293
ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиб берилаяпти. Айниқса, ушбу
соҳага кўплаб имтиёзлар жорий қилинаётгани оилаларнинг тадбиркорлик
истеъдодини юзага чиқаришда қўл келаяпти.
Бугунги кунда Бухоро вилоят "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари халқ
ҳунармандчилигининг 30 тури бўйича 611 нафар бўлиб, шундан 333 нафарини
хотин-қизлар ташкил этади. Улар кўпроқ чокли буюмлар, миллий либослар,
зардўзи дўппи, кашта тикиш билан шуғулланадилар. Шунингдек, "Усто-шогирд"
анъанаси бўйича ёшлар, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида
уюшма томонидан ҳомийлик асосида 16 та мактаб ташкил қилиниб, 80 нафар
шогирд тайёрланди, 1 250 000 сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. ўтган
даврда уюшма аъзолари томонидан тахминан 1 558 400 сўмлик халқ истеъмоли
моллари, бадиий аҳамиятга эга ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб
чиқарилиб, сотилган ва кўргазмаларда намойиш қилинди.
Маданий-маърифий
тадбирларни уюштиришда маҳаллалар билан ҳамкорликда фаол иш олиб
борилаяпти. Қолаверса, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат
дастурининг амалга оширилиши бўйича вилоят "Ҳунарманд" бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат
ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-
қувватлаш жамоат фонди уюштирган грант танловининг ғолиби деб топилиб,
парламент комиссиясининг қарорига асосан, "Бухоро вилоятининг айрим
туманлари ва қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини яхшилаш ва даромадларини
ошириш мақсадида ёшлар, аёллар ва жисмоний имконияти чекланган шахсларни
кичик бизнес, тадбиркорлик, халқ ҳунармандчилигига жалб қилиш ва
уларни
касбга ўқитиш ишларини яхшилаш" лойиҳасини бажариш учун 15 000 000 сўм
миқдорида грант ажратилди. Бунинг натижаксида Ғиждувон туманида
ҳунармандчиликнинг каштачилик, тош ўймакорлиги, кулолчилик, гилам тўқиш,
ёғоч ўймакорлиги ва миллий либослар тикиш кенг йўлга қўйилган. 2016 йил
давомида 70 нафар ҳунарманд давлат рўйхатидан ўтган бўлса, шундан 43 нафари
хотин-қизлардир. Кам таъминланган ёки кўрик-танловларда иштирок этган
ҳунармандларга уюшма Низомининг 5 ва 8-бандларига асосан имтиёзлар
берилди. Ўтган йил давомида 41 нафар ҳунарманд 85 миллион сўм кредит
олишга эришди. Кредит олиш мақсадида ҳужжат топширганлардан 12 нафари
2016 йил коллежни битирган ўқувчилардир. Улар "Усто-шогирд" анъаналарини
давом эттириб, эгаллаган ҳунарни ривожлантиришга бел боғлаётган ғайратли
ёшлар. 2017 йилнинг биринчи чорагида 27 нафар ҳунарманд давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлса, шундан 23 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этади.
Ғиждувон туманидаги 3 та касб-ҳунар коллежида учрашувлар ташкил этилди ва
коллеж битирувчиларига ҳунармандчилик учун берилган имтиёзу
шароитлар
ҳамда улар учун белгиланган кам фоизли кредитлар бўйича тушунчалар
берилди.
Ҳунарманд уюшмаси таркибида янги иш ўринлари очиш, айниқса,
аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида туманда адрас тўқишни ташкил этиш
учун 2 та дўкон келтириб ўрнатилди ва ҳозирги кунда аёллар томонидан адрас
матоси тўқилмоқда. Каштачиликни ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги
томонидан ажратилган бинога 5 та тўқув машинаси ўрнатилиб, ҳар хил сумка ва
294
бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. Туман ҳунармандлари маҳсулотларини чет
элларга экспорт қилиш учун Туркия, Афғонистон фирмалари билан контракт
шартномалари тузилди. Маҳаллий ҳунармандларимиз тўғридан-тўғри бу
мамлакатларга ўз маҳсулотини чиқариш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Ғиждувон туманида халқ ҳунармандчилик турларидан асосан,
бешикчилик, кулолчилик,
тандир ясовчилар, ёғочдан халқ ҳунармандчилиги
буюмлари ясаш, каштачилик билан шуғулланишади. 2017 йилнинг иккинчи
чорагида 20 нафардан зиёд ҳунарманд давлат рўйхатидан ўтказилиб, туман
бўлимига аъзо қилинди. Уларнинг сонини янада кўпайтириш мақсадида
маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораяпмиз. Кўпчилик
ҳунармандлар солиқ тўлашни истамагани учун ҳам уюшмага аъзо бўлишдан бош
тортади. Ҳолбуки, улар тўлаётган солиқ, Пенсия жамғармасига келиб тушаётган
маблағлар эртага ўзига пенсия бўлиб қайтади. 2005 йилдан бошлаб
ҳунармандлар учун пенсия дафтарчалари берилаяпти.
2017 йилда вилоят тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорлик ва
ҳунармандчиликни ривожлантиришга 3,5 миллиард сўмдан ортиқ кредит
маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган 5 ой давомида ушбу
йўналишга 1,8 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратиб берилди.
Оилавий корхона унинг иштирокчилари
томонидан товарлар ишлаб
чиқариш ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий
корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий
мол-мулк, шунингдек, оилавий корхона иштирокчиларидан ҳар бирининг мол-
мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектдир. У мустақил
равишда товарлар ишлаб чиқаради ва нарх белгилайди. Мустақил равишда ўз
молиявий маблағларини шакллантириш ва қарз маблағларини жалб этиш, шу
жумладан, дастлабки капитални шакллантириш учун кредитлар олиш, лизинг ва
суғурта хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, вилоят адлия
бошқармаси томонидан 2017 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлик
субъектлари манфаатларини кўзлаб, бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2017 йилнинг 6 ойи давомида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
соҳасида 50 дан ортиқ мурожаатлар (шикоят) келиб тушган. Ушбу
мурожаатларнинг 85 фоизи қаноатлантирилган. Шунингдек, 2017 йилнинг 2-
чорагида адлия бошқармасининг "Ишонч телефони"га келиб тушган
мурожаатларнинг 30 таси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
томонидан ўрганиб чиқилган. Ҳунармандларга яратилаётган енгилликлар
хусусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 апрелдаги "Халқ
бадиий
ҳунармандчилиги
ва
амалий
санъатини
ривожлантиришни
рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3983-сонли
Фармонига асосан, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий
санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти
билан банд бўлган тадбиркорлар томонидан ҳар ойда тўланиши лозим бўлган
қатъий белгиланган солиқ тўловларини тўлаш юзасидан солиқ имтиёзи 2018 йил
1 январгача узайтирилди. "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлган жисмоний
шахслар томонидан ҳар ойда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам
иш ҳақининг бир баробар миқдорида тўловлар тўланиб келмоқда.
295
Вилоятимиз уста-ҳунармандлари орасидан ўзининг услуби, бетакрор қўл
иши туфайли чет элларга танилган, танилаётганлари борлиги - фахримиз. Улар
яратаётган мўъжиза жаҳон бозорларида ҳам ўз қадр-қимматини топган. Ота-
боболаримиз, чевар момоларимиз ҳунарини давом эттираётган ҳунарманд,
косибу касаначи, хуллас, бир сўз билан айтганда, тадбиркорларимиз ўзларига
яратилаётган қонуний имтиёзлардан, шарт-шароитлардан унумли фойдаланиши
мақсадга мувофиқдир.
Хулоса ўрнида айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий
йўналтирилган сиёсат фуқароларни ишсизликдан муҳофаза қилиш чоралари
кучайтирилганида,
оилалар фаровонлигида, жамиятдаги барқарорлик ҳамда
манфаатлар тенглигида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Зеро, бугун бутун
дунёда эътироф этилган тараққиётнинг “ўзбек модели” ҳар бир шахснинг меҳнат
қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда
кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқини, таъбир жоиз бўлса,
ўз турмушидан мамнун, эртанги кунидан хотиржам ҳамда бахтли ҳаёт
кечиришини таъминламоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: