360-
модда.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг
аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш
—
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч
юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд бир йилдан
уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ўша қилмишлар:
1) кўп миқдорда;
2) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишдан иборат жинояти учун судланган шахс томонидан содир этилган
бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан
айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини топширса, жазодан озод қилинади.
XXI боб. Жамоат тартибига қарши жиноятлар
361-
модда.
Безорилик
Безорилик, яъни жамиятда юриш
-
туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш
-
дўппослаш, соғликни қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил зиён етказиш ёки
ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча миқдорда зарар етказиш билан
боғлиқ ҳолда содир этилса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки уч юз
соатгача жамоат ишлари ёхуд уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.
Безорилик:
1) бир гуруҳ шахслар томонидан;
2) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган
нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
3) ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона
менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;
4) ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
5
) кўп миқдорда зарар етказиб, ўзганинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб
содир этилган бўлса, —
уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача
озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Безорилик:
1) соғлиққа ўртача оғир зиён етказиб;
2) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб;
3) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда;
4)
жамоат тартибини сақлаш
вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки
жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа
фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |