак ишига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда иссиқлик ишлаб чиқаришда иштирок этувчи қўнғир, ёғ 
тўқимаси ҳомилаликни 13 ҳафталаридан ривожланиб, етилиб туғилган 
чақалоқларда 30-80 г ни ёки тана оғирлигини 1-3% ни ташкил этади ва 
туғилишни 1-2 кунлари чақалоқни совуқ қотишдан муҳофаза этишда иштирок 
этади. Кўнғир ёғ туқимаси бўйин орқаси, қалқонсимон без, буйрак 
атрофларида йиғилган бўлиб, туғилгандан кейин бир неча ой давомида 
йуқолиб кетади. Шулар сабабли дистрофик ёки ўзида қўнгир ёғ тўқимаси жуда 
оз бўлган чала туғилган болалар совуққа жуда чидамсиз бўладилар. 
Туғилгандан то 3 ёшгача бўлган болаларда ёғ тўқимасининг кўпайиб бориши 
жадал бўлиб, кейин 8 ёшгача бу кўпайиш даражаси камайиб боради, 8 ёшдан 
бошлаб ёғ тўқимасининг кўпайиши яна жадаллашиб, бунда айниқса балоғатга 
етиш даврида қизларда ўғил болаларга нисбатан танани пастки сегментларида, 
хусусан сон айланасида ёғ тўқимасини ортиши кузатилади. Ўғил болаларда 
эса бу даврда ёғ тўқимаси кўпроқ танани юқориги қисмида, ички органлар 
атрофида йиғилган бўлади. Ўғил болаларда тери ости ёғ қавати умумий ёг 
тўқимасини 50% ини, қизларда 70 % ини ташкил этади. Шулар сабабли қиз 
болалар_тана_тузилиши думалоқроқ, мушак рельефлари ноаниқ кўринишда 
бўлади.
Ёш болаларда ёғ тўқимасида катта эриш нуқтасига эга бўлган тўйинган 
қаттиқ (пальмитин, стеорин) ёғ кислоталарининг ортиқ бўлиши, ёғ 
тўқимасиинг қаттиқ, пишиқ бўлишини таъминлайди. Бу ҳолат ёш болаларда 
тана ҳарорати жуда пасайиб кетганда ёғ тўқимасини онсон қотиб қолишига 
олиб келади. Ёши катталашиши билан тери ости ёғ тўқимаси тўйинмаган 
суюқ ёғ кислоталарига бой бўла бошлайди. Тананинг ҳар қисмида тери ости 
ёғ тўқимаси ҳар хил таркибга эгаки, бу ёғ тўқимасининг қоидали мунтазам 
бирин-кетин ортиб боришига ёки камайишига олиб келади. Ёғ олдинига
 
қорин 
деворидан, сўнгра танадан, қўл ва оёқлардан, охирида юздан ва лунждан 


212 
йўқолади. Ёғнинг тўпланиши эса тескари тартибда бўлади. Ёш болаларда тери 
ости ёғ тўқимаси тана оғирлигининг 12 % ни ташкил этади. Ўз навбатида 
катталарда эса бу 5 % дан кўпроғини ташкил этади. Ёшига қараб ёғ тўқимаси 
таркиби ҳам ўзгаради. Бир ёшгача бўлган болаларда уч ёғ бурмаси - қат-қат 
чизиғи соннинг ичи юзасида ва билакнинг пастки учдан бир қисмида 
кузатилади. Маълумки ёғ тўқимаси ички аъзоларни, қон -томир асаб тизимини 
барқарор ҳолатда сақлаб, муҳофаза этишда, тана ҳароратини сақлашда, 
энергия ишлаб чиқаришда болаларда зарурият туғилганда энергия билан 
таъминлаб, организмни физиологик ҳолатини сақлашда иштирок этади. Бу 
вазифаларни амалга ошиши ёғ тўқималарининг такомиллашишига боғлиқ 
бўлади.


Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish