1. Маркетинг тадқиқотлари тушунчаси ва усуллари


Тадқиқот муаммосини аниқлаш



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/32
Sana16.03.2022
Hajmi1,05 Mb.
#493164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Тадқиқот муаммосини аниқлаш
. Бу моҳияти жиҳатидан маркетинг 
тадқиқотининг объекти, предмети ва методини ифода этишдир. Бу 
жараённинг бажарилиши бошқарувчилик қарорини қабул қилиш учун 
муайян ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишга йўналтиради. Тадқиқотнинг 
объекти ўрганилаётган «бош йиғинди» бўлиши мумкин: географик бозор, 
истеъмолчиларнинг муайян гуруҳи, муайян тизим, рақобатчи фирмалар, 
корхонанинг ички муҳити ва ҳоказо Тадқиқотнинг предметлари сифатида 
аниқ товарлар, хизматлар, корхонанинг потенциали ёки обрўиззати чиқиши 
мумкин, яъни маркетинг тадқиқотларининг натижалари асосида нимага 
нисбатан бошқарувчилик қарорларини қабул қилиш режалаштирилади. 
Тадқиқот методи илмий изланишни амалга ошириш усулидан иборат. 


Корхонада маркетинг тадқиқотларинияг алгоритми 
 
Тадқиқотнинг концепцияларини ишлаб чиқиш
. Тадқиқотнинг бу 
босқичида вазифани қандай қилиб ечиш кераклигини аниқлаш муҳимдир. 
Тадқиқотнинг концепциясини ишлаб чиқиш ўз ичига гипотезаларни 
аниқлаш, маълумотларни тўплаш методи ва танлаб олинган тўпламнинг 
ҳажми каби жараёнларни ўз ичига олади. Фаразнинг назарий гипотезасини 
шакллантириш тадқиқот натижаларини сўнгги статистик текширишни 
ўтказиш ва эркин талқин этиш имкониятларини чеклаш учун зарурдир. 
Гипотезаларнинг манбаи бўлиб ижодий ва мантиқий фикрлаш, 
ўхшашликлар, тегишли адабиётларни ўрганиш лозим. Тадқиқотни ташкил 
этишнинг зарурий шарти бўлиб бош тўпламни олдиндан ўрганиб чиқиш, 
унинг бир хиллигини баҳолаш ва танлаб олинган тўплам ҳажмининг 
асосланганлиги ҳисобланади. 
Кабинет ва дала маркетинг тадқиқотлари
. Маркетинг фаолиятининг 
амалиёти ўргатадики, ҳар қандай маркетинг тадқиқотини кабинетли 
тадқиқотлардан, яъни бошқа тадқиқотлар жараёнида иккиламчи ахборотнинг 
таҳлилидан бошлаш яхшидир. Бу ерда корхона потенциалининг таҳлили, 
рақобатчилар таҳлили, корхонанинг ички (микро) ва ташқи (макро) 
муҳитининг таҳлили энг муҳим ҳисобланади. Корхона потенциалининг 
таҳлили корхона фаолиятининг ҳамма соҳаларини, шу жумладан, менежмент, 
маркетинг, ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар, молия ва бошқаларни 
қамраб олиши керак. Корхонанинг ишида очилган кучли ва кучсиз томонлар 
асосида атроф-муҳитнинг ижобий ва салбий таъсирини рақобатчиларга 
нисбатан аниқлаш осонрокдир. Оддий қилиб айтганда, потенциал 
таҳлилининг асосий мақсади — корхонанинг реал имкониятларини аниқлаш. 
Миқдор кўрсаткичларининг манбаи ички ҳисобот ва ҳужжатлар бўлиши 
мумкин. 
Рақобтчиларнинг таҳлили реал ёки потенциал рақобатчилар қаторига 
киритиш мумкин бўлган фирмаларни аниқлашни билдиради. Бўлиши мумкин 
бўлган рақобатчиларни баҳолашнинг энг мақсадга мувофиқ усуллари — 
мавжуд маълумотлар асосида махсус экспертлик тадқиқотлари ва билвосита 
ҳисоб-китоблар. Рақобатчилар таҳлилида «акс эттириш» усули ижобий 
натижалар бериши мумкин. Бу усул қизиқтирган корхона ҳақидаги 
Муаммони ани
қ
лаш 
Тад
қ
и
қ
отнинг концепцияларини ишлаб чи
қ
иш 
Кабинетли ва дала маркетинг тад
қ
и
қ
отлари 
Таш
қ
и бозорларни ўрганиш 
Имитацион моделлаштириш 
Маркетинг информацион тизимини шакллантириш 
Муаммо бўйича бош
қ
арувчилик 
қ
арорлари 


Сифат 
Молия 
Савдо 
Нарх 
Концепция 
ахборотни унинг мижозлари ёки воситачиларидан билишдан иборат. 
Корхона ва асосий рақобатчиларнинг имкониятларини таққослашнинг жуда 
қулай воситаси рақобатбардошлик кўпбурчакларини тузишдир. Улар 
векторўқлар уринишида тасвирланган фаолиятнинг энг муҳим йўналишлари 
корхона ва рақобатчилар мавқелари баҳоларининг график бирлашмаларидан 
иборат. Корхона ва асосий рақобатчилар фаолиятининг таққосланадиган 
йўналишлари сифатида қуйидагилар танланиши мумкин: товар ёки хизмат 
концепцияси, сифати, нархи, молия, савдо, сотгандан кейин хизмат 
кўрсатиш, ташқи сиёсат, сотишдан олдинги тайёргарлик. Турли хил 
корхоналарнинг рақобатбардошлик кўпбурчакларини бир-бирининг устига 
қўйиш орқали бир корхонанинг иккинчисига нисбатан кучли ёки кучсиз 
томонларини аниқлаш мумкин. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish