Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

318-
модда.
 
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган
 
бошқа юқумли касалликлар 
тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни 
тарқатиш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши 
ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли 
касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача 
жамоат ишлари ёхуд икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки 
бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет 
бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда
жарима 
ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача иш 
ҳақидан ушлаб қолиш ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
319-
модда.
 
Ёлғон ахборот тарқатиш
Шахснинг қадр
-
қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб 
келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, 
телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай 
ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ 
соатгача жамоат ишлари ёхуд икки йилгача иш ҳақидан ушлашб қолиш ёки икки йилгача 
озодликни чеклаш билан жазоланади.
Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу 
жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет 
жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, ушбу Кодекснинг 314
-
моддасида назарда тутилган жиноят 
аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо 
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —


базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача 
жамоат ишлари ёхуд икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки икки йилгача озодликни 
чеклаш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
1) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
2) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда 
жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
1) оммавий тадбирлар жараёнида ёки фавқулодда вазият ҳолатида;
2) жуда кўп миқдорда зарар етказилган ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда;
3) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача 
миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish