252-
модда.
Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор
шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим
ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ёки учинчи
шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини
била туриб, моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёхуд уни ёки бошқа шахсни мулкий
ёхуд номулкий манфаатдор этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч
юз соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд бир
йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз
ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни
уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ёки учинчи шахс манфаатларини кўзлаб
бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий ёки
номоддий қимматликлар олиши, мулкий ёхуд номулкий манфаатдор бўлиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч
юз соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача иш ҳақидан
ушлаб қолиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
1) кўп миқдорда;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки
икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
1) кўп миқдорда;
2) товламачилик йўли билан;
3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки
икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти пора эвазига оғдириб олишни амалга оширган шахсга нисбатан моддий
номоддий қимматликлар ёхуд мулкий ёки номулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган
бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз
ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган
бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: