2. ЎЛЧАМ БИРЛИКЛАРИ, УЛАРНИ ҚАЙТА ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАШ Ўлчам бирликлари Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизими (СИ)нинг ўлчам
бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади. Ўлчам бирликларининг номи,
белгиси, уларни ѐзиш ва қўллаш қоидалари «Ўзстандарт» агентлигининг тақдимномасига
биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Халқаро ўлчамлар тизимига
киритилмаган ўлчамларни қўллашга рухсат бериши мумкин.
Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ
ўлчамларнинг ўзга бирликлари ҳам ишлатилиши мумкин.
Ўлчамлар бирликларининг эталонлари Ўлчамларнинг бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта тайѐрланади.
Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартибини «Ўзстандарт»
агентлиги белгилайди.
Ўлчов воситалари ва синов воситалари Фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ва синов воситалари ўлчов
натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини
таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим.
Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш
мезонларини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди.
Ўлчовларни бажариш услубиѐтлари Ўлчовларни бажариш услубиѐтлари ўлчов натижаларининг хатоликларини
баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчов ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб қўйилган
аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация қилинган
ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐтларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ўлчовларни бажариш услубиѐтларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация
қилиш тартибини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди.
3.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕТРОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИ Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан ва
юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топади.
«Ўзстандарт» агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология хизматига
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология
хизмати органлари киради.
Давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва
назоратини, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун ҳужжатларига
мувофиқ амалга оширади.
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда
ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология
назоратини амалга ошириш учун тузилади.
Юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва бурчлари давлат
метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар билан белгиланади.