Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

316-
модда.
 
Экстремистик, 
сепаратистик, 
фундаменталистик 
ёки 
бошқа 
тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда 
иштирок этиш
Фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжуд 
бўлган экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар 
тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш –
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
1) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса;
2) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсни жалб этган ҳолда содир 
этилган бўлса, –
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар 
қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, у ушбу модданинг биринчи қисмида назарда 
тутилган жиноят учун жавобгарликдан озод қилинади.
317-
модда.
 
Учувчисиз учадиган
 
аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, 
ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш
Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, —
уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
1) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;


3) соғлиққа ўртача оғир ёки оғир зиён етказилишига сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
1) одамлар ўлимига;
2) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, 
агар у учувчисиз учадиган аппаратларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод 
қилинади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish