Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Майя календари.
 
Марказий Американи биринчи бўлиб 
«ўзлаштиришни» бошлаган испанлар бу ерда 40000 га яқин эҳромлар 
борлигини аниқлашди. Улар баъзиларининг баландлиги 60 метрга 
етар эди. Америкада ўзига хос цивилизациялар мавжуд бўлган, 
улардан эса астрономик кузатишлар учун махсус ибодатхоналар, 
эҳромлар қолган.
1
Irina Sedakov. Magico-Religious Symbolism of a Candle in the Slavic Calendar Rituals // The ritual year 10 
Innsbruck. Magic in Rituals and Rituals in Magic – Tartu. 2015. P. 141-151. 


70 
XVI асрда испанлар Юкатанни босиб олганидан сўнг Майя 
маданиятига оид ёдгорликларни вайрон қилди. Майя маданияти 
ёдгорликларини Мексика биринчи архиепископи дон Хуан де 
Сумарага бошчилигидаги роҳиблар вайрон қилишда бош-қош 
бўлишган. Кейинчалик шу давлатда иккинчи архиепископ бўлган 
Диего де Ланда буйруғига асосан 1562 йилда йиғилган Майялар 
қўлёзма китоблари аутодефа байрами вақтида ёндирилган эди. У бу 
ҳақда шундай ёзган: “Биз уларда мана шу ҳарфлар билан ёзилган кўп 
миқдорда китоблар топдик. Уларда ирим ва шайтон ёлғонлари 
бўлиши мумкин бўлган ҳеч нарса сақланиб қолмаслиги учун ҳамма 
нарсани ёқиб ташладик”. Вақт ўтиши билан Диего де Ланда 
“Юкатандаги ишлар ҳақида” номли китобида Майялар тарихи ва 
маданияти 
ҳақида 
маълумотлар 
келтирган, 
уларнинг 
ёзув 
элементларини таърифлаган, бир нечта иероглифларни келтириб 
уларнинг таржимасини берган
1

Испан қироли Карл IV га совға қилинган учта Майялар 
қўлёзмаси тасодифан сақлаб қолинган. Улардан бири Дрезден 
кутубхонасида, иккинчиси Парижда, учинчиси Мадридда сақланади. 
Археологик қидирувлар натижасида Майяларнинг 150 га яқин 
шаҳарлари очилган. Шунингдек, иероглиф ёзувлар устунларда, бино 
деворларида, идишлар ва амалий санъат буюмларида топилган. 
Шундай ёзувларнинг 500 дан ортиғи маълум. Фақат битта 
хонадондаги “иероглиф” зинасида 2000 дан ортиқ белгилар 
тасвирланган. Бутун дунё олимлари Майялар ёзувининг сирларини 
уларнинг ўзига хос маданиятини, жумладан, календарини ўрганиш 
учун жуда кўп меҳнат қилишган. Бу борада кўп хизмат кўрсатган 
Ю.В. Кнорозовдир. У Майялар календари ҳақида шундай ёзади: 
“Қадимги саналарни ҳозирги кунда тўлиқ тушунишимиз мумкин. 
Лекин Майялар календаридаги ҳамма нарсалар ҳам тушунарли 
эмас»
2

Маълумки, Майялар йилни икки қисмга бўлган: қурғоқчилик 
даври (уни қуёш худоси бошқарган) ва ёмғир даври (уни ёмғир 
худоси бошқарган). Майялар тўлин ой вақти ва ёмғирдан дарак 
берувчи қора булутларнинг йиғилишини пойлаб, экин экишни, 
биринчи галда жўхори экишни бошлашган. 
Майялар календари ҳисобининг асосида «кин», яъни, кун 
ташкил қилади. Улар «блок»ларга бирлашган, улар бир нечта бўлган: 
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 134-135. 
2
R. Dalton. Age of Mexican ash with alleged ‘footprints’// Nature. Vol 438|1. December. 2005. P. 8-10. 


71 
1)
ҳар бир кунни ўз номига эга бўлган тўққиз кундан иборат 
«ҳафта»; 
2)
ҳар бир ҳафта куни ўз тартиб рақами билан белгиланган ўн уч
кундан иборат ҳафта; 
3)
йигирма кун ёки виналь 20 киндан иборат ой
1

Шунингдек, “виналь” сўзи одам деган маънони билдирган. 
Майяларда одам расми йигирма рақамини билдирган. Ой куннинг ҳар 
бири ўз номига эга бўлган. Бундан ташқари, кунлар бирдан 
йигирмагача бўлган рақамлар билан белгиланган. Ю.В.Кнозоровнинг 
маълумотига кўра, кунларнинг ҳар бир номи шу вақтнинг зарур 
ҳодисасини эслатади.
Майялар бир вақтнинг ўзида саналарни узвий боғлаб, бир нечта 
календардан фойдаланишган. Улардан 260 кунлик (унинг шартли 
номи цолькин), 360 кунлик йил (“тун”), 365 кунлик йил («хааб») 
бўлган. 260 кунлик цолькин йилида йигирма кунлик ҳафталар бўлган. 
Шунинг учун бундай йилда ой номлари ва ҳафта саналари маълум 
қоида асосида тугалланган оралиқ даврини ҳосил қилиб 
қайтарилаверади. Бир имиш куни (13 кунлик ҳафтанинг биринчи 
куни, йигирма кунли ойнинг биринчи номи) ерга ишлов беришнинг 
бошланиш даври сифатида байрам қилинган.
Тун йили 18 та 20 кунлик ойдан иборат эди 
)
360
20
*
18
(


Қадимги Майялар қуёшли йил даврини шундай тасаввур қилган 
бўлиши истеснодан ҳоли эмас. Лекин вақт ўтиши билан Майялар 
бундай эмаслигига ишонч ҳосил қилса ҳам “тун” вақтини аниқлаш 
бўйича, ягона қулай усул сифатида ундан воз кеча олмаган. Аксинча, 
бу йил Майяларнинг бошланғич санадан бошлаб кунлар санаси асоси 
хронологик бирлик асослари бўлиб қолганини биз қуйида кўришимиз 
мумкин. Майяларнинг календарлари ойлари номида ерга ишлов 
беришнинг аниқ даври, шу даври мобайнида бажарилиши лозим 
бўлган муайян ишлар аниқ берилган. Шундай қилиб, Майялар 
календарида Поп - “ҳукмдор бўйраси”, Во –“қурбақа”, Сип – “гуноҳ” 
(овда қон тўкилиши), Соц –“кўршапалак”, Сек – “жўхори”, Шуль – 
“тамом”, Йашкин – “янги қуёш”, Моль – “ҳосилни йиғиш”, Чен – 
“қудуқ”, Йаш –“янги” (янги экинлар экишга тайёргарлик), Сак – “оқ 
кийим” (ов даври), Кех – «кийик ови даври», Мак – “тўхтатиш” (янги 
майдонларда дарахтларни ёндириш), Канкин – “Сариқ қуёш”, Муан – 
1
Thomas Chanier. Solution of the Mayan Calendar Enigma. 2016.  


72 
“очиқ ҳаво”, Паш – “барабан”, Кайяб – “катта ёмғир”, Кумху – 
“момақалдироқ шовқини” ойлари бўлган
1

Ачинарлиси шундаки, Майялар календарида янги йилнинг 
қачон бошланганлигини бизнинг календаримиз бўйича аниқлаш 
мушкул. Диего де Ланда ўзининг китобида ой номларини иероглиф 
белгилар билан тасвирлаб, Юкатанни испанлар босиб олгунга қадар 
Майяларда янги йил 16 июлга тўғри келади, деб маълум қилади. 
Албатта, 360 кунлик тун йилидан қуёш йили узунроқ. Бундан келиб 
чиқадики, ой номлари 360 кунлик йилда эмас, 365 кунлик йилда тўғри 
ишлатилса, табиатдаги ўзгаришларни тўғри тасвирлаши мумкин. 
Майялар, айниқса, шундай хааб йилидан ўзининг кундалик ҳаётида 
фойдаланган. Шу мақсадда улар йилнинг охирида 20 кунли 18 та ойга 
яна 5 кун қўшган. Бу кунлар “Ваайуеб хааб”, яъни “йил руҳи” ёки 
“Ишма каба кин” – номсиз кунлар деб аталган. Бу байрам кунларида 
ҳукмдор алмашиши рўй берар эди ва майялар динига кўра осмонда 
ҳам ҳукумат бир йилга бошқа худога ўтар эди
2
.
Хааб йилининг ҳар тўрт йилида (яъни ҳар 
1460
4
*
365

кунда) ой 
кунлари қайтарилар эди, яъни ўша ойнинг кунларига тўғри келар эди. 
Шунинг учун хааб янги йили Кан, Мулук, Иш ёки Кавак, тўрт 
кунларининг бирида бошланар эди, ундан сўнг тўрт йиллик давр яна 
бошдан қайтарилар эди. 
Майялар календарида яна бошқа муҳим 52 йиллик даврийлик 
бўлган. Ҳақиқатда эса 
18980
52
*
365

кун. Бу вақт оралиғига 
18980
260
*
73

кунлик 73 цолькин ҳам тўғри келади. Шундай қилиб, 52 
йил ўтгандан сўнг хааб йиллари ойнинг кун ва саналари сингари ўн 
уч кунлик ҳафтанинг саналари ҳам қайтарилади. Бу абадий Майялар 
календарини ўзига хос “календарь айланаси”дир. Бу календарда 13 
кунлик ҳафтанинг саналари тепадан пастга қараб саналади, 1 дан 13 
гача бўлган устунлар цолькин йилининг 20 кунлик ойининг 13 тасига 
тўғри келади
3
. Авваламбор майя саналарини тасвирлаш учун учта 
белгидан бир сони учун - нуқта; беш сони учун – тире ва ноль сонини 
тасвирлаш учун – чиғаноқдан фойдаланилган. Европаликлар сингари 
Майялар ҳам сонларни тасвирлаш учун позицион системасидан 
фойдаланишган, аммо йигирматалик асосда ва пастдан тепага қараб 
ёзилган. Вақтнинг катта оралиғини ҳисоблаш учун 860 кунлик тун 
йилидан ва юқори тартиб давридан фойдаланилган. 
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 134-135. 
2
R. Dalton. Age of Mexican ash with alleged ‘footprints’// Nature. Vol 438|1. December. 2005. P. 8-10. 
3
R. Dalton. Age of Mexican ash with alleged ‘footprints’// Nature. Vol 438|1. December. 2005. P. 8-10. 


73 
1 катун 

20 тунга 

7200 кунга 
1 бактун

20 катунга

144000 кунга 
1 пиктун 

20 бактун

2880000 кунга 
“Бактун”, “Пиктун” номлари (кейинги калабтун, кинчильтун ва 
алуатун бирликлари сингари) Майя маданияти тадқиқотчилари 
томонидан шартли равишда берилган
1

Майялар томонидан устун ва бино деворларида ёзилган ёзувлар, 
одатга кўра, санани ёзиш билан бошланади. Ю.В. Кнозоровнинг 
фикрича, бу саналар қуйидаги таркибда бўлган: 
1)
Маъноси ҳозирги вақтгача номаълум бўлган кириш блоки. 
2)
Кириш блокининг ўртасига ёзиб киритилган (“ой 
ҳимоячиси” деб номланувчи) блок. 
3)
Бошланғич санадан ўтган 360 кунлик йил (тун) ва кунлар 
сони. 
4)
260 кунлик давр санаси: 13 кунлигининг сони ва 20 
кунлигининг кун номи. 
5)
9 кунлигининг кун номи ва “тўққиз кунлик” блок.
6)
365 кунлик йилнинг санаси: 20 кунлик ойнинг 18 тасидан 
бирининг ёки қўшимча беш куннинг номи ва сони. 
Намуна сифатида Йашчиландаги эшик тепасидаги ёзувни кўриб 
чиқамиз. Кириш блоки ва «Йаш ойининг ҳимоячиси»дан сўнг сана 
келади, уни ёзиш вақтида юқори тартиб даври кунларининг саноғи 
учун нуқта билан ажратиш қабул қилинган: 9.0.12.2.4.2. кан – тўққиз 
кунлигининг 2 куни, 2 йаш – 27 кундан иборат бўлган 3 – ой ойининг 
27 санаси. Бу бошланғич 0.0.0.0.0. санадан 9 бактун 19 тун 2 виналь ва 
4 кун ёки 
1302884
4
20
*
2
360
*
19
7200
*
0
000
.
144
*
9





кун ўтди дегани. 
Майяларнинг бошланғич санаси сифатида қуйидагилар қабул 
қилинган: 260 кунлик давр бўйича – 4 Ахав; тўққиз кунлик бўйича–
1,365 кун, йил бўйича–8 кумху. Шундай қилиб, бошланғич сана 
бизнинг эрамизгача бўлган 3113 йилга мос келувчи 0.0.0.0.0. 4 Ахав 8 
кумху тариқасида ёзилади.
52 йиллик даврнинг бошланғич санаси тўғри ёзилганлигини 
текшириб кўрамиз. Бунинг учун топилган кун сонини 260 га бўламиз: 
1302884:260

5011, қолдиқ 24; жадвалдаги 10 устундан кўриб 
турилгандек, 4 Ахаудан 24 кун ўтгач 2 Кан келади. 1.302884 сонининг 
365 га бўлиб, 3569 ни чиқазамиз ва 9*20

19

199 қолдиғи тўлиқ 9 ой 
ва яна 19 кун бўлади. Кумху ойининг тўлиқ бўлиниши учун бу 
қолдиққа 12 кунни қўшиш керак, келгусида Ваайиб беш кунлигига 5 
1
Thomas Chanier. Solution of the Mayan Calendar Enigma. 2016.  


74 
кунни; шундай қилиб, йилнинг кейинги ойларига тўлиқ 9 ой ва 2 кун 
қолди. Агар чиқарилган 1302884 кунлар сонини 9 га бўлиб, 
қолдиғини 1 билан қўшсак, 9 кунлигининг кунига ҳосил қиламиз. 
Ойлик санани эса аниқлашнинг иложи йўқ, чунки ҳар бир Майялар 
шаҳрининг ўз махсус календари мавжуд эди. Жумладан, 1302884 
сонини 365,25 га бўлганимиздан сўнг 3567 сонини ҳосил қиламиз. 
Бундан келиб чиқадики, юқорида кўриб чиқилган ёзув бизнинг 
эрамизнинг 3567-3112

455 йилида қилинган. Стеладаги энг эрта 
ёзувлардан бизга маълум бўлган сана бизнинг эрамизнинг 292 йили 
деб ёзилади
1
.
Майялар календари аниқ эканлиги ҳақидаги масала юзасидан 
Ю.В.Кнорозов шундай дейди: “Қуёш йилининг ҳақиқий узунлиги 
тўртдан бир суткага яқинроқ эканлигини Майя астраномлари 
билишган (шунга кўра замонавий Григорий календарида ҳар тўрт 
йилда ортиқча 1 кун қўшилади). Аммо календарда қўшимча кунлар 
назарда тутилмаган. 365 кунлик йил тузатишларсиз қуёш йили олиб 
ўтиши ва даврга қараб аста сурилиши керак эди. Шундай қилиб, 
Майялар санасига кўра, неча кун ўтгани аниқ, аммо неча қуёшли йил 
ўтгани ноаниқ”. Агар шундай бўлса, унда ҳар 40 йилда янги йил боши 
10 кун орқага сурилган, 400 йил давомида эса аниқ астрономик вақтга 
нисбатан (масалан, баҳорги тенг кунликка) 97 кунга сурилган. Шу 
масала бўйича Америка астрономи Роберт Ньютон “Клавдия 
Птолемей жинояти” асарида шундай ёзади: “Мени билишимча, 
йилнинг давомийлигини биринчи бўлиб ислом давлатлари 
астрономлари аниқ топишган. Худди шу вақтнинг ўзида Майя 
ҳиндуларида Григорий календари билан мусобақалаша оладиган 
календар мавжуд эди. Бундай фикрнинг асосида баъзи ёзувлар худди 
календарь ёзувлари деб ўқилиши мумкин. Агар мен тўғри тушунган 
бўлсам, Томпсон бу ёзувлар календарга тааллуқли эмаслигига 
ишонади. Унинг фикрича бу ёзувлар фуқаро ҳаётидаги ҳукуматга 
янги ҳукмдорлар келиш даври ҳодисаларига тегишли”.
Майялар календарининг аниқлиги масаласи юзасидан китобнинг 
кириш қисмида айтиб ўтилганларни Майялар астрономлари тропик 
йилнинг узунлиги 365, 2429 суткага тенг деб аниқлай олишди, у 
ҳақиқий вақтдан атиги 0,0002 суткага қисқароқ ва 5000 йил давомида 
бир сутка хатолик келиб чиқади
2
. Шунинг учун Майя календари энг 
аниқ календарлардан бири ҳисобланади. Ю.В.Кнорозов ва 
Д.Томпсонларнинг 
сўзларидан 
кўриниб 
турибдики, 
Майя 
1
Thomas Chanier. Solution of the Mayan Calendar Enigma. 2016.  
2
R. Dalton. Age of Mexican ash with alleged ‘footprints’// Nature. Vol 438|1. December. 2005. P. 8-10. 


75 
астрономлари тропик йилининг узунлигини аниқлашда бу ерда 
кўрсатилган хатоларга йўл қўйганлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ. 
Аммо, энг асосийси шундаки, муайян астрономик календарнинг 
давомийлигини билиш камлик қилади. Бу энг асосийси бўлишига 
қарамай, ишнинг фақатгина ярми. Ишнинг бошқа ярми бу 
билимларни амалиётда қай даражада қўллашдадир
1
. Майялар 
календарининг юқори даражада аниқлиги ҳақида хулоса қилиш учун 
тропик йилнинг касрли қисми ҳисоби учун қўшимча кунларни қандай 
киритганлиги ҳақида маълумотга эга бўлишимиз керак. Аммо бу 
ҳақда ҳеч қандай маълумотлар сақланиб қолмаган. 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish