355-
модда.
Бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини истеъмол
қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш –
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
356-
модда.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг
аналогларини қонунга хилоф равишда эгаллаш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини қонунга
хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш —
уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
1) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишдан иборат жинояти учун судланган шахс томонидан;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
3) ўзлаштириш
ёки растрата қилиш йўли билан;
4) талончилик йўли билан;
5) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб;
6) товламачилик йўли билан;
7) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
1) ўта хавфли рецидивист томонидан;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан;
3) босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
357-
модда.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг
аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек
уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш,
шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
—
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
1) озгинадан кўпроқ миқдорда;
2) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишдан иборат жинояти учун судланган шахс томонидан;
3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
4) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;
5) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, талабалар ўқув
-
тарбия, спорт ёки жамоат тадбирлари
ўтказадиган бошқа жойларда;
6) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан
фойдаланиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини
лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб
-
ускуналардан ёки
прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш,
шунингдек, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
1) ўта хавфли рецидивист томонидан;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб кўп миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш,
жўнатиш ёки ўтказиш —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз
ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини топширса, жазодан
озод қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |