Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/42
Sana06.03.2022
Hajmi1,21 Mb.
#483780
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
Рашидов Монография-2021

 
бу эрда 
P
i
- мумкин бўлган усуллардан бири (пастга қаранг) бўйича 
баҳоланган хусусий кўрсаткичнинг қиймати. 
К
i

i
хусусий кўрсаткичнинг аҳамиятлилик коэффициенти. 
n
- индексга киритилган кўрсаткичлар сони. 
Интеграл индекснинг қийматини ҳисоблашда, хусусий кўрсаткичлар 
интеграл кўрсаткичга киритилган бошқа кўрсаткичлар ўртасида ушбу 
кўрсаткичнинг нисбатан муҳимлигига мос келадиган турли оғирликларда 
ҳисобга олинади.
Дастлаб, аҳамиятлилик коэффициентлари қийматлари эксперт баҳолаш 
асосида чиқарилади. Экспертли баҳолаш тўғридан-тўғри (белгиланган қоида 
бўйича-шкала ёки рақамли оралиқ услуби) ёки субъектив омил таъсирини 
камайтириш учун янада аниқроқ восита ёрдамида белгиланиши мумкин. 
Бундай восита, масалан, жуфтлик билан таққослаш усули ҳисобланади
1

Индексга киритилган хусусий кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қуйидаги 
усуллардан бири қўлланилади.
Хусусий кўрсаткичларни эксперт баҳолаш учун баҳолаш шкаласини 
қўллаш. Баҳолаш шкаласи беш балли бўлиб, кўрсаткичлар 1 (энг ёмон) дан 5 
(энг яхши) баллгача баҳоланиши мумкин. 
Масалан, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш индексини 
ҳисоблашда қуйидаги кўрсаткичлар ишлатилади: давлат хизматларини 
кўрсатиш вақтини баҳолаш, давлат хизматчиларининг ўз вазифаларини 
бажаришларига муносабатини баҳолаш, давлат хизматларини кўрсатиш 
тартиби қулайлигини баҳолаш. Улар қуйидаги шкалани қўллаш ёрдамида 
ҳисобланади: 
5 – тўлиқ қониқтиради; 
4 –қисман қониқтиради; 
1
Савич А.В., Ципес Г.Л. Как оценить влияние от-дельного проекта на конечные результаты про-граммы: 
мнения и факты. – Управление проек-тами и программами, 3 (11), 200721. Ciżkowicz, P. et al. (2017). The 
effects of special economic zones on employment and investment: a spatial panel 


114
3 - нейтрал муносабат; 
2 – қисман қониқтирмайди; 
1 - умуман қониқтирмайди. 
Шкала бўйича олинган ҳар бир хусусий кўрсаткичнинг баҳоси 
индексни ҳисоблаш формуласига киритилади. Индексни ҳисоблаш учун 
қуйидаги кўринишдаги формула ишлатилади. 
[ЭИЗ давлат хизматларини сифатли кўрсатиш индекси] = 
((К
1
× [Сўровномалар бўйича баҳоланган давлат хизматларини тақдим 
этиш ўртача вақти] + К
2
× [Сўровномалар бўйича баҳоланган давлат 
хизматчиларининг ўз мажбуриятларини бажаришларига муносабати 
ўртачаси] +К
3
× [Сўровномалар бўйича баҳоланган ўртача давлат хизматлари 
кўрсатиш тартибининг қулайлиги]) = (0,4 × 4 + 0,3×3 + 0,3×2)) / 5=0,62 
5 га бўлиш,интеграл индексларнинг барча қийматлари учун 
ўрнатилганидек, индекс қийматини 0 дан 1 гача бўлган оралиққа келтириш 
учун формулага киритилади. 
Хусусий кўрсаткичларни баҳолашни таққослаш учун маълумотлар 
базасидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолда таққослаш учун шкалалар 
баҳоланадиган 
кўрсаткичлар 
ҳақиқий 
қийматларининг 
стандартлар, 
нормативлар ёки энг яхши амалиётлар, ҳудудаги ўртача қийматларга 
нисбатан фарқ қилишини баҳолашга асосланиб тузилади. 
Бундай баҳолашга мисол бўлиб, икки маъмурий ҳудуднинг (МҲ) 
кўрсаткичларини, яъни, “қўшни” ва “назорат” МҲ кўрсаткичларини 
солиштириш, хизмат қилади. “Қўшни” МҲ сифатида ЭИЗнинг фаолияти 
максимал таъсир кўрсатадиган ҳудуд танланади. Масалан, ЭИЗ жойлашган 
ҳудуд. “Назорат” МҲ сифатида, ривожланиш даражаси олдиндан “қўшни” 
МҲга яқин бўлган ҳудуд танлаб олинади, яъни ЭИЗ яратиш вақтида индекс ва 
кўрсаткичлари “қўшни” МҲ қийматларига ўхшаш бўлган ҳудуд танланади. 
Бу ҳолатда баҳолаш шкаласи “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга 
инвестициялар кўрсаткичи мисолида қуйидагича бўлиши мумкин: 


115
5 – “Қўшни” МҲда “Назорат” МҲдагига нисбатан жуда юқори; 
4 –“Қўшни” МҲда “Назорат” МҲдагига нисбатан юқори; 
3 – “Қўшни” МҲда “Назорат” МҲдагидан фарқ қилмайди; 
2 – “Қўшни” МҲда “Назорат” МҲдагига нисбатан паст; 
1 – “Қўшни” МҲда “Назорат” МҲдагига нисбатан жуда паст. 
Бу ҳолда интеграл индексни ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича 
амалга оширилади: 
[Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга инвестициялар индекси] = 
((К
1
× [Ҳудуддаги экологик босимни баҳолаш] + 
К
2
× [Табиий сув ҳавзаларидан фойдаланиш учун сув олиш] + 
К
3
× [Ифлосланган чиқинди сувларнинг оқизишини баҳолаш] + 
К

× [Ифлослантирувчи моддаларни турғун манбалардан атмосфера 
ҳавосига чиқариб ташлашни баҳолаш) =(К
1
+ К
2
+ К
3
+ К
4
)) / 5 
Эҳтимолли қийматларинтервалини қўллаш. 
Агар маълум бир кўрсаткич учун эҳтимолли қийматлар интервали 
маьлум бўлса (ёки тахмин қилиниши мумкин), бундай кўрсаткични баҳолаш 
қуйидаги формула бўйича амалга оширилади: 
[Индексни баҳолаш,P] =(Pж-Pmin) / (Pmax-Pmin), 
бунда, Pж - кўрсаткичнинг жорий қиймати; 
Pmin - кўрсаткичнинг энг мақбул кичик қиймати; 
Pmax - максимал мумкин бўлган (ҳаққоний) ЭИЗ дирекцияси 
томонидан режалаштирилган кўрсаткичнинг қиймати. 
Кўрсаткичнинг жорий қиймати (Pж) қуйидагича топилиши мумкин: 

бошқа (дастлабки) маьлумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисобланган; 

эксперт баҳолаш орқали олинган; 

тўғридан-тўғри ўлчаш йўли билан топилган, масалан, ҳақиқий 
навбатда кутиш вақти каби кўрсаткич. 


116
Ҳар бир хусусий кўрсаткич учун минимал (Pmin) ва максимал (Pmax) 
қийматлари белгилаб қўйилган. Ушбу қийматлар энг яхши амалиётга ёки 
режалаштирилган топшириқларга асосланган ҳолда белгиланиши мумкин. 
Ҳисоб-китоблар натижасида маълум бир кўрсаткичнинг баҳоси салбий 
қийматга эга ёки 1 дан катта бўлиши мумкин. Бу вазиятни ҳал қилиш учун 
нормаллаштириш амалга оширилади: 
- агар формула бўйича ҳисобланган кўрсаткич қиймати салбий бўлса, 
уни нолга тенг деб ҳисобланади; 
- агар формула бўйича ҳисобланган кўрсаткич 1 дан катта бўлса, бирга 
тенг деб олинади. 
Ушбу ёндашувни муайян кўрсаткичларни баҳолашда қўллашда бир 
интеграл индекснинг таркибига “турли йўналишли” кўрсаткичлар тушиши 
мумкинлигини инобатга олиш керак, яъни баъзи кўрсаткичлар бўйича ўсиш 
назарда тутилса, (Pmaxга интилиш), баъзиларида камайиш кузатилади (Pmin 
интилиш). Биринчи тоифага жорий йилда ЭИЗ қатнашчиларининг зонага 
инвестициялар киритиш ҳажми кўрсаткичи кирса, иккинчисига-ЭИЗ 
қатнашчиларининг ҳақиқий навбатни кутиш вақти, мисол бўлиши мумкин.
Барча индексларни ягона шаклга келтириш учун ва кейинги таҳлилни 
қулайлаштириш учун қуйидаги келишув қабул қилинади: 1 индекснинг энг 
яхши қиймати ҳисобланади, 0 - энг ёмон қиймати. Бунинг асосида қиймати 
пасайиши керак бўлган барча кўрсаткичлар учун уларни баҳолаш индексни 
ҳисоблаш формуласига (1 - Р) шаклида киритилади.
Интеграл индекслар ва ҳудуд даражасидаги кўрсаткичлар йилига бир 
марта ҳисобланади. Ҳисоблаш учун статистика хизмати ҳудудий органлари 
томонидан тўпланган маълумотлардан фойдаланилади. Мақсадлар ва эришиш 
кутиладиган натижалар даражасини инобатга олган ҳолда, бу натижаларни 
акс эттирувчи индексларни ва кўрсаткичларни ҳисоблаш даврийлигини 
қисқартириш мақсадга мувофиқ эмас. 
ЭИЗлар даражасида интеграл индекслар ва кўрсаткичларни ҳисоблаш 
чоракда бир марта амалга оширилади. Айрим кўрсаткичлар бўйича 


117
маълумотлар ЭИЗнинг ўзида тўғридан - тўғри ЭИЗ қатнашчилари ва хўжалик 
юритувчи субъектларидан олинади. Индекс ва кўрсаткичларни чоракда бир 
мартадан кўп ҳисоб-китоб қилиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки дастлабки 
маълумотларни тўплаш қатнашчилар ва хўжалик юритувчи субъектларга 
ортиқча ташвиш уйғотади. 
Аммо, ЭИЗ фаолиятининг қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлари 
ЭИЗнинг умумий ривожланиш индексига киритилган ва ҳар ой ҳисобланади: 
-
рўйхатга олинган ЭИЗ қатнашчилари сони; 
-
ЭИЗ ҳудудида яратилган иш ўринлари сони; 
-
хусусий инвестициялар ҳажми (ЭИЗнинг қатнашчилари бўлмаган 
хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестициялари ҳажми); 
-
товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми. 
ЭИЗ дирекцияси даражасида жараёнларининг интеграл индекслари ва 
кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳар чоракда бир марта амалга оширилади. Фақат 
ЭИЗнинг яратилиш тезлиги индекси, унинг алоҳида хусусиятга эканлиги 
сабабли, бир марта ҳисобланди.
ЭИЗ қатнашчиларини бошқариш механизмини яратиш ва уларнинг узоқ 
муддатли фаолиятини таъминлаш учун амалиётда кенг қўлланиладиган ва 
илмий дунёда кўп муҳокама қилинадиган Balanced Scorecard (BSС) усулидан 
фойдаланиш тавсия этилади. Гарвард иқтисодиёт факультети профессорлари 
Р.Каплан ва Д.Нортон бу фаолиятнинг молиявий ва номолиявий 
кўрсаткичлари мувозанати, корхонага ташқи ва ички қарашларининг 
мувозанати, деб таърифлаганлар. Ушбу тизимнинг қиймати шундаки, 
самарали бошқарув тизимини яратиш кўрсаткичларга эмас, бизнинг 
фикримизча, жуда муҳим бўлган мақсадларга қаратилганлигидадир. МКТ 
тизими ҳудуд раҳбариятига ЭИЗ қатнашчилари стратегиясини бир-бирига 
боғлиқ бўлган индикаторлар мажмуи билан боғлаш имконини беради. Улар 
бошқаришнинг турли даражалари учун индивидуал равишда ишлаб чиқилган 
ва ўзаро бир-бирига боғлиқдир. Классик тарзда, МКТ тизими стратегик 
мақсадлар ва корхона индикаторларини қуйидаги перспективалар бўйича 


118
кўриб чиқишни таклиф қилади: “молия/иқтисод”, “бозор/харидорлар”, 
“инфратузилма/ходимлар” ва “бизнес жараёнлар”. Бироқ мувозанатли 
кўрсаткичларни тузиш классик модели минтақавий бошқарув учун мос эмас, 
чунки бизнес жараёнлар перспективаси ва минтақавий даражадаги бошқа 
перспективалар ҳар қандай корхона перспективасидан тубдан фарқ қилади. 
Эркин иқтисодий зоналарни бошқариш учун “молиявий”, “ижтимоий 
самарадорлик”, “ички маъмурий жараёнлар” ва “инфратузилмалар” 
перспективаларини белгилаш мақсадга мувофиқ. 
Бизнинг 
фикримизча, 
ЭИЗни 
бошқариш 
учун 
мувозанатли 
кўрсаткичлар тизими маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор 
томонларга ЭИЗ қатнашчисининг иш фаолияти натижадорлигини умумий 
тарзда баҳолаш, ЭИЗ қатнашчисининг фаолиятини назорат қилиш мақсадида 
кузатув (мониторинг, аудит) ўтказиш, ЭИЗда ислоҳотларнинг боришини 
баҳолаш учун имкон яратиши керак. 
Каплан-Нортоннинг мувозанатли кўрсаткичлар тизими беш босқичли 
моделидан келиб чиққан ҳолда биз ЭИЗларни тезкор ва стратегик бошқариш 
учун ўз моделимизни таклиф қиламиз. Шундай қилиб, “молиявий”, 
“ижтимоий 
самарадорлик”, 
“ички 
маъмурий 
жараёнлар” 
ва 
“инфратузилмалар” перспективаларидан иборат модел уч даражадаги 
бошқарув натижалари индикаторларини ва улар ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни ифодалайди. Бу эса ЭИЗлар фаолиятини ҳудуднинг ижтимоий-
иқтисодий кўрсаткичларини ривожлантириш билан боғлаш имконини беради 
(3.3-расм). 
Масаланинг қўйилиши ва ечими. 
ЭИЗлар фаолиятининг улар жойлашган ҳудуд ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишига таъсирини уч даражадаги (ЭИЗ дирекцияси бошқарув 
жараёнлари, ЭИЗ фаолияти натижалари ва ҳудуд ривожланиши якуний 
натижалари) фаолият кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлигини ўрганиш ва ЭИЗни 
дастурли кўп вариантли ривожлантириш асосида ҳудуднинг иқтисодий 
ўсишини амалга ошириш модели ишлаб чиқилди. 


119
Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаштиришнинг бошқа 
мавжуд методларидан фарқли равишда ушбу модел аниқликка, 
мослашувчанликка ва энг муҳими, тизимлиликка эга. У ЭИЗни мустақил 
фаолият кўрсатаётган корхоналар тўплами сифатида эмас, балки бутун 
ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида ўрганиш имконини беради. 
ЭИЗ фаолиятини ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан 
боғлиқ равишда бошқариш, ЭИЗ фаолияти натижалари параметрларига 
ўзгартиришлар киритиб ривожланиш дастурларини шакллантириш ва 
оқилона ривожланиш вариантини танлаш йўли билан амалга оширилиши 
мумкин. Дастурлар вазифаси-тадқиқот предмети учун назарий эҳтимоли бор 
ривожланиш йўллари оқибатларини баҳолашдан иборат. Минтақа ва ҳудуд 
даражасида дастурли ёндашиш ривожланишнинг кўпчилик вариантларини 
ички ва ташқи ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг ўзгаришлари ва ЭИЗ 
маъмуриятининг бошқаруви таъсиридан боғлиқ равишда ўрганишни 
бидиради. Авваламбор, ЭИЗ дирекцияси бошқарув жараёнлари бевосита 
натижалари тадқиқ қилинади. 
Ҳудуднинг ривожланиш прогнози келажакдаги ЭИЗда эҳтимолли 
ўзгаришлар натижасида ҳозирги ҳолатдан тубдан фарқ қиладиган 
ривожланиш “гипотезаси”, ташқи ва ички муҳит шароитлари мувофиқлигини 
ифодалайдиган дастурларда белгиланади.
Дастурларни 
шакллантириш 
бугунги 
кунда 
динамик 
моделлаштиришнинг амалиётда кенг тарқалган тури бўлиб, у баъзи 
тахминларни ҳисобга олган ҳолда ўрганилаётган жараён ривожланишининг 
турли хил гипотезаларини кўриб чиқишга имкон беради. Тизимнинг фаолият 
кўрсатадиган муҳити ҳолати бўйича аниқланган қонуниятларга асосланиб, 
унинг айрим ўзгарувчиларининг келажакдаги ҳолатини кўрсатадиган 
прогнозлардан фарқли равишда, дастурлар техникаси алоҳида ҳодисалар 
юзага келиши эҳтимолини аниқлашни назарда тутмайди. Дастур-миқдорий 
прогноз эмас, балки келажакда ҳодисалар ривожланишининг гипотетик 


120
кетма-кетлигидир. Гап ҳозирги замонни келажак билан боғлайдиган 
ҳодисалар кетма-кетлиги тўғрисида кетаяпти. 
Ўз навбатида, ҳар бир дастур бир неча вариантда амалга оширилиши 
мумкин. Вариант-дастур доирасида тизимнинг қайсидир параметрларига 
катта бўлмаган (кам аҳамиятли) ўзгаришлар киритишни билдиради. 
Жаҳон тажрибаси иқтисодиётни тартибга солиш жараёнида турли хил 
омилларнинг таъсирини инобатга олган ҳолда бир неча вариантларни 
ҳисоблашни ва улардан энг қулай бирини танлаш зарурлигидан далолат 
беради. Барча ҳисобланган вариантларни қиёслаш йўли билан ресурс 
чекловлари ва самарадорлик мезонларини қондирадиган вариантлар 
танланади. Шакллантирилган кўрсаткичлар тизими (мезонлар) ёрдамида 
вариантлар тўпламидан энг яхшиси танланади. 
Модел ҳисоб-китоблари бир нечта босқичда амалга оширилади. 
Биринчи босқичда ЭИЗ фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат 
қиладиган ЭИЗ дирекцияси бошқарув жараёнлари бевосита натижалари 
индикаторларини баҳолаш амалга оширилади. Ушбу индикаторларни 
баҳолаш юқорида келтирилган методикаларнинг бири ёрдамида экспертлар 
хулосаси ёки сўровномаларга асосланиб амалга оширилади (3.1-жадвал, 4 
устун). Сўнг ЭИЗ фаолияти натижаларини ифодаловчи ҳар бир хусусий 
кўрсаткичга мувофиқ бўлган индикаторларнинг интеграл индекси аниқланади 
(3.1- жадвал, 5 устун).
Минтақа иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини таъминлашда эркин 
иқтисодий зоналарнинг ўрнини аниқлаш ва ўзаро боғлиқликда минтақа 
иқтисодий ривожланишини таъминлаш муҳим услубий ва амалий аҳамиятга 
эга. Шунинг учун, иккинчи босқичда моделга киритишдан олдин вилоят 
макроиқтисодий кўрсаткичлари билан эркин иқтисодий зона фаолияти 
самарадорлиги кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги, хусусий ва интеграл 
индекслар орқали, аниқланади (3.1 жадвал, 6 устун). Биз ушбу боғлиқликни 
аниқлаш учун корреляция коэффициентидан фойдаландик. Корреляция 
коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. 


121
[3.1] 
Бу ерда ; R
2
- корреляция коэффициенти; 
x- вилоят макроиқтисодий кўрсаткичлари; 
y- эркин иқтисодий зона фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари; 
n- кўрилаётган йиллар сони; 
Учинчи босқичда кўп омилли регрессион таҳлил асосида омиллар 
таъсири аниқланади ва прогноз кўрсаткичлар баҳоланади. 
Ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичлари билан юқори корреляцион 
боғлиқликка эга бўлган ЭИЗ фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари бирин-
кетин параметрларни ўзгартирган ҳолда моделга киритилиб, ҳар бир вариант 
бўйича қуйидаги мақсадли функция ҳисобланади:
GDP= F(C,I,G,B,X, S) 
бундда, GDP – ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръати,%; 
C-вилоятда жами сотилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўсиши, %

I-
жами инвестициялар ҳажми ўсиши, %; 
G-ижтимоий ўсиш, %; 
B – вилоят бюджетига тушадиган қўшимча даромадлар ўсиши,%; 
X -вилоятнинг инвестицион ва инновацион жозибадорлиги ўсиши,%; 
S - хизматлар соҳасининг ривожланиши,% 
Хусусий индикаторлар асосида интеграл индекаторларни ва уларнинг 
вилоят макроиқтисодий кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлигини корреляция 
коэффициенти орқали аниқлаймиз (3.1-жадвал). 


122

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish