қониқиш оламан ва сизнинг фалсафангизга қўшиламан.
Китобларингизнинг бирида агар инсон 50 ёшларда ҳам
қандайдир муваффақиятга эришмаган бўлса, буни ўзи
хоҳламаган, деб ёзгансиз. Ҳаётингиз давомида, умр ўтган
сайин қандайдир мақсадга етиш учун кеч бўлганини,
ёшингиз бир жойга бориб қолганини англай бошлайсиз.
Одам кексайган сари руҳланиш, бирор нарсадан илҳом-
ланиш мураккаблашиб, қийинлашиб боради. Шу фикрга
қўшиласизми? Айтайлик, у 50 ёшларда, лекин ҳали ҳам
муваффақиятга эришишни истайди.
Унга бунинг учун
аниқ имконият борми? Ёки вақт ўтдими?
Жавоб:
Умрингизнинг қайси ёшида бўлманг, агар сиз
муваффақият томон тўғри ҳаракат қилсангиз, албатта
эришасиз. Мен бунга ҳақиқатдан ҳам ишонаман.
Баъзан катта сумкадаги пуллар ёки нафақага чиқиш
саналари тўғрисида хаёлларга берилсак, ҳеч қачон му-
ваффақиятга
эриша олмаймиз, деб ўйлаймиз.- Ҳақиқат
шуки, ҳеч қанақа пул ёки инсонни сизга тенглаштириб
бўлмайди. Фақат сиз бугундан бошлаб бажара олган
ишингизни шунчаки қила бошлайсиз. Ҳаётингизнинг қай-
си жабҳасида бўлмасин, муваффақиятга олиб борувчи
тўғри қарорни чиқаринг. Қувонарлиси шуки, муваффа-
қият кетидан муваффақиятни яратади. Худди боғингиз-
дан бегона ўтларни
юлиб ташлаб, ўрнига янги, фойдали,
маънавиятингизни оширадиган ўсимликлар ўрнатганин-
гиз каби. Уларга ишлов бериб, ўзингиз оддийгина бажа-
рилган иш натижасига амин бўласиз. Шу ишни бир ҳаф-
та, бир ой ва бир йил давом эттирсангиз-чи! Боғингиз
қанақанги ажойиб мева беради, яъни сиз ўзингизда та-
лайгина инсоний кўникмалар ҳосил бўлганига гувоҳ бўла-
сиз, кундан кунга яхши одатларингиз ошиб боради. Шу-
нақанги хислатларни одат қилиб
олиш инсон умрининг
бирор ёшига тўғри келмайди, деб бўладими? Иўқ, ал-
батта! Парвардигор бизни бошқа жонзотлардан шундай
устун қилиб яратганки, бахт ва хурсандчилик туйғусини
ҳис қилиш шарафи фақат инсонларга насиб қилган. Ил-
гари биз юқорида айтилган хислатларга эга бўлмаган- <
миз, ҳаттоки шу оддий ҳақиқатнинг ёнгинасидан ўтиб
кетганмиз, кўпинча фаҳмига ҳам етмаганмиз.
Энди тарих ёзишни бошланг. Бу сизнинг тарихингиз.
Унга юзлаб, минглаб одамларни бирлаштиринг. 40, 50,
60, ҳаттоки 70 ёшлиларни. Улар ҳаётларининг
ажойиб
лаҳзаларини ўтказиб юборяптилар. Фақат бир марта бе-
риладиган ҳаётда ҳаққоний муваффақиятга эришиш бах-
тини қўлдан бой бермасинлар. Эсимда бор,
бир куни мен
устозимга "Агар менда катта пул бўлганида эди, зўр бир
режа тузардим", дедим. Устозим дарров: "Менимча, сен-
да зўр режа бўлса, ўшанда кўп пулинг бўлади", деб жа-
воб берди. Кўряпсизларми, пулнинг суммаси эмас, яхши
бир режа муҳимдир. Қачон сиз бир нарсани хоҳласангиз
ва бу истагингиз жуда кучли бўлса, унга эришиш йўлини
ҳам топасиз. Хўш, ўз тарихингизни ёзишни бошланг.
Бахт - бу келажакка қолдириладиган нарса эмас. У
бугун, ҳозир сиз қураётган нарсадир. Омадсизлик - бу
бир мартада ёки баъзида содир бўладиган талофот эмас.
Аксинча, омадсизлик - инсоннинг нотўғри
фикрлаши ва
қатор хатоларнинг ҳар кун такрорланишининг муқаррар
натижасидир.
Муваффақиятнинг 20 фоизи устомонликдан, қолган
80 фоизи стратегиядан тузилган. Сиз кўп нарса ўқишин-
гиз мумкин, лекин муҳими бу эмас, муҳими режали ра-
вишда ўқиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: