Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Корхона фаолиятининг самарадорлигини қандай сабаб ва омиллар 
белгилайди? 
2. Режа, режалаштириш каби тушунчалар нимани англатади? 
3. Бозор ва режа ўзаро қандай келишувга келади? 
4. Бозор шароитларида режалаштириш вазифалари ва аҳамияти. 
5. Режалаштиришдан талаб қилинувчи асосий талабларни санаб ўтинг. 
6. Режалаштиришнинг қайси таркибий элементалри сизга маълум? 
7. Режа билан башоратнинг фарқи нимада? 
8. Лойиҳа билан техник-иқтисодий асослашнинг фарқи нимада? 
9. Бизнес-режа нима ва унинг тузилмаси қандай? 
10. Бизнес-режани тайѐрлашнинг мақсад ва вазифаларини айтиб ўтинг. 


VI-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА 
ИЖТИМОИЙ САМАРАДОРЛИГИ. 
Ушбу бобда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадор-
лигини корхона муваффақияти ва иқтисодий жиҳатдан барқарорлигига 
таъсири, самарадорликни иқтисодий харажатларни минималлаштириш ва 
фойдани максималлаштиришдаги ўрни, корхона хўжалик юритишининг 
самарадорлигини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар, корхонада ишлаб 
чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ 
маълумотлар берилган.
6.1.Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг ўрни ва 
аҳамияти. 
6.2.Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва 
кўрсаткичлари. 
6.3.Ишлаб чиқариш самарадорлигин оширишнинг асосий йўналиш-
лари. 
 
6.1. Бозор муносабатлари шароитида самарадорликнинг ўрни ва 
аҳамияти. 
Ишлаб чиқариш самарадорлиги
ҳар бир корхона фаолиятининг энг 
асосий вазифаси ҳисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор 
кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари 
ҳамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. 
Бозор шароитларида ―самарадорлик‖ тушунчаси, гарчи, даромад олиш, 
харажатларни камайтириш, меҳнат самарадорлигининг ўсиши, фонд 
қайтими, рентабеллик ва ҳоказолар самарадорлик табиатига мос келиб, бозор 
иқтисодиѐти талабларига зид келмасада, баҳо, фойда, даромад, харажат каби 
тушунчаларга қараганда кам қўлланилмоқда. Самарали ишлаш дегани ўз 
моҳиятига кўра, мўлжалланган (режалаштирилган) фойдани олиш, ноишлаб 
чиқариш харажатлари ва йўқотишларни камайтириш, ишлаб чиқариш 
қувватлари ва ишчи кучидан яхшироқ фойдаланиш, меҳнат самарадорлигини 


ошириш, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг сифатини яхшилашни 
англатади. 
―Самара‖, ―самарадорлик‖, ― ижтимоий-иқтисодий самарадорлик‖ каби 
тушунчаларнинг орасидаги фарқни англаб олиш зарур. 
Самара 
– бу, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот (иш, хизмат), фойда ва 
даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, сифатсиз 
маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтириш ѐки умуман, йўқ қилиш билан 
боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуқлар 
натурал шаклда 
ишлаб чиқариш самарасини
, пул шаклида эса 
иқтисодий 
самарани
тавсифлайди. 
Самарадорлик,
аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини 
тавсифловчи тушунчадир. У ―самара‖ тоифасидан келиб чиқади ҳамда унга 
қараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга. 
Самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иқтисодий, лойиҳа ва 
хўжалик қарорларини аввалдан белгилаб беради. Корхона ўзининг хўжалик, 
илмий-техник ва инвестицион сиѐсатини белгилашда самарадорликдан келиб 
чиқади. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish