1.
Фарвардин моҳ
2.
Урдибиҳишт моҳ
3.
Хурдод моҳ
4.
Тир моҳ
5.
Мурдод моҳ
6.
Шаҳривар моҳ
7.
Меҳ рмоҳ
8.
Обон моҳ
9.
Озар моҳ
10.
Дай моҳ
11.
Бахман моҳ
12.
Исфандор моҳ
Ойда 30 куннинг махсус номи ҳам бўлган. Улар қуйидагилар:
1. Хурмуз 16. Меҳр
2. Баҳман 17. Саруш
3. Урдубеҳишт 18. Рашн
4. Шаҳривар 19. Фарвардин
5.Исфандармаз 20. Баҳром
39
6. Хурдод 21. Ром
7. Мурдод 22. Бод
8. Дайба озар 23. Дайба дин
9. Озар 24. Дин
10.Обон 25 Ард
11.Хур 26. Аштоз
12. Моҳ 27. Асмон
13. Тир 28. Зомёз
14. Жўш 29. Морасфанд
15.Дайба меҳр 30.Анирон.
Қўшимча беш кун ўн иккинчи ой исфандрамоҳ охирига
қўшилади. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, бу беш кун қадимги
эронча “панжи” ёки “андаргоҳ” деб аталган. Кейинчалик мазкур сўз
араблаштирилиб, “андаржоҳ” дейилган. Беруний “андаржоҳ” кунлар
доимо 12 ой охирига ёки бошқа ойлар охирига қўшилмай, баъзан
саккизинчи (обон моҳ) ва тўққизинчи (озар моҳ) ойлари ўртасига
қўйилганлигини таъкидлаган. Янги йил – фарвардин ойининг
биринчи куни баҳорги тенг кунлик (21 март)да бошланади. Яздигирд
календарида ҳар тўрт йилда йиғилиб қолган бир кун 120 йилда бир
ойни ташкил қилган. Мазкур бир ой ҳар 120 йилда ўн учинчи ой
жорий этилиб, у йилнинг биринчи ойидан кейинга қўшилган ва
фарвардин икки деб аталган. Икки юз қирқинчи йилда эса ўн учинчи
ой Урдабеҳиштдан кейин келиб, Урдабеҳишт икки, уч юз
олтмишинчи йилдаги учинчи ой эса учинчи ойдан кейин қўйилган ва
хурдод икки деб аталган. Йил боши бу хилда ҳар 120 йилда қайтадан
баҳорги тенгкунликка «қайтариш» йил ҳисобида катта ноқулайликка
сабаб бўлди.
1
Салкам тўрт ярим аср Эроннинг давлат календари бўлиб хизмат
қилган Яздигирд йил ҳисобидан Эрондан ташқари бошқа давлатлар,
хусусан, Ўрта Осиё халқлари ҳам фойдаландилар. VII-XI асрларда
Эрон ва Ўрта Осиёда ёзилган манбалар, баъзи ҳужжатларда Яздигирд
календари билан қайд этилади. Шуни ҳам айтиш керакки, Яздигирд
йил ҳисоби XI асрда бекор қилинган бўлса-да, айрим олимлар,
котиблар уни XIII асрга қадар қўллайдилар. Яздигирд йил ҳисобини
қўллашда маълум қийинчиликлар юзага келгач, 1079 йилда
Жалолиддин Маликшоҳ (1072-1092) календарь масаласини ҳал
қилишни Умар Хайёмга топширади. Умар Хайём бошчилигида
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE
Publications, Inc. Р. 136-137.
40
аниқлиги жуда юқори бўлган янги Қуёш календарининг лойиҳасини
тайёрлашди.
Умар Хайём бошлиқ олимлар гуруҳи Қуёш календарининг
хатолси камайтириш мақсадида кабиса йилларини Юлиан
календаридан бироз фарқ қиладиган янги комбинация билан
ишлатишни таклиф қилди. Умар Хайём календари лойиҳасига кўра
ҳар ўттиз йиллик даврнинг дастлабки йигирма саккиз йили давомида
кабиса йиллар, худди Юлиан календари каби еттита кабиса йилдан
(яъни, ҳар тўртинчи йили), саккизинчи кабиса йили эса одатдагидек
уч йилдан сўнг эмас, балки тўрт йилдан сўнг бешинчи йили қабул
қилинадиган бўлди. Натижада бу календарда, саккизта кабиса йили,
Юлиан календаридаги каби 32 йил ичида эмас, балки 33 йил ичида
қўшиладиган бўлди. Демак, Умар Хайёмнинг календарида йил
узунлиги 365 бутун
33
8
суткага ёки 365 сутка 5 соат 49 минут 5,5
секундга тенг бўлди. Умар Хайём календарининг хатоси, ҳар йили
атиги 19,5 секундга тенг.
Умар Хайём календари, Эронда Маликшоҳ томонидан ислоҳот
билан 1079 йилнинг 16 мартида (бу даврда Юлиан календари бўйича
баҳорги тенгкунлик шу кунга тўғри келарди), ёки ҳижрий ой
календари бўйича 471 йилнинг 10 рамазонида қабул қилинди. Бу кун
Яздигирд календари бўйича 448 йилнинг 19 фарвардинига тўғри
келарди
1
. Шунингдек, Маликшоҳ ислоҳотида, янги календар
эрасининг бошини 622 йилдан Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан
Мадинага ҳижрат қилган йилининг (яъни, 622 йилнинг) баҳорги тенг
кунлигига кўчириш қайд қилинган эди. Натижада ислоҳотдан сўнг
Яздигирд III календари ўрнига биринчи марта ҳижрий-шамсий
календари тузилди. Бинобарин, ҳижрий-шамсий календари ҳисобида
Маликшоҳ ислоҳати 458 йилда қабул қилинди. Бу календарь Умар
Хайём календари дейилиши билан бирга, Маликшоҳ шарафига
Жалолий календари деб ҳам юритилган. Жалолий календари Эронда
XIX асрнинг ўрталаригача қўлланилган. Сўнгра 12 йиллик мучал
цикли (сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун,
товуқ, ит ва тўнғиз) билан юритиладиган календарга ўтилди. Бироқ,
бу календар 1911 йилгача ишлатилди. Сўнгра йилнинг боши яна
баҳорги тенг кунлик билан мос келадиган “Буржий календарь”га
ўтилди. Бу календарда ойлар Қуёшнинг йиллик кўринма соҳасида
(зодиакда) жойлашган юлдуз туркумларининг номлари билан ҳамал,
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE
Publications, Inc. Р. 136-137.
41
савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадди, далв ва
ҳут номлари билан юритилади. Бу календарда ҳам йил боши баҳорги
тенг кунликдан бошланиб, оддий йилнинг узунлиги 365 кун, кабиса
йилининг узунлиги 366 кун бўлса-да, «Буржий календар» ойларида
кунларнинг сони бир хил бўлмай, 29, 30, 31 ва 32 кунларга тенг
бўлади. Шунинг учун ҳам 1925 йилда йилнинг 21 мартида Эронда
мажлис қарори билан янги ҳижрий-шамсий календари жорий
қилинди. Бу календарнинг эраси ҳижрий, яъни 622 йилнинг
тенгкунлигидан бошланиб 365 (366) кундан, йилнинг 12 ойидан
дастлабки олти ойи 31 кундан, кейинги бештаси эса 30 кундан ва
охири ўн икки ойи оддий йиллари 29 кундан, кабиса йиллари эса 30
кундан эди
1
. Айни вақтда Эронда бу календарь расмий календарь
ҳисобланади. Унда ойлари Яздигирд III календаридаги ой номлари
қўлланилади. Бу календарь бўйича 1993 йилнинг 21 марти 1372
йилнинг наврўзига (1 фарвардинига) тўғри келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |