Бу ягона соғлом турмуш тарзи ҳисобланади.
Бундан
ташқари, ҳар қандай муносабатларни сақлаб қолишнинг
ягона усулидир.
Сиз ўзингизни бошқалар учун қурбон қилишингиз
бу - оддий қоиданинг бузилиши,
эси паст одамнинг
довдираши. Сиз буни тушуниб етдингизми? Бошқалар
ҳам сиз учун ўзини қурбон қилади, деб кутманг!
Эйн Рэнднинг бош қа бир китобидаги асосий
қаҳрамонлар бир-биридан сўрашади: «Қандай типдагп
одамлар энг ахлоқсиз ҳисобланади?»
Унинг жавоби кўпчиликни ҳайрон қолдирса керак,
чунки у зўравон, зулмкор ёки қотил демади.
Жавоб
бундай янгради: «Мақсадсиз одам».
Бир куни Эйн Рэнд «Р1ауЪоу» журналига интервью
бераётганида, ундан сўрашди: «Нима учун бошқа
жавоблар орасидан фақат шунисини танладингиз?» У
бундай жавоб берди: «Чунки айнан мана шу камчилик
барча ёмонликлар асосида ётади».
Ваҳшийлик, диктатура ва бошқа зўравонликлар
одамларнинг воқеликдан ўзини олиб қочишга бўлган
ҳаракати ва фикрлаш қобилиятининг йўқлигидандир.
Мақсадсиз одам тасодифий ҳисоиёт, турли иллатлар
ҳукмида бўлиб, ҳар қандай ёмонликдан қайтмайди,
чунки ўз ҳаётини бутунлай назорат қилмайди. Уз
ҳаётини назорат қилиш учун эса мақсад зарур. Агар ўз
бахт-саодатингиз сизнинг олий маънавий мақсадингиз
бўлса, сизда яшаш учун
конструктив маънавий сабаб
бор. Агар ҳар бир инсонда шундай мақсад бўлганда бу
дунёда яшаш анча яхшиланарди. Маъносиз бузуқ
м уносабатлар ўрнини қадриятлар алмаш инувига
асосланган, соғлом
муносабатлар босарди, кимдир
бошқалар учун ўзини қурбон қилиши шарт бўлмасди,
энг соғлом ўзаро муносабатлар шаклланарди.
110
Яна бир фундаментал қадрият - бу соғлом ҳаёт
кечириш, ҳар бир ҳаётий воқеани анализ қилиш: у
сизни бахт-саодатга эриштирадими ёки йўқми?
М ендан сўраш ади: «Н има учун дунёқараш им
фаровонликка эришишимга қарши деб ўйлайсиз?»
Мен бундай жавоб бераман: «Ўзингизга оддийгина
савол бериб кўринг. Дунёқарашларим
менга фойда
келтирмоқдами ёки зарарми? Жавобни сизнинг соғлом
ақлингиз беради. Ҳаяжонлар, ҳиссиётлар ўз йўлига,
улар ҳаётимизни тўлдириб туради. Баъзан ҳиссиётларга
б ер и л и б ту р и ш м у м к и н д и р , аммо ҳ а ё т-м а м о т
масалаларини ҳал қилишда фақат соғлом
фикрга
таянинг».
Ҳар бир бошлаган ишингизни охирига етказинг, бу
ишингиз сизни бахт-саодатга бошлайдими, текшириб
кўринг ва ишонч ҳосил қилинг.
Энди биз учинчи фундаментал қадрият - ўз-ўзини
ҳурмат қилишга келдик.
Руҳий соғлом одамлар қандай бўлсалар, ўзларини
ш ундай қабул қиладилар ва ўзларини яхши ҳис
этади лар. У лар учун эго и ст бўлиш , аввало ўз
манфаатлари учун қайғуриш, нормал ҳолат. Улар яхши
туш униш ади, ўзлари н и бош қалар учун қурбон
қилсалар, ўзларини камситиб, охири ҳеч
кимга керак
бўлмай қолишади.
Кўпчиликни қизиқтирувчи шахсий муносабатлар ва
севги масаласига қандай қарашимиз лозим?
Севги - бу чуқур қадриятларингиз ва ўз-ўзингизни
ҳ у р м атл аш и н ги зн и и ф о д ал аш д ега н и . Сиз ўз
қадриятларингизни ҳурм ат қиладиган кимнидир
севасиз, ҳақиқатда кимнидир севсангиз, у
одам
ҳаётингизга бахт келтиради. Бошқача айтганда, сиз
кимнидир шахсий эгоистик сабабларга кўра севасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: