59
3.
Боэдромион (сентябрь) 9.Элафеболион (март)
4.
Пианепсион (октябрь) 10.Мунихион (апрель)
5.
Мемактерион (ноябрь) 11.Фаргелион (май)
6.
Посейдеон (декабрь) 12. Скирофорион(июнь)
1
.
Йил Қуёшнинг ёзги тик туриш давридан (гекатомбеон-июль)
бошланган. Эмболистик ойлар иккинчи посейдонга, баъзида иккинчи
скирофорионга қўшилган. Эмболистик йилларнинг тартибини
октаэтарида
эгаллаган, яъни, ҳар саккиз йилнинг учинчи, бешинчи,
саккизинчи йиллари кабиса йили ҳисобланган
2
.
Эрамиздан аввалги 432 йилда олимпиада ўйинларининг 86-
йиллигига
бағишланган
тантаналарда
Афинанинг
марказига
парапегма (ёзув, календарь маъносини беради) ўрнатилади. Унда
ойларнинг кунлари кўрсатиб турилган. Юнон календарини
ривожлантиришда Калипп ва Гиппархлар катта роль ўйнаган.
Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг
ўрталаригача воқеаларни ёзишда ҳукмрон
шахсларнинг номидан
фойдаланилган. Афинада йил ҳисоби календарь учун маълум бўлган
эпонимлар-ижроия ҳокимият (архонтлар)нинг раҳбарлари исми билан
белгиланган. Эрамиздан аввалги IV асрда олимпиада асосидаги
умумэллин йил ҳисоби кенг тарқалди.
Эрамиздан аввалги 776 йилдан бошлаб тўрт йилда бир марта
бўлиб ўтадиган спорт ўйинлари халқ тантаналаридан бирига айланди.
Олимпия ўйинлари янги йил бошланишига қараб белгиланган, чунки
календарь системасидаги хатолар туфайли олимпиаданинг аниқ вақти
белгиланмаган эди. Олимпия ўйинларининг вақтини жарчилар ҳар
бир шаҳар халқига эълон қилган. Олимпия йил ҳисоби қадимги
юнонлар ҳаётига шунчалик чуқур кириб келди-ки, улар ўз эрасининг
бошланишини эрамиздан аввалги 766 йил биринчи июль қилиб
белгилади, чунки айни шу куни биринчи Олимпия ўйинлари бўлиб
ўтган эди
3
.
Олимпия йил ҳисоби биринчи бўлиб, эрамиздан аввалги 264
йилда қадимги юнон тарихчиси Тиме томонидан қўлланилди ва бу
ҳисоб етти аср давом этади. 394 йили император Феодосий I
Олимпия
ўйинларини бекор қилади. Шундай бўлса-да Олимпия йил ҳисоби
1
Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007. BLACKWELL PUBLISHING 9600 Garsington Road,
Oxford OX4 2DQ, UK. Рreface. Р. 1-9.
2
Encyclopedia of time: science,
philosophy, theology, and culture / H.
James Birx, editor. 2009
by SAGE
Publications, Inc. Р. 328.
3
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE
Publications, Inc. Р. 1036.
60
дарҳол йўқ бўлиб кетмади
1
. Олимпия йил ҳисобида
олимпиаданинг
тартиб рақами ва тўрт йилнинг тартиб рақамидан фойдаланилган,
масалан: юнонлар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган Саламин жанги
75,1 (яъни, 75 олимпиаданинг биринчи йили) йилда бўлиб ўтган.
Юнон календари йил ҳисобини замонавий йил ҳисобига айлантириш
жуда қийин, чунки, турли юнон шаҳарларида турли хилдаги янги йил
ҳар хил вақтда бошланган календарлардан фойдаланилган. Олимпия
эраси қуйидаги формула орқали аниқланади.
)
1
(
4
*
)
1
(
776
t
OL
A
Бу ерда:
OL - олимпиаданинг тартиб рақами
t - олимпиададаги йилнинг тартиб рақами
А - аниқланаётган сана.
Агар А <776 бўлса, у ҳолда 776-А
эрамизгача бўлган йил;
Агар А>- 776 бўлса, А-775
эрамиздаги йил ҳисобланади.
Саламин жанги 75-олимпиаданинг биринчи йилида бўлиб ўтган,
уни замонавий йил ҳисобига ўгирамиз. Бунда OL
75 ва t
1
480
)
1
1
(
4
*
)
1
75
(
776
A
Демак, Саламин жанги замонавий йил ҳисобига кўра эр.авв. 480
йилда бўлиб ўтган. Варроннинг маълумотига кўра, Римга олимпиада
эрасининг 6,3 йилида асос солинган.
OL
6 t
3,
753
)
1
3
(
4
*
)
1
6
(
776
A
Демак, Рим шаҳрига эрамиздан аввалги 753 йилда асос солинган.
776>Do'stlaringiz bilan baham: