Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

240-
модда.
 
Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат 
қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш,—
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
тўрт юз саксон соатгача жамоат ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 
ўттиз кунлик муддатда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган 
зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан 
ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган 
бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
241-
модда.
 
Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол
-
мулкни жалб этишга доир 
ноқонуний фаолият
Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва 
юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол
-
мулкини жалб этишга доир 
ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган
мажбуриятни жисмоний ва 
юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол
-
мулки ҳисобидан 
бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ҳамда шундай фаолият 
кўрсатилишини таъминлаш, худди шунингдек мазкур фаолиятда иштирок этишга жалб қилиш 
мақсадида ушбу фаолиятни реклама қилиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёхуд 
телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан 
фойдаланган ҳолда реклама қилиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки 
икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч 
йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва 
юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол
-
мулкини жалб этишга доир 
ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва 
юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол
-
мулки ҳисобидан 
бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини 
таъминлаш:
1) кўп миқдорда;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
3) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек 
Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки 
икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган 
бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish