Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN 
TASHKENT INSTITUTE OF FINANCE 
E.SH. SHODMONOV, D.SH.BABABEKOVA, B.О.TURSUNOV 
ENTERPRISE ECONOMICS AND INNOVATION 
MANAGEMENT
The Coordination Council of the Ministry of Higher and Secondary Specialized 
Education of the Republic of Uzbekistan is recommended as a textbook for 
magistracy in the specialties 5A230102-Economics (by sectors and fields) 
TASHKENT-2019 


E.Sh.Shodmonov., 
D.Sh.Bababekova., 
B.O.Tursunov. 
Enterprise 
economics and innovation management. Textbook. - Year 2019. 525-pg. 
This textbook is based on the qualification requirements of the Master's 
program 5A230102-Economics (by sectors and fields), approvеd by the Ministry 
of Higher and Secondary Specialized Education of the Republic of Uzbekistan. 
The theoretical foundations of laws related to the activities of enterprises, 
regulatory acts on the organization of innovation in enterprises, government 
programs and the scientific and theoretical foundations of the processes related to 
the role of international experience in this direction were studied in the preparation 
of the textbook "Enterprise Economics and Innovation Management" . 
Corresponding analyzes were also carried out within the framework of the 
processes related to the innovative development of enterprises, and the conceptual 
foundations of the promising directions for the development of enterprises were 
formed. 
 
Reviewers:
Doctor of Economic Sciences, Professor E.G. Nabiyev 
Doctor of Economic Sciences, Professor Yu.A. Burkhanov 


КИРИШ 
Республикамизда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий 
мақсади ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва 
ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайѐрлашга 
қаратилинганлиги сабабли ўқув жараѐнини ташкил этиш билан боғлиқ 
муаммоларни илмий-назарий асосда таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга. 
Айниқса, бу борада таълим тизимининг барча босқичларида ўқитишнинг 
янги усул ва технологияларидан мақсадли фойдаланиш орқали талабаларни 
янги билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини янада ошириш
уларнинг билим эгаллашга бўлган эҳтиѐжларини самаралироқ қондириш 
талаб этилади. Шу билан бир қаторда бу борада педагог ходимлар 
тажрибасини муттасил ошириб бориш юзасидан тизимли чора-тадбирларни 
амалга ошириш зарурияти пайдо бўлмоқда. Бу борада амалга оширилаѐтган 
ислоҳотлар кўламини кенгайтиришнинг ўзига хос муҳим аҳамият касб этиши 
тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиѐев 
қуйидагича тўхталиб ўтган эди: ―…педагоглар ва профессор-ўқитувчилар 
таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу 
борада таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳуқуқий 
қадриятларни шакллантириш жараѐнларига фаол кўмак берадиган муҳитни 
яратиш зарур‖
1
.
Мамлакатимиз иқтисодиѐтида туб таркибий ўзгаришларни амалга 
ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом 
эттириш шароитида ишлаб чиқариш соҳасига қаратилинаѐтган эътибор, 
мазкур соҳанинг барқарор ривожланишга ижобий таъсир кўрсатмокда. Бу 
борада амалга оширилаѐтган ислоҳотлар хусусида аниқ стратегиянинг 
шакллантирилганлиги, унинг асоси қисқа ва узоқ муддатли дастурлар орқали 
мустаҳкамланиб борилаѐтганлиги соҳа тараққиѐти учун мустаҳкам пойдевор 
1
Ш.М.Мирзиѐев.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим 
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 
йил 14 январ. - Тошкент: ―Ўзбекистон‖, 2017. 45- бет


вазифасини ўтамоқда. Шунга қарамай иқтисодиѐтни модернизациялаш 
шароитида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва модефикациялаш 
орқали соҳа тараққиѐтини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлашда 
мақсадли йўналишларни шакллантириш билан боғлиқ жараѐнларни 
инновацион бошқарувга йўналтириш иқтисодиѐтнинг тармоқ ва соҳалари 
тараққиѐтига мустаҳкам асос яратади. Мазкур жараѐннинг тизимли таҳлил 
қилиш ва истиқболли йўналишлар доирасида тегишли прогнозларни амалга 
ошириш бугунги кун иқтисодиѐти олдида турган долзарб муаммолардан 
бири ҳисобланади. Шу сабабли, соҳа фаолиятини чуқурроқ ўрганишга 
қаратилган илмий-методик адабиѐтлар яратишга бўлган талаб ортиб 
бормоқда.
Сўнгги йилларда таълим соҳасида етакчи тажрибага эга бўлган кўплаб 
мамлакатларда таълим сифатини оширишда таълим олувчининг талабига 
нисбатан ѐндашув жараѐни кучайиб бормоқда. Ушбу тажрибанинг энг муҳим 
жиҳати шундаки, таълим сифатининг тизимли шакли истеъмолчининг фан ва 
унинг турли соҳаларидаги билим ва тажрибасини ижтимоий-иқтисодий 
жараѐнларнинг ўзгарувчан шароитларида самарали қўллай олишларига 
имконият яратади. Мазкур ҳолат назий ва амалий ҳаѐт уйғунлигини ҳосил 
қилишнинг энг мураккаб шакли ҳисобланади. Шу сабабли, таълим тизимида 
мазкур ҳолатга ўзига хос принципиал ѐндашувни ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир.
5А230102- Иқтисодиѐт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислигида 
таълим олаѐтган магистрантлар учун ―Корхоналарни иқтисодиѐти ва 
инновацияларни бошқариш‖ фанидан тайѐрланган ушбу дарслик юқорида 
кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни ўзида акс эттиради. 
Ушбу дарсликда фан доирасида маърузалар талабаларга назариянинг 
асосий негизлари, семинар ва амалий машғулотлар маъруза материалларини 
мустаҳкамлаш, фанни чуқур ўрганишга, материални ѐзма ва оғзаки баѐн 
этиш санъатини эгаллашга жараѐнларига алоҳида эътибор қаратилинган. 
Китобхонга тавсия этилаѐтган ушбу Олий ва ўрта махсус таълим тизими ўқув 


юртларининг иқтисодий факультетларида билим олувчи талабалар ва 
ўқувчилар, саноат корхонасини бошқариш, режалаштириш ва башоратлаш, 
ташкил 
этиш 
соҳаларида 
хизмат 
қилаѐтган 
мутахасислар 
ҳам 
фойдаланишлари мумкин.



Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish