Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Билишнинг мақсади 
илмий билимлар ҳосил қилишдангина иборат 
эмас, балки билиш жараѐнида ҳосил қилинган билимлар воситасида 
ирнсоннинг 
баркамоллигига 
интилиш, 
табиат 
ва 
жамиятни 
инсонийлаштириш, табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир.
Билиш объекти. 
Тадқиқотчи – олим, умуман инсоннинг билимлар 
ҳосил қилиш учун илмий фаолияти фаратилган нарса, ҳодиса, жараѐн, 
муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади. 
Билиш субъекти. 
Билиш билан шуғулланувчи кишилар ва бутун 
инсоният билиш субъекти ҳисобланади. 
Билиш предмети 
субъектнинг билиш фаолияти қамраб олган билиш 
объектининг айрим соҳалари ва томонларидир.
Ҳиссий, эмпирик, назарий, мантиқий ва интуитив билиш 
даражалари. Ҳиссий даражадаги билимнинг шакллари
. Сезги аъзолари 
орқали олинган билим – ҳиссий билимлардир. Н
арсаларнинг хоссаларини 
сезги аъзолари сезиш ва идрок этиш натижасида олинган билим ҳиссий 
билимдир.
Масалан, инсон учаѐтган самолѐтни кўради ва бунинг нималигини 
билади.
Сезги

Билиш фаолиятида сезги – нарсалар айрим хоссаларининг сезги 
аъзолари орқали ҳис қилинган оддий образи, инъикоси, нусхаси ѐки ўзига хос 
сурати дастлабки сезги образи ҳисобланади
. Масалан, апелсинда биз тўқ 
сариқ ранг, ўзига хос ҳид, таъмни сезамиз. Чунки, сезгилар инсондан 
ташқаридаги муҳитда юз бераѐтган ва унинг сезги аъзоларига таъсир 
кўрсатаѐтган жараѐнларда юзага келади. Овоз ва ѐруғлик тўлқинлари, 
механик босим, кимѐвий таъсир ва ҳоказолар ташқи таъсирлантирувчилар 
ҳисобланади.


83 
Форобий билишнинг икки шакли – ҳиссий ва оқилона билишни 
фарқлайди. Инсонни ташқи дунѐ билан боғловчи сезгилар ролига эътиборни 
қаратар экан, Форобий уларни беш турга ажратади. У сезгиларни билимнинг 
асосий манбаи деб ҳисоблаб, сезгилар фақат нарсанинг инъикоси нарсанинг 
ўзига мос тушган ҳолда ҳақиқий бўлиши мумкин9 деб таъкидлайди. 
Форобийнинг билишда ва умуман ҳиссий идрок этишда сезгиларнинг роли 
ҳақидаги қарашлари Аристотелнинг «сезмайдиган одам ҳеч нарсани 
билмайди ва тушунмайди», деган фикрига жуда ўхшаш.
Инсоннинг ҳайвондан фарқи шундаки, у ақл ва сезгилар ѐрдамида 
билимларни ўзлаштиришга қодир. «Ақл кучи» борлиқ нарсаларининг фикрий 
инъикосини ўзида гавдалантиради. Дунѐвий ҳодисаларнинг моҳияти ва 
сабабларини билган ақл осмон жисмлари ва уларнинг шаклларини билишга 
ҳаракат қилади. Шу охирги босқичда инсонга таъсир кўрсатувчи коинот ақл 
билан бирикади ва боқийлик хусусиятини касб этади.
Ақл дунѐнинг яралиш босқичлари сифатида инсон ва биринчи сабаб 
ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилади, биринчи сабаб эса, ўз 
навбатида, ақлга бевосита таъсир кўрсатади. Ҳаракатланувчи ақл жон билан 
руҳ орқали боғланади, жон инсон танасидан ўрин олади, шундай қилиб, 
нодунѐвий ҳаѐт жиҳатлари инсонга ўтади ва пировардида инсон моҳияти, 
билимлари – унинг ақли боқийлик хусусиятини касб этади.
Форобий фикрича, сезгилар тартибга эга бўлганидек, ақлнинг ҳам ўз 
тегишли тартиби мавжуддир10. Биринчи метод табиий фанлар (физика)га, 
иккинчиси – математикага мос тушади. Иккала методдан ҳам фақат фанда 
нарса ва ҳодисанинг у ѐки бу жиҳатини теранроқ тушуниш мақсадида 
фойдаланилади.
Сезгилар дунѐнинг сифат жиҳатидан ранг-баранглигининг объектив 
хусусиятини акс эттиради ва унинг таъсирида юзага келади. Сезгилар 
ҳодисаларнинг миқдор кўрсаткичлари ҳақида ҳам анча бой ахборот беради. 
Сезгилар бир хил оҳангдаги овозлар ўртасидаги фарқни уларнинг кучига 
қараб, ранг тусларини, температурадаги ўзгаришларни, нарсалар ва 
жараѐнлардаги бошқа фарқларни анча аниқ акс эттиради. Сезиш 
қобилиятининг йўқолиши муқаррар тарзда онгнинг йўқолишига олиб келади.
Сезишнинг кўриш, эшитиш, тебраниш, пайпаслаш, об-ҳаво, оғриқ, 
мувозанат ва тезлашишни ҳис этиш, ҳид, таъм билиш каби умумий органик 
турлари фарқланади
. Сезгиларнинг ҳар бир шакли ўзининг айрим кўриниши 
орқали материя ҳаракатининг мазкур шакли ва тури, масалан, электромагнит, 
овозли тебранишлар, кимѐвий таъсирлар ва ҳоказоларнинг умумий 
хоссаларини акс эттиради.
Идрок

Сезги аъзоларига бевосита таъсир кўрсатувчи предметлар, 
уларнинг хоссалари ва муносабатларини акс эттирувчи яхлит образни 
идрок этиш деб аталади
. Инсоннинг идрок этиши нарсалар, уларнинг 
хоссалари ва муносабатларини тушуниш ва англаб етишни ўз ичига олади. 
9 Қаранг: Фараби. Китаб ал-Хуруф. – Душанбе: Илм, 1972. - С. – 23.
10 Фараби. Китаб ал-Хуруф. – Душанбе: Илм, 1972. - С.– 24.


84 
Бунда инсон ўзининг ҳар бир янги таассуротини мавжуд билимлар тизимига 
киритади. Сезиш ва идрок этиш инсон ташқи дунѐга амалий таъсир 
кўрсатиши жараѐнида, меҳнатда, сезги аъзолари фаол ишлаши натижасида 
амалга ошади ва ривожланади; масалан, ҳаракатсиз кўз нарсалар рангини 
фарқлашга қодир эмас.
Организмнинг макроскопик, яхлит нарсалар ва жараѐнлар оламида 
мўлжал олишга бўлган эҳтиѐжи бизнинг сезги аъзоларимизни шундай 
ташкил қилганки, биз нарсаларни яхлит ҳолда идрок этамиз. Акс ҳолда 
ҳамма нарса ҳаракатланаѐтган зарралар, молекулалар пардасига айланган ва 
биз нарсаларларнинг чегараларини кўрмаган бўлур эдик. Кўриш аъзоси 
организм ҳаѐтида муҳим рол ўйнайдиган борлиқдаги ѐруғлик ҳодисаларини 
мумкин қадар яхшироқ акс эттириш йўналишида ривожланган. Шу сабабли 
кўз табиатда мавжуд ѐруғлик таъсирида ѐруғликни қабул қилиш, қулоқ - овоз 
тебранишларини фарқлаш учун мослашган ва ҳ.к. Сезги аъзоларининг ўзига 
хослиги, «физиологик» идеалистлар фикридан фарқли, ташқи дунѐни тўғри 
билишга нафақат монелик қилмайди, балки, аксинча, нарсаларнинг объектив 
хоссалари аниқроқ ва тўлиқроқ акс этишини таъминлайди.
Гарчи сезиш ва идрок этиш инсоннинг барча билимлари манбаи саналса-
да, ҳиссий билиш улар билангина кифояланмайди. У ѐки бу предмет 
инсоннинг сезги аъзоларига маълум замон мобайнида таъсир кўрсатади. 
Сўнгра бу таъсир барҳам топади. Бироқ предметнинг образи изсиз 
йўқолмайди. У хотирада гавдаланади ва сақланиб қолади. Бинобарин, бирон-
бир нарса ҳақида у йўқолганидан кейин ҳам фикр юритиш мумкин, чунки у 
ҳақда муайян тасаввур қолади. Юмиқ кўзлар билан ҳам биз нималарнидир 
тасаввур қиламиз.
Хотира 
 ўтмиш ва ҳозирги замонни бирлаштиради, уларнинг бир-бирига 
ўтишини таъминлайди.
―Товушлар ва сўзлар сони кўпайгандан кейин, одамга 
унинг хотираси ѐрдамга келади... Ёзув ҳам хотира билан бирга инсон 
имкониятларини оширади‖11. Агар образлар мияда унга предмет таъсир 
кўрсатган пайтда пайдо бўлиб, бу таъсир тўхтаганидан кейин дарҳол ғойиб 
бўлганида, инсон нарсаларни ҳар сафар мутлақо нотаниш нарсалар сифатида 
қабул қилган, у мазкур нарсаларни танимаган, демак, уларни англамаган 
бўлар эди. Бирор нарсани англаш учун ақлнинг ишлаши – ҳозирги ҳолатни 
олдинги ҳолат билан таққослаши талаб этилади. Ташқи таъсирларнинг идрок 
этилиши ва уларнинг вақтда сақланиши натижасида хотирада тасаввурлар 
уйғонади. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish