Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

362-
модда.
 
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш 
ҳамда ўтказиш
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил 
этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки 
уларни сақлаш —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар уюшган жиноий гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб 
содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб 
қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки уч юз соатгача жамоат ишлари ёхуд икки йилгача иш ҳақидан ушлаб 
қолиш билан жазоланади.
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун 
телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи 
провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха 
кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо 
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда 
жарима ёки
уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёхуд уч йилгача иш ҳақидан 
ушлаб қолиш билан жазоланади.
XXII боб. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар
363-
модда.
 
Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш
Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, яъни белгиланган ҳимоя чораларини кўрмаган 
ҳолда ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва банкларини, ахборотга ишлов бериш ҳамда 
уни узатиш тизимларини яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот 
тизимларидан фойдаланишга рухсат бериш фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар 
етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жарима ёки бир йилгача иш ҳақидан 
ушлаб қолиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки бир 
йилдан икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish