Таълим вазирлиги



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

 
4-§. Формуляр процесс. 
 
Эрамиздан аввалги II асрнинг ўрталарига келиб, легисакцион жараён 
ўрнига формуляр жараён кириб келган, чунки претор ҳуқуқи янада 
ривожланиб, такомиллашиб борган. Бу жараёнда претор энг асосий ўринни 
эгаллаган. Ушбу жараённи бошланишига даъвогарнинг жавобгар устидан ўз 
аризасини ёзма равишда беришлиги сабаб бўлган. Бу «қоғоз» судъя учун 
шартли белги ёки «формула» деб аталади. Мана шу жараёндан бошлаб 
формуляр суд жараёнлар вужудга келган. 
Бу вақтга келиб, айниқса биринчи босқичдаги иш юритиш (ин юре) нинг 
аҳамияти кучайиб, айнан шу ерда низонинг ҳуқуқий моҳияти ўрнатилган. 
Формуляр жараён ҳам 2 босқичдан иборат бўлган. Магистратга 
жавобгарни даъвогар томонидан чақирилиши, жавобгар эса узрли, сабабсиз 
келмаган тақдирда, унга жарима солиниши ўзига хос хусусиятлардан 
ҳисобланган. 
Магистратга келишдан аввал даъвогар ўз даъвосини асосини ва 
талабини ёзма равишда ифодалаган. 
Бу ҳақида жавобгарга ҳабар қилган. Буларни ёзишда даъвогарга 
юристлар ёрдам бериштан. Агар жавобгар даъвони тан олса, даъвогар 
талабини қаноантлантирилиши ҳуқуқини қўлга киритган, мабодо тан олмаса 
магистрат қуйидагиларни амалга оширган. 
Даъвогарнинг даъвосини тасдиқлаган. Жавобгарнинг эътирозини 
формулага киритган. Судъяни тайин қилган. 
Ишни кўриш учун судъяга йўлланма берган. 
Шу ишни судга жўнатиш билан биринчи босқич тугайди. Ёзма 
формулаларни юрист Гай асосан 3 қисмга бўлади: интенция, эксцепция, 
кондемнацияга. 
Интенция қисмида —даъвогарни шикоятини айбини аниқлаш ва талаб 
қисми ҳуқуқий ва даъво предмети ва ҳуқуқий асосини аниқлаш. Ҳуқуқий 
асос цивил ҳуқуқи, XII жадвал Қонунлари ёки Рим давлатининг бошқа 
қонунлари ёки претор ва ёки бониторлар ҳуқуқи асосида бўлишини аниқлаш 
лозим бўлган. 
Иккинчи қисми эксцепция бўлиб, эътироз билдириш, алоҳида шарт 
қўйиш, шикоят бирон —бир воқеликни вужудга келиши ёки шахснинг бирон 
харакатнинг содир этганидан кейин, бу низонинг ҳал қилиниши каби 
муносабатлардан ташкил топган. 
Фуқаролик ҳуқуқи процессининг иштирокчиси бўлган жавобгар низо 
предмети ҳал қилинаётган пайтда у бу низога эътироз билдириши ёки шикоят 
келтириши, хатто бу низони ҳал қилишлик учун бирон —бир шартни 
қўйишлиги баъзан эса унинг томонидан қилинадиган харакат бошқа шахслар 
томонидан бажарилишини талаб этади. 
Формулада кўрсатилиши лозим бўлган харакат албатта далилларга 
асосланган бўлиши шарт. 


Эксцепция — даъвони бутунлай йўқ қилиб юборадиган, ўчириб 
ташлайдиган ёки унинг бажариш муддатини чўза оладиган муносабатларни 
амалга оширган. 
Учинчи қисми Кондемнация — бу хулоса қисми бўлиб, хукм чиқариш 
ёки қарор қабул қилиш билан боғлиқ бўлиб, низонинг хал бўлишининг 
претор томонидан судъяга берилган кўрсатмасидир. Бу қисмда жавобгар 
даъвонинг талабига рози бўлса, даъво баҳоси аниқланган бўлса, иш процесс 
дарров тугайди. Агар бу муносабатларнинг аниқланиши бу иш суд 
томонидан кўриб чиқилади. Бу иш бўйича судининг қарори қатъий бўлган ва 
унинг устидан шикоят қилиниши мумкин бўлмаган. Агарда жавобгар судни 
қарорини бажармаса ёки ўзини эътирозини исботлай олмаса, у икки баробар 
қилиб пул тўлаган. Қарздор қарзини тўлагунча қамаб қўйилиши мумкин 
бўлган. Ўз ихтиёри билан қарзини тўламаса мажбурлаб тўлатилган, 
қарздорни мулки хатланган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish