Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

Литература
1.
Аванесова, Г.А. Туризм, гостеприимство, сервис: Словарь – справочник / 
Г.А Аванесова. – Москва: Аспект Пресс, 2017. - 67с. 
2.
Александрова, А.Ю. Международный туризм: Учебное пособие / А.Ю. 
Александрова. – Москва: ЭКМОС, 2008. - 340с. 
3.
Гаранин, Н.И. Менеджмент туризма: Учебное пособие / Н.И. Гаранин – 
Москва: Советский спорт, 2009. - 128с. 
4.
Власова, А.А. Туризм. Учебно-методическое пособие / А.А. Власова. –
Москва: «Высшая школа», 2007. - 145с. 
 
БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА КАСАНАЧИЛИКНИ РОЛИНИ 
ОШИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
Қайимова З.А., 
БухДУ
Ўзбекистонда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва бунинг учун зарур 
шарт-шароитларни яратиш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор 
йўналишларидан бири саналади. Мазкур соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор 


291 
самарасини республикамизда 2017 йилда 150 мингдан ортиқ иш ўринлари 
яратилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Эътиборлиси, бандлиги таъминланган 
фуқароларнинг салмоқли қисми қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли ҳиссасига тўғри 
келади. Бинобарин, бир инсоннинг ўз лаёқати ва қизиқишига кўра доимий 
даромад манбаига эга бўлиши нафақат ўзи ҳамда оиласи, балки жамият учун ҳам 
аҳамиятлидир.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар 
аҳолининг 62 фоизини ташкил қилади. Ҳар йили меҳнат ресурслари ўртача икки 
фоиз ошиб бораётганини назарда тутсак, аҳоли бандлигини тўлиқ таъминлаш 
ҳамиша долзарб масала экани ойдинлашади. Шу сабабли ҳукуматимиз 
томонидан қишлоқ ва туман ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳасини изчил 
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қишлоқ жойларда 
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш дастури 
доирасида сўнгги уч йилда 22 минг 800 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, 
кўрсатилаётган хизматлар ҳажми 1,6 баробар, қишлоқда бир кишига тўғри 
келадиган хизматлар ҳажми 1,5 баробар ошди. 
Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида Ўзбекистон меҳнат бозорининг 
ҳуқуқий ва институционал асослари яратилди. Меҳнатни татбиқ қилиш соҳаси 
ҳамда имкониятлари, ўзини ўзи иш билан таъминлаш кўламлари кенгайди. 
Меҳнат фаолиятининг шакллари ва турлари хилма-хил кўринишга эга бўлди, 
мулкчилик ҳамда тармоқ шакллари бўйича ишловчилар таркиби ўзгарди, янги, 
одамлар 
учун 
янада 
қулай 
бандлик 
шакллари 
пайдо 
бўлди. 
Касаначилик, ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик сингари норасмий 
фаолият юритган муайян меҳнат турлари қонунийлаштирилди. Муҳими, 
барқарор иқтисодий ўсиш тенденцияси юртимиз аҳолисининг бандлик даражаси 
кўтарилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратилиши ва ривожлантирилишини 
таъминламоқда. Бугунги кунда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси 16 мингдан 
ортиқ ҳунармандни уюштириб турибди, ҳунармандчилик маҳсулотлари 
сотиладиган кўпгина дўкон-салонлар, бир нечта галереялар фаолият юритмоқда. 
Бундай ривожланиш замирида Мамлакатимизда миллий ҳунармандларга солиқ 
имтиёзларини берилиши ва ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватлаш чора-
тадбирларини амалга оширилишидандир. Жумладан, “Юридик шахс ташкил 
этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини 
ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва “Ҳунарманд” уюшмаси 
аъзолари - якка тартибдаги тадбиркорларга белгиланган қатъий солиқни тўлаш 
юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сонли фармонига асосан 2014 
йилнинг 1 январига қадар узайтирилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Мамлакатимизда 
миллий 
ҳунармандчиликни 
ривожлантиришга 
қаратилган эътиборни мамлакатимиз ва хорижда тез-тез уюштирилаётган 
кўргазма-савдоларни ташкил этилиши ва уларда ҳунармандларимизни ўз 
маҳсулотлари билан иштирок этиб маҳсулотларини сотиш бўйича шартнома 
тузаётганларидан 
кузатиш 
мумкин. 
Шунингдек, 
ҳунармандчилик 
маҳсулотларини туристлар ташриф буюриб турадиган тарихий шаҳарлар ва 


292 
архитектура ёдгорликлари яқинида жойлашган устахоналар орқали тўғридан-
тўғри сотилаётгани бунинг исботидир. Ҳатто, кейинги пайтларда ички 
бозоримизда ҳам ҳунармандчилик маҳсулотларига талаб ошиб бораётганлигини, 
яъни сўнгги 8 йил ичида талаб 30 %га ошганлиги тадқиқот натижасида 
аниқланган. Аммо шунга қарамай миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини 
хорижга экспорт қилишни кенг йўлга қўйиш, миллий маҳсулотларимизни дунё 
бозорларига чиқишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. 
Бунга кўп жиҳатдан ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг 
мазкур сектори учун барқарорлик, қулайлик, имтиёз ва кредитлар тизимининг 
шакллантириш масалаларига жиддий эътибор берилаётгани туфайли эришилди. 
2010 йилнинг ўзида кичик бизнес субъектлари сони 420 мингдан ошган бўлса, 
2015 йилнинг яримига келиб уларнинг сони 472,5 мингтага етди (1-расм). 

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish