Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

236-
модда.
 
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш 
мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар 
бажариш ёки хизматлар кўрсатиш.
Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 
товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар 
бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима 
ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан 
жазоланади.
Ўша ҳаракатлар баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан 
ушлаб қолиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум 
қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, —
1) одам ўлишига;
2) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, ––
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одамлар ўлимига сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
237-
модда.
 
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф 
равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб 
чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо 
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 
-
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч 
йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:


1) кўп миқдорда;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки 
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган 
бўлса;
3) одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини кўп миқдорда ёки жуда кўп 
миқдорда қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёхуд муомалага киритишга ҳокимият ёки 
мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish