Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Mirziyoev SH.M.Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib -intizom va shaxsiy 
javobgarlik- har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo’lishi kerak. Toshkent 
‘’O’zbekiston”-2017 
2.
Mirziyoev Sh.M.Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan 
birga quramiz.Toshkent”O’zbekiston”-2017 3.www.pedagog.uz
XIX АСР ОХИРИ XX АСР БОШЛАРИДА БУХОРО ВОҲАСИДАГИ 
ИПАК МАТОСИДАГИ СИРЛИ ЁЗУВЛАР 
Аҳмадова З.Ш., 
 БухДУ
Неча асрлардинким Туркистон ҳудудида миллий қадрятларни ўзида 
мужассам этган ҳунармандчилик аньаналари ва қатор тармоқлари ўз аҳамиятини 
ёқотмай илдиз отиб келмоқда бу эса авлодлар учун шарафли ифтихорли жараён 
ҳисобланади. Дунёнинг турли минтақаларида бизнинг она ватанимизга 
тарихимизга миллий аньаналаримзга ҳавас билан қарайдиган мамлакатлар учун 
қуёш чарақлайдиган Она Ватанимизнинг турли воҳаларида миллий урфга 
айланган халқаро фестиваллар тадбирлар бўлиб келяпти. Бу каби ҳалқаро 
тадбирлар кишилар ҳаётида ўчмас из қолдириб келмоқда.Шундай тадбирлардан 
бири Шариф шаҳар Бухорода кенг миқиёсда қардош халқларни ўз бағрига 
чорламоқда : Шу ўринда қадимдан юртимизнинг гўзал ва боқий Бухоро воҳасида 
ҳунармандчиликнинг Марказий Осиёнинг энг ривожланган мамлакати Хитойдан 
кириб келган ипак матолар ва уларнинг бежиримлиги бизнинг ота 
боболаримизнинг диққат эътиборини тортмай қолмади. Демак Буюк Ипак йўли 
орқали олиб ўтилган энг оммавий товарлардан бир шойи бўлиб, у дастлаб 
Хитойда ишлаб чиқарилган. Бу ерда қадим замонлардан буён шойи парчасидан 
тўлов воситаси сифатида ҳам фойдаланилган Ўрта асрларда Хитойликлар пул 
белгиларини шойи матода боса бошлашган. Уларнинг бу ишлаб чиқариш усули 
XX асргача давом этди: Цинь салтанатининг марказий молия органлари, вилоят 
ва шаҳарлар ғазнаси, хусусий банклар ва савдо фирмалари йирик тўловларни 
таъминлаш учун махсус шойи пуллар чиқаришган. ХХI нинг ҳозирги Синзян-
Уйғур автоном ҳудудида 1933-1934 йилларда мавжуд бўлган Шарқий Туркистон 
ислом республикаси ҳам ўзининг шойи банкноталарига эга бўлган. Маҳмуд 
Кошғарий (XI аср) ҳам ўз луғатида: “Уйғур хонининг муҳри босилган, пул 
сифатида қўлланган мато парчаси етти йилда бир марта ювиб-тозаланиб, унга 
яна қайта муҳр қўйишган” деб қайд қилган. 
XX аср бошларида Ўзбекистон ҳудудида жумладан Бухорода ҳам шойи 
кириб келиши билан ўзбек халқи бу жозибадор матодан каштачилик усулида 
фойдалана бошлади маьлум бўлишича XIX аср охири XX аср бошларида ипакдан 


431 
анъанавий тарзда турли хил матолар тўқила бошланди. 
Ипакдан каштачилик ҳунарини ўрганиш ўзининг кўп асрлик ривожланиш 
тарихида халқ турмуши, унинг анъанавий яшаш тарзи, урф-одати, географик 
ўрни билан ҳамоҳанг ривожланган. 
Ипак каштачиликги ҳунари билан аёлларнинг деярли барчаси 
шуғулланишган. 
Қиз 
бола 
ёшлигидан 
бопшаб, 
кашта 
тикишга 
ўргатилган. 
Ҳунармандчилик- нинг бошқа турларида шогирдлик машаққатини узоқ муддат 
босиб ўтишга тўғри келса, каштачилик ҳунари махсус билимни талаб қилмаган. 
Бу ҳунар маҳсулотига асосий истеъмолчи хонадон ахлининг ўзи ҳисобланган. 
Шунинг учун ҳам каштанинг дастлабки намуналари унчалик катта эътиборга эга 
бўлмаган. 
Аксарият ҳолларда каштачилик буюмлари бозорга мўлжалланмаган, 
асосан хонадон эҳтиёжини қондириш, урф-одатларни давом эттириш учун 
тикилган. Кашта тикаётган чеварлар қалбларидаги беғубор орзу-истакларини 
рангба-ранг ипак иплардан майин, нафис, гўзал накдшар тикиб изҳор этганлар. 
XIX аср II ярмига келиб, Бухоро воҳасининг жанубий ва унинг атрофидаги 
кўплаб қўрғонларда Бухоро каштачилик мактаблари аньаналарига яқин, ҳолда 
шаклланди. 
Бухоро кашталари услубига кўра Сурхон воҳаси кашталари сингари, 
асосан, йўрма усулида бажарилган. Бухоро мактабида кўпроқ игна билан йўрма 
чоки бажарилганлигининг сабаби чеварлари ипак ипларни чапрост қилиб 
чилликда тоб бериб бажарсалар, Бухоронинг машҳур турар жойларидан бири 
Ғиждувонда хам кашталари асосан оқ, кулранг, малла, табиий рангли карбос, 
қизил сатин, оқ сурп ва қўнгир ранг репсгатикилган бўлса, Бухоро кашталари оқ 
карбос, рангли адрас, шойи ва ҳисори матоларга бажарилганлиги билан 
фарқпанади. 
Каштачиликда асосан ипакдан сўзаналар, жойпўш ва жойнамозлар 
композицияси анъанавий марказий майдон, кенг ҳошия ва иккига тор 
ҳошиялардан иборат, марказий майдонда жилокор нақлшар кетма-кет ҳолатда 
жойлапггирилади. 
Ипак билан безатилган нақшлар кенг ҳошияда асосан бир қатор қилиб 
тикилади. Бу нақшлар иккита тор ҳошияда бир-бирига ўхшаш геометрик “исли-
мий” нақш - “миандр”, “мавж” ёки “себарг”дан икки ёки уч қатор йўрма 
чизикдари ўтказилган. Композицияни биринчи ҳолатда асосан геометрик 
доиралар, “тўпбарпуплар”, буталар ва “шохчалар” ташкил қилади. Очиқ қолган 
жойларга барг, шохча, кўзача, оқтоба, айрим ҳолларда кушлар тасвири тикиб 
тўлдирилган. Иккинчи ҳолатда кангга буюмининг композицияси услуб- 
лаштирилган ўсимликсимон нақшлардан, яъни “бугагуп” “гуп-дарахт”, “шох- 
чагул”, “искандар печон”, “сафсаргуп”, “гуптожихўроз”ва мажннунтол нақшла- 
ридан тузилган бўлади. Бу ҳолатда кенг ҳошия марказий майдон накдшни так- 
рорлайди, қолган икки тор ҳошияга бироз мавҳумий ислимий накдшар тикиб 
тўлдирилади. Учинчи ҳолатда катга буюмга бошдан - оёқ геометрик ўрама нақш 
“жингалак”, “қўш-қўрак”, “таштак”, “ангури” накдшари билан тикилади. 
Композицияни бойитиш мақсадида улар орасига ондасонда “сафсаргул” 


432 
туширилган ҳолларини учратамиз. Ипак кашталарда иссиқ ва совуқ ранглар 
қарама-қарши асосда курилган. 
Ипак кашталардаги тасвирлар рамзий маънога эга бўлиб, чеварларнинг ос- 
мон жисмлари, сув ости дунёси, ўсимликлар оламига ўзгача ёндашганлик- 
ларини кўрамиз. Тўртинчи ҳолда кашта буюмларини араб ёзувида форсий ва 
туркий тиллардаги байтлар тикиб безатишган. 
Одатда йирик кашта буюмлари нус халарини махсус тажрибага эга бўлган 
чизмакаш - нусхачилар чизишган. Чизмакаш накдшарни “ранги сиё” - қора 
табиий бўёқ билан чизган. Кашта композицияси чизилаётганда, матоҳ яхлит 
тахта қилиб тикилгач, унинг диоганаллари бўйича қатлаб, маркази топилган
кейин асосий майдон ва кенг ҳошияга ажратганлар. 
Ҳар бир кашта нусхасини яратиш чизмакаш учун ижодий жараён ҳисоб- 
ланган. У ҳеч вақг тайёр улгуцан нусха кўчирмаган. Аммо у кашта нусхасини 
каштачига ҳам чизма тариқасида бермаган. Унинг хунари илоҳий сирга эга деб 
ҳисобланган. Каштачи тикиш осон кечиши учун тахтани бўлакларга ажратиб 
тикишга киришган. Агар бўлаклар каштачилар орасида тарқатилса, тикиш 
услуби келишилиб, танланган иплар асосан ипак иплар рангларига қараб, ўзаро 
тарқатилган. Баъзан нақшларни ранглари нусхачи (чизмакаш) томонидан 
белгилаб берил ган ёки иплардан оз-оздан накдшарга игна билан кўклаб-тикиб 
қолдирилган. 
Каштачи чеварлар кангга тикиш пайтида эркинликка эга бўлишган, айрим 
гул ва нақшларни тикишда асосий ранглардан ташқари қушимча ранглар 
ўйинини қилишган. Айрим ҳолларда баъзи унсурларни тикмай қолдиришган. 
Нақш унсурларини тикмасдан қолдиришнинг маъноси, каштачи чеварга кўз 
тегмасин, унинг ҳунарини келгусида фарзанддари давом этти риши учун ҳам 
шундай қилинган. 
Ипакдан тикилган сўзаналар асосан ранг-баранг “гул-бута”, “гул даста”, 
“тупбарггул” накдшари билан безатилган. Гуллар, ўсимликлар, ҳайвонлар, 
қушардан таркиб топган накшлар табиат тимсоли накдшари Бухоро аньанавий 
кашталарида кўп иншатилган.Бухоро воҳасидаги каштачилар рангларни 
маҳаллий тилда қуйидаги номлар билан аташган. Пистоқи - яшил ранг, нофармон 
- сиёҳ ранг, нилоби - кўк ранг, ширчойи - гулоби ранг, гилоси - тўқ қўзил ранг, 
жигари - тўқ қўнгир ранг, кабути - яшил ранг, сиёҳ - қора ранг, зард қизил ранг, 
хокистар - кул ранг шулар жумласидандар. 
Ипак ипларни табиий бўёкдарга бўяш учун ип калавалари аччиқ тош (зоп) 
эритилган сувга солиб қўйилган, кейин тозалаб олинган рангга солиб 
қайнатилгач, сиркали сувга ботириб олиб қуритилган. Қуритилган ип қайта 
калава қилинаёттанда “хор-чўп”-силлиқ таёқча билан текисланган. Текисланган 
ип игна тешигидан яхши ўтган ва кашта сатҳида яхши юрган, бигизга яхши 
илинган. XX аср бошларига келиб, табиий ранглар ўрнини анилин бўёкдар 
эгаллади. Кашта матохдари фабрикада тайёрланган турли рангли сатин, фаранги, 
репс, бўммази, шатлонка ва бошқалар ташкил қила бошлади. Бухорода ипак 
кашталари ўзининг майин рангларини сақлаб, тез, ёрқин, офтобда товланадиган 
тез кўзга ташланадиган ёрқин рангларни кўпроқ ишлата бошлашди. 
Умуман олганда XIX аср охири XX аср бошларида Кўҳна ва Боқий Бухоро 


433 
воҳасида ипак матоларга сайқал бериш Туркистон ҳудудидаги бошқа воҳа 
ҳунармадларнинг ҳунарига қараганда моҳирона дид нозиклилиги муштаррак 
этганлиги ва ипак матолардан янгича кўриниш акс этган маҳсулот яратиб 
беришлари билан фарқланиб турганлар. 

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish