йўқотилиб, тўлиқ асосда Рим давлатининг фуқароси деган ҳуқуқий ҳолат
бериладиган бўлди.
Озодликка қўйиб юборилганлар ва либертинлар ҳуқуқий ҳолати бўйича
барча шахслар билан тенг бўлиб ҳисобланса ҳам улар озод бўлиб туғилган
шахслар билан тенглаша олмас эди.
Айниқса озодликка қўйиб юборилган шахсларнинг Рим фуқаролик
хусусий ҳуқуқий муносабатларига киришишида чекланишлар мавжуд эди,
яъни улар озод бўлиб туғилган
шахслар билан никоҳга
кириша олмас эди, ҳатто сенаторлар билан
никоҳга киришишнинг тақиқланиши Император Юстиниан давригача
сақланиб қолган.
Булардан ташқари либертин илгариги патронига (хўжайинига) қарам
бўлган, уй, хўжалик ишларини бажариш, унга хурмат билан қараш, ҳатто
патронни судга бера олмаслик каби чегараланган ҳуқуқларга эга эди.
Озодликка қўйиб юборилганлар ҳатто Рим фуқаролигига тўлиқ эга
булсада эксплуатация характеридан келиб чиқиб, ҳатто Рим қулдорлари
арзон меҳнат билан боғлиқ бўлган қулчиликни ҳеч қачон йўқотишни
кўзламаганлар. Улар ҳатто озодликка чиқса ҳам, патроннинг ўзига,
патрон
ўлгандан кейин хизмат қилиш унинг меросхўрларига ҳам бу ҳуқуқлар
ўтказилган.
6—§. Колонларнинг ҳуқуқий ҳолати
Колонлар —Рим давлатининг империя даврида вужудга келган
шахслардир Рим давлатида императорларнинг конституцияларини, юристлар
асарларини, магистратлар эдиктларини, умумий мажлис қарорларини
кодификация қилишни юристлар олдига вазифа қилиб қўйилар экан, энг
аввало Юстиниан кодекси, дигести, новелласи ва
институцияси вужудга
келишидан олдин ҳам қонунларни кодификация қилиб, Феодосия кодексини
вужудга келтирган ва биринчи маротаба бу кодексда колонларнинг ҳуқуқий
ҳолати ҳақида фикрлар юритилтанди. Лекин колонларнинг пайдо бўлиши,
уларнинг жамиятни ривожлантиришдаги таъсири ҳақида хеч нарса маълум
эмас.
Колонлар—ижарачилар, яъни ерни ижарага берувчи қулдорлар маълум
ҳақ тўлаб туриш эвазига,
шартномаларни тузиш асосида, ижарага
олувчиларга яъни колонларга ерни топширади. Колонлар қулдорлардан ерни
олиб мустақил ҳаракат қилади, ҳатто улардан ерни ишлаш, уруғлар сотиб
олиш мақсадида пул ҳам қарз олади ва хўжайинига иқтисодий
томондан
қарам бўлиб қолади.
Колонларни ерга боғлаб ташлаш мақсадида 322 йилда қабул Қилинган.
конституция бўйича колонлар томонидан ер ўзбошимчалик билан ташлаб
кеталган бўлса, уларни ўз ерига Қайтаришни тиклади.
Юқорида кўрсатилган қоидаларни мустахкамлаш нуқтаи назаридан 357
йилда яна бир қонун қабул қилиниб, унга асосан ер колонларсиз яъни
ижарага олган, шахсларсиз сотилиши мумкин эмас деган қатъий норма қабул
қилинди.
Бу қоидаларнинг барчаси фуқаролик хусусий ҳуқуқий лаёқатига тўлиқ
эга бўлган колонларни ерга боғлаб қўйди ва шу ерда яшасин ва ўз
фаолиятини амалга оширсин деган тамойилни Рим қулдорчилик давлати
янада мустаҳкамлади.
Колонат (колонлар ҳуқуқига эга бўлиш) — асосан ота —
онаси колон
бўлган шахслардан туғилган фарзандлар, озод бўлган шахсларнинг колон
бўлиши ва ер билан боғлиқ бўлишини эътиборга олиб ўзаро келишувларни
тузиш асосида ва 30 йил давомида колонлар
яшаган турмуш тарзида
истиқомат қилган шахслар колонлар ҳуқуқига ёки унинг ҳуқуқий ҳолатига
эга бўлардилар.
Колонликдан озод бўлиш, асосан колон томонидан ижарага берилган
ерни сотиб олиш хамда диний муносабатларга ўзини тўлиқ бағишлаш
асосида амалга оширилган ва улар озод бўлганлар.
Колонлар институтининг вужудга келиши, колонни ер, маблағ, суғориш,
қайта ишлаш билан боғлаб қўйиши қулдорчилик жамиятининг ривожланиб
ва тараққий этиб бораётган ва ўзининг тизимида феодал муносабатларини
(крепостной ҳуқуқ) вужудга келтираётган ва феодал жамиятига ўтиш учун
асос пайдо бўлаётганлигидан дарак берарди.
Do'stlaringiz bilan baham: