Литературы:
1.
Эрик Тополь. Будущее медицины: Ваше здоровье в ваших
руках. — М.: Альпина нон-фикшн, 2016. — 491 с. — ISBN 978-5-91671-592-7.
2.
Марченко о.г. Мировой медицинский туризм смещается в страны
атр. Аналитический обзор. — science-education.ru, 2013.
3.
New Study Reveals Wellness Tourism. SRI International (October 31,
2013).
4.
Tej K Kaul, Deepinder K Chhina Medical Tourism and New Delhi
Metallo β - Lactamase 1- A Concern and Threat (англ.) // Journal of Anaesthesiology
Clinical Pharmacology. — 2010. — Vol. 26, no. 4. — P. 437–438.
МИНИАТЮРА САНЪАТИДА ҚОҒОЗ ВА МЎЙҚАЛАМЛАРНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ
Авезов Ш.Н.,
БухДУ
Миниатюра ишни қоғозни танлашдан бошланган. ХVIII-ХIХ асрларга
қадар ёзув ва рангтасвирни чизиш учун асос сифатида папирус, тери, чарм,
мато, суяк, сопол бўлаги ва дарахт ишлатилган. Қоғоз ишлаб чиқаришнинг
пайдо бўлишии шарқ мамлакатларида бурилиш ясаган. Биринчи бўлиб ХVIII
асрда Самарқандда, сўнг Хорун-ар Рашид даврида Бадодда қоғоз ишлаб
чиқариш бошланган. Х-ХI асрлар мобайнида қоғоз ишлаб чиқариш
технологияси бутун Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига тарқалган.
Юқори сифатли қоғоз ишлаб чиқариш марказлари пайдо бўлиб, улар ўша жой
номлари билан юритилган: бадодий, самарқандий, исфахоний, бохорои,
кашмирий ва ҳоказо. “Хитойи” қоғоз нави Хитойлик асирлар олиб келган
технология билан боланади. Буни Султон Али Машҳадийнинг 1514-йилда
118
ёзилган ҳаттотлик ҳақидаги “Серат ас-Сутур” (Ёзув қоидаси) трактати ҳам
тасдиқлайди.
Ипак тарандисидан (лос) тайёрланган Самарқанд ва Бухоро навидаги
қоғозлар ҳам шуҳрат қозонганлар.
Улар ўзинниг мустаҳкамлиги, идеал оқлиги ва текис юзаси билан ажралиб
туради. Қоғозга махсус ишлов берилган: силлиқланган, ялтиратилган ва
ишлатилиш жойига қараб ранг берилган. Қоғозни ёзиш учун, безак бериш учун
ёки рангтасвир учун крахмалланган паста тайёрлаганлар ва керакли миқдорда
олиб қайнатганлар. Ҳосил бўлган ярим суюқ массани қоғознниг ҳар иккала
томонига суртганлар. Нотекисликлар ва чуқурликларни ҳўл бирор нарса билан
текислаганлар.
Қоғозни соя жойда қуритганлар. Қоғоздаги клейстер қуриганидан сўнг
каштан тахтаси устида биллур тухум билан ёки бошқа ялтиратадиган предмет
билан сайқал берганлар.
Силлиқлашнинг бошқа усуллари ҳам бўлган, квартс, балиқ елими,
крахмал, тухум оқи ва ҳоказо. Биз жуда оддий ва қулай усулни келтирдик. Қоғоз
рангли чиқиши учун крахмал клейстерга керакли суюқ рангни қўшганлар,
қуригандан майда жилолангандан сўнг, қоғоздаги тон, ёзиш ва декоратив безаш
учун фон сифатида хизмат қилган.
Қоғозни бўяш икки усулда ўтказилган: пардозлаш вақтида крахмалли ёки
бошқа турдаги елимга рангни қўшиш ва бевосита қоғозни шимдириб бўяш.
Бунда усталар рангнинг эстетикасини ва одам кўзига таъсирини жуда нозиклик
билан сезганлар: кулранг-қизиш, яшилча-сариқ, оч сариқ ранг, оч бинафшаранг,
ҳаворанг, ҳаворанг-яшилнинг паст тўйинмаси ва ҳоказо каби рангларни
танлаганлар.
Бўёвчи материаллар сифатида одатда ташқи таъсирга чидамли бўлган
ўсимликлар – шафран, хино, тут дарахти, нилдан фойдаланганлар. Қоғозни
сариқ рангга бўяш учун иссиқ сувга шафранни маълум миқдорда солиб
эритганлар.
Ҳосил бўлган эритмани докадан ўтказиб, қоғозга шимдирганлар ва соя
жойда ипга осиб қуритганлар. Қоғозни қизил рангга бўяш учун баканнинг
эритмасига қоғозни бир соат сақлаб сўнг сояда қуритганлар. Агар қизил
рангнинг қирмизи туси керак бўлса, тут дарахтининг қайнатмасидан
фойдаланганлар ва ҳ.к.
Ўрта асрлар миниатюра устасини тайёрлашда унинг мўйқалам тайёрлашни
билиши ҳам катта ўрин тутган.
Рассом мўйқаламни юмшоқ, нозик деталларни чизиши учун учли бўлишии
лозим. Бундай мўйқаламдан орнаменталчи зарҳал берувчилар ҳам
фойдаланишдан.
Маълумки, улар мўйқаламни икки ойлик мушукнинг бўйин қисмидаги
жунидан олиб тайёрлаганлар, айниқса, узунроқ жун қадрланган.
Кесиб олинган жунни усталар аввал иссиқ сувда ювиб ёсизлантирганлар,
сўнгра ҳар бир толасини чинни пластинка устига териб қуритганлар ва
ёъналишига қараб текислаганлар. Ҳосил бўлган тутамнинг кесилган жойини
ипак ип билаб каптар патига киргизиб болаганлар. Тутамни дастага болашдан
119
олдин каптар пати ҳўлланган. Пат дум томондан олинган бўлиб, энг узуни
танланган. Лекин мўйқалам тайёрлашнинг бошқа йўллари ҳам бўлган.
Содиқбек Ашраф ўзининг “Рангтасвир ҳақида трактат” рисоласида мўйқалам
толасини олмахон думининг юмшоқ толасидан олишни ва даста сифатида
каптарнинг патига нисбатан узунроқ оз патини олишни тавсия этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |