Б. Сапаров ф а л с а ф а


Дунѐқарашнинг тарихий шакллари



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Дунѐқарашнинг тарихий шакллари. 
Турли даврлар билишни янада 
теранлаштирди ва инсон дунѐқарашини кенгайтирди. Шунга мос равишда 
оддий (эмпирик) дунѐқараш ҳам бойиб борди, унинг негизида ўзини ўзи 
ташкил этиш қонунларига мувофиқ янада мураккаброқ тузилмалар аста-
секин шаклланди ва бу пировард натижада дунѐқарашнинг алоҳида шакллари 
ѐки, тарихий типлари фарқланишига олиб келди.
Мифологик дунѐқараш.
―Миф‖ тушунчаси юнонча мйтҳос сўзидан 
келиб чиққан бўлиб, афсона, ривоят деган маънони англатади. 
Миф

турли 
халқларнинг дунѐнинг келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик 
мавжудотлар, худолар ва қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини 
ифодаловчи муайян тарзда тизимга солинган дунѐқарашдир.
Мифда билимлар, диний эътиқодлар, маънавий маданиятнинг турли 
элементлари, санъат, ижтимоий ҳаѐт куртаклари бирлашган бўлиб, шу тариқа 
ибтидоий одамлар дунѐқараши маълум даражада тартибга келган, уларнинг 
дунѐ ҳақидаги қарашлари эса муайян тизимга солинган. Мазкур тизимга 
солишнинг муҳим шакллари эпос, эртаклар, афсоналар, ривоятлар бўлиб, 
мифлар аввало улар орқали ифодаланади. Шу тариқа тўпланган билимлар ва 
тажриба кейинги авлодларга ўтиши ҳам таъминланади. Дарҳақиқат, 
тараққиѐтнинг дастлабки босқичларида кишиларнинг табиатга, ўзларининг 
ижтимоий ҳаѐтга бўлган муносабати турли ривоят ва афсоналарда ўз 
ифодасини топган. Улар шу тариқа мифологик дунѐқарашни шакллантирган. 
Ёвузлик ва эзгулик ўртасидаги курашда яхшилик мудом тантана қилиши 
мифологик дунѐқарашнинг гуманистик мазмунидан далолат беради. 
Жумладан, ўзбек халқи цивилизацияси жараѐнида яратилган ривоят, афсона 
ва бошқа жанрлардаги оғзаки ижод намуналари миллатимиз тарихда қандай 
маънавий қиѐфага эга бўлганлигини кўрсатиб туради. Масалан, қадимий 
меросимиз намунаси ―Авесто‖да яхшилик рамзи – Аҳура Мазда ва ѐмонлик 
тимсоли – Ахриман ўртасидаги кураш мисолида охир- оқибатда эзгулик 


14 
ғалаба қозонади, яъни ѐруғлик зулмат устидан ғалаб қилади, деган ғоя асосий 
ўринни эгаллайди ва ҳаѐтбахш ғоялар илгари сурилади.
Мифологик дунѐқарашнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу 
оддий ривоят эмас, балки оғзаки ―муқаддас‖ матннинг архаик онгдаги 
воқеа-ҳодисаларга, инсонга ва у яшаѐтган дунѐга таъсир кўрсатувчи муайян 
борлиқ сифатидаги инъикосидир
. Миф, инсоният тарихининг илк 
босқичларида, одамлар хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларини тартибга 
солиш функциясини бажарган, чунки унда ахлоқий қарашлар, инсоннинг 
борлиққа эстетик муносабати ўз ифодасини топган. Мифологияга шу нарса 
хоски, унда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир; табиат нарсалари ва 
ҳодисалари инсон билан айни бир қонунларга мувофиқ яшайди, инсон билан 
бир хил сезгилар, истаклар, майлларга эга бўлади. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish