Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

материализм”
деб ном олган оқим намоѐндалари фикрича, худди жигар 
сафро ишлаб чиқаргани каби, мия ҳам онгни ишлаб чиқаради. Бундай 
Онг онтологик 
муаммо сифатида
 


79 
ѐндашув натижасида онг идеал эмас, балки моддий ҳодиса деган хулоса 
чиқади.
Онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шакллана бошлаши тарихи билан 
боғлиқдир.
Онг инъикоснинг олий шаклидир. Инъикос муайян таъсир натижасида 
пайдо бўлади. Кенг маънода, ҳар қандай предметларнинг у билан 
таъсирлашувида бўлган бошқа предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс 
эттириши билан боғлиқ хоссасига инъикос дейилади. Инъикос ҳамма жойда 
мавжуд. Нотирик табиатдаги инъикос билан тирик табиатдаги инъикоснинг 
фарқи бор.
Онг ва мия. Инсон мияси нозик, мураккаб тузилишга эга бўлган 
тизимдир. Айнан унинг мураккаблиги онг пайдо бўлиши мумкинлигининг 
асосий шартидир.
Онг ва руҳият. Онг психик инъикоснинг ўзига хос, юксак шаклидир. 
З.Фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг 
ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. Инсон ҳаѐти ва фаолиятида онг 
билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳамиятга 
эга.
Онгнинг тузилиши. Онг ўзаро алоқада бўлган турли унсур (эдэлемент) 
лардан ташкил топган мураккаб маънавий тузилишга эга. Билим онг 
тузилишининг асосий унсуридир. Шу сабабли билимларнинг бойиб, 
чуқурлашиб бориши онг ривожланишини характерлайдиган муҳим белги 
сифатида юзага чиқади.
Онг тузилишининг яна бир унсури хилма- хил кўринишларда намоѐн 
бўладиган кечинмалардир. Билимларимизнинг кенгайиб бориши иродамизга 
боғлиқ.
Онг ва тил. Тил онгнинг инсонгагина хослигини исботлавчи омилдир. 
Тил, бу энг аввало, муайян белгилар тизими демакдир. Тил белгилар тизими 
сифатида келиб чиқишидан қатъий назар фақат инсонгагина хос ва у онг 
билан узвий боғлиқдир. Тилда онг гавдаланади. Тил фикрлаш қуроли, 
мулоқот воситаси сифатида доимий такомиллашув жараѐнини бошидан 
кечирмоқда. Миллий тилларнинг ривожига катта эътибор берилмоқда. 
Ўзбекистонда ўзбек тилининг ривожига жиддий эътибор берилмоқда. Она 
тили миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан 
жудо бўлади.
Ўзлигини англаш. Ўз- ўзини англашда ўзини билиш, баҳолаш ва 
тартибга солишдек унсурларни ажратиш мумкин. Жамият ривожида 
шахсларнинг ўзлигини англаши муҳим ролъ ўйнайди.
Онг ва ахборот. Сўнгги йилларда дунѐда ―Информацион портлаш‖ 
тушунчаси кенг қўлланилмоқда. XX асрнинг энг муҳим ютуқларидан бири бу 
компютерларнинг яратилганлигидир. Бу бир томондан, инсон онги, 
тафаккури, куч- қудратининг , иккинчи томондан, инсонларга кенг 
имкониятларнинг яратилишига сабаб бўлди.


80 
Яратилган ЭҲМлар инсон тафаккурига хос бўлган хусусиятларга эга. 
Уларнинг ―хотира‖ қудрати ниҳоятда юксак. Компютерлар қанчалик 
мураккаб 
операцияларни 
бажармасинлар, 
инсон 
томонидан 
программалаштирилган 
жараѐнларнингина 
амалга 
оширадилар. 
Компютерлар инсоннинг муайян йўналишлардаги ақлий фаолиятини 
енгиллаштиришга хизмат қилади ва ўзининг яратувчиси устидан ҳукмрон 
бўла олмайди. Юқорида келтирилганлардан кўринадики, онгнинг моҳиятини 
англаш инсоннинг ўзлигини, яшашлан мақсади, ҳаѐтининг маъно- мазмуни 
каби масалаларни чуқурроқ тушунишга имкон беради. 
 
«Гносеология» - соф фалсафий категория. 
Унинг номи юнонча ―gnosis‖ – билиш,
―logos‖ – назария, яъни билиш назарияси,
«билиш ҳақидаги таълимот‖ маъноларини 
англатади. Фалсафий адабиѐтларда, шу 
жумладан фалсафий қомуслар ва луғатларда «гносеология» атамаси «билиш 
назарияси» деб таржима қилинган. Шу билан бир қаторда, айни шу мазмунни 
ифодалаш учун фалсафий адабиѐтларда «эпистемология» сўзи ҳам 
қўлланилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, гносеологияга татбиқан билиш назарияси ва 
эпистемология номларининг қўлланилишини ўринли деб бўлмайди. Зотан, 
«епистеме» сўзи «пистис» - эътиқод сўзи билан узвий боғлиқ. Бироқ, биз 
биладиган (гносио) ва биз ишонадиган (пистио), мавжудлигига эътироз 
билдирмайдиган нарсалар – фалсафий ва илмий билимларнинг ҳозирги 
даражасида мазмунан ҳар хил тушунчалардир. Шу боис Ғарбий Европа 
фалсафасида эпистемологиянинг мазмуни икки хил, баъзан эса – уч хил 
талқин қилинади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish