Университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/37
Sana11.03.2022
Hajmi0,6 Mb.
#490280
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти талабалар тафаккури ривожланишининг 
психологик механизмларини тавсифловчи жиҳатлар, таълим жараѐнида 
тафаккур ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг аниқланганлиги, 
талабалар тафаккуридаги етакчи типлар ва услубларнинг даражалари 
ѐритилганлиги, 
респондентлар 
тафаккури 
ривожланишида 
таълим 


10 
босқичлари, таълим йўналишлари, таълим жараѐнида қўлланиладиган 
машғулот усулларининг хусусиятлари аниқланганлиги билан 
 
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти талабалар тафаккури 
ривожланганлигига доир олинган маълумотлардан таълим жараѐнида 
талабалар билан муаммоли, ҳамкорлик, лойиҳа-тадқиқотчилик фаолиятини 
ташкил қилишда, таълим олувчилар тафаккурини диагностика қилишда, 
болалар 
ва 
ўсмирлар 
ижодиѐт 
марказлари 
ўқувчилари 
билан 
фаоллаштирувчи машғулотлар ташкил этишда, педагогик кадрларни малака 
ошириш курслари тингловчиларининг касбий тайѐргарлик даражасини 
ошириш, олий таълим муассасаларининг барча таълим йўналишларида, 
шунингдек, психология таълим йўналишида умумий психология, 
экспериментал психология, психодиагностика, педагогик психология ва 
амалий психология курслари бўйича ўтказиладиган назарий ва амалий 
машғулотларда фойдаланиш билан изоҳланади.
Тадқиқот 
натижаларининг 
жорий 
қилиниши

Талабалар 
тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмларини илмий-
методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар 
асосида:
таълим жараѐнида тафаккурнинг ривожланишида типлар ва услублар 
намоѐн бўлишини, ижодий тафаккурнинг ривожланганлик даражасини 
изоҳловчи илмий натижалар олий ўқув юртлари таълим-тарбия жараѐнига 
жорий қилинган (ОЎМТВнинг 24.08.2017 йил №603-042 гувоҳномаси). 
Натижада педагогларнинг таълим жараѐнида талабаларда ижодий фикрлаш 
қобилияти ривожланишини таъминлаши бўйича янги имкониятлар 
яратилган;
таълим олувчилар тафаккурининг оригиналлик, эгилувчанлик, аниқлик 
ва тезкорлик хусусиятларини ривожлантирувчи психотренинг дастури
шакллантирилган ва уларнинг психодиагностика методикасини (―Ижодий 
тафаккур‖ тести) такомиллаштиришга доир илмий натижалар Республика 
болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) фаолиятига жорий қилинган 
(РБИММнинг 2018 йил 27 февралдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада 
болалар ижтимоий мослашув маркази тарбияланувчиларининг тафаккурини 
ривожлантириш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
таълим олувчиларда тафаккурнинг ривожланишига таъсир қилувчи ва 
бу жараѐнга хос психологик феноменларни акс эттирувчи ўқув-услубий 
материаллар, психодиагностика воситалари Республика болалар ижтимоий 
мослашув маркази (РБИММ) фаолиятига жорий қилинган (РБИММнинг 2018 
йил 27 февралдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада болалар 
тафаккурини ривожланиш даражасини аниқлаш, уларда ижодий тафаккур, 
креативлик қобилиятлари даражасини объектив баҳолаш имкониятларини 
кенгайтирган; 
ижодий тафаккурни ривожлантиришда муаммоли маъруза, семинар, 
кичик гуруҳларда ишлаш ва лойиҳа-тадқиқотчилик каби ўқув машғулот 
турларининг таъсирини изоҳловчи натижалар Республика болалар ижтимоий 


11 
мослашув маркази фаолиятида жорий қилинган (РБИММнинг 2018 йил 27 
февралдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада болалар билан 
интеллектуал сифатларни ривожлантириш бўйича мураббийлар олиб 
бораѐтган ишнинг илмий-методик таъминотини кучайтирган; 
таълим жараѐнида қўлланиладиган ўқув топшириқлари ва мотивацион, 
услубий, хусусиятли, типлаштириш, шарт-шароит каби омилларни ўз ичига 
олган 
талабалар 
тафаккурини 
ривожлантиришнинг 
психологик 
механизмлари тузилмаси 5111400 – Хорижий тил ва адабиѐти (тиллар 
бўйича) таълим йўналиши талабаларига тайѐрланган ―Умумий психология‖ 
ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (ОЎМТВнинг 24.08.2017 йил №603-
042 гувоҳномаси) ҳамда у бўлғуси мутахассислар касбий-психологик 
тайѐргарлигини оширишга хизмат қилган. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish