7-§. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва амалга оширишда вақтнинг таъсири
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва уни амалга оширишда вақтнинг аҳамияти
шундан иборатки, у фактик ҳолатларни келтириб чиқаради, фактларни
ҳуқуқга (талаб қилиш ҳуқуқига) айлантиради, ҳуқуқни вужудга келтиради,
ўзгартиради ҳамда бекор қилади. Вақт шахсларга ҳуқуқ беради,
баъзиларидан эса ҳуқуқни олиб қўяди ёки ҳуқуқнинг ҳаракатини тўхтатади.
Қадимги Рим қулдорчилик давлати ҳуқуқида вақт ўтиши билан мулкка
бўлган эгалик ҳуқуқи вужудга келган. Мулк ҳуқуқининг эгаси, субъекти
бўлиши учун 25 йил талаб қилинган. Иморатларни сотган вақтда олти ой
давомида унинг камчиликлари, дефектлари кўриниб қолса, олиш —сотиш
шартномаси бекор қилинган, ёки уй —жойни қиммат баҳога соттан бўлса 2
йил давомида баҳосини яна қайтадан кўриб чиқиш лозим бўлган.
Рим ҳуқуқида эслай олмайдиган, эслаш қийин бўлган, лекин эҳтимолдан
холи бўлмаган вақт (давр) муддатлари ҳам қўлланилган. Масалан: Помпоний
томонидан қурилган кўприк бўлса керак. Кўприкка бўлган мулк эгалиги
ўрнатилмаган бўлса ҳам, эҳтимол қилиниб, унга мулк ҳуқуқининг эгалигига
ўхшаш эгалланилади, қўриқланади ва бузилиб кетишига йўл қўйилмайди.
Вақтларни ҳисоблаш календар вақти, йиллар, ойлар, вояга етганликни
тан олувчи муддатлар, туғилган кунлар каби вақтлар даврлар билан
белгиланган.
Суткалар, ярим кечалар, йилнинг охирги куни, бахорнинг чиқиши,
диний байрамлар куни кабиларга бўлинган.
Вақтнинг
тамом
бўлиши
—
шартномалардаги
кўрсатилган
компонентларнинг бажарилишини талаб этади. Шартнома бажарилмаган
тақдирда келтирилган зарарларни ундириш муносабатларини келтириб
чиқаради.
8 - §. Даъво муддати тушунчаси ва турларга бўлиниши
Даъво муддати деб Рим хусусий ҳуқуқида бузилган ҳуқуқни тиклаш
учун кетган вақт мобайнига айтилган.
Рим ҳуқуқшунослари ҳар бир шахснинг ҳуқуқи ноқонуний ҳаракатлар
натижасида бузилар экан, ўзининг тасарруфида даъво қилиш ҳуқуқига эга
бўлган, аммо даъвони жорий этиш ва қўллаш мулк эгалиги билан боғлиқ
бўлганлигини эътироф этганлар. Улар даъво қилиш чегарасини истаганича
чўзавериши мумкин эди. Аммо давлат бу даъволарнинг ҳаракатда бўлиши ва
даъво муддатининг қўлланишининг тарафдори эди.
Қадимга Рим ҳуқуқига, айниқса синфий даврда даъвони қўллашда
қонунний муддатларда қўллаш тушунчаси мавжуд бўлиб, унинг муддати V
асрга келиб, Юстиниан томонидан 30 йил билан белгиланди.
Қонуний муддатнинг тугаши даъво қилишни, даъвога бўлган ҳуқуқни
тугатарди, аммо қарздор томонидан қарзни ўз бўйнига олиб иқрор бўлса,
унинг учун қўлланиладиган даъво муддати тўхтатилиб, янгидан даъво қилиш
муддати бошланарди.
Даъво муддатини ЖОрий этишда ҳуқуқнинг бузилган даврини аниқлаш
лозим, чунки у даъво муддатининг ўтиши билан боғлиқ бўлган. Масалан:
олиш — сотиш шартномаси бўйича сотиб олинган мулк, ҳақ тўлангандан
кейин сотиб олувчига ўтиши лозим эди, аммо сотувчи сотиб олувчига
мулкни етказиб бермайди. Демак, даъво қилиш муддати шу ҳуқуқнинг
бузилганлигини билган пайтдан бошланади.
Қарз берган шахс ва қарз олувчи шахс ўртасидаги шартномада олинган
қарзнинг қайтарилиши муддати кўрсатилади, мабодо шу муддатда
қайтармаса, даъво қилиш муддати ушбу кундан бошлаб амалга оширилади,
яъни қарзни қайтариб олувчига талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади.
Айниқса мажбурият ҳуқуқий муносабатларида баъзан бирон —бир
ҳаракатни содир этишни тўхтатиб туриш тўғрисида келишилган бўлиши ҳам
мумкин бўлган. Бундай пайтда ҳаракатни амалга оширган пайтдан даъво
муддати бошланади.
Даъво муддати ўтшиининг тўхтатилиши ҳам мумкин бўлган. Бу
ҳолатлар кўпинча мажбуриятларни бажариш учун табиий тўсиқлар,
ходисалар, ёки меросга бўлган ҳуқуқий муносабатда мулкий ҳисоблаб чиқиш
даври билан боғлиқлиги ва бошқа ҳодисалар даъво муддати ўтишини
тўхтатиб, у ҳаракатлар олиб ташлангандан кейин даъво муддати яна қайтадан
тикланарди.
Мулскҳаза юритиш учун саволлар:
1. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш тушунчасига таъриф беринг?
2. Ўзини —ўзи ҳимоя қилиш институти қандай ҳолларда қўлланилган?
3. Рим давлатида судда кўриладиган ишлар нечта турга бўлинган?
4. Легисакцион процесс нечта босқичдан иборат бўлган?
5. Рестйтуция қандай ҳолларда қўлланилади?
6. Рим фуқаролик процессида прокуратура институти қандай амалга
оширилган?
7. Формуляр процесс қандай маънони билдиради?
8. Претор фомулалари қандай элементлардан ташкил топган?
9. Машҳур юрист Гай ёзма формулаларни нечта қисмга бўлган?
10. Экстраординар процессларни кимлар амалга оширган?
Do'stlaringiz bilan baham: |