Б. Сапаров ф а л с а ф а


Фалсафанинг асосий масалалари



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Фалсафанинг асосий масалалари. 
Фалсафани ўрганаѐтган ҳар бир 
одамда фалсафада қолган барча муаммоларга нисбатан устунроқ аҳамият 
касб этадиган, яъни муҳимроқ, асосийроқ ҳисобланадиган масалалар, 
муаммолар мавжуд ѐки мавжуд эмаслигига қизиқиш эртами, кечми албатта 
юзага келади. Бу мавзу нафақат бошловчи, балки профессионал файласуфлар 
учун ҳам диққатга сазовордир. Уларнинг орасида кимдир бу мавзуга жиддий 
эътибор беради, кимдир эса, аксинча, уни муҳим деб ҳисобламайди. 
Фалсафанинг узоқ тарихига умумий назар ташласак, олам ва инсоннинг 
келиб чиқиши, ривожланиши ва моҳиятига, шунингдек, ҳаѐтнинг маъноси, 
инсон билишининг табиатига тегишли «боқий» фалсафий муаммолар деярли 
барча фалсафий таълимотларда у ѐки бу тарзда мавжудлигини, турли 
фалсафий асарларда, улар айнан кимга қарашлилиги ва қайси даврга 
мансублигидан қатъий назар, қисман ѐки, аксинча, атрофлича муҳокама 
қилинишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Дарҳақиқат, онг, тафаккур, руҳ, идеаллик ва уларнинг материя, табиат, 
борлиқ билан ўзаро нисбати масалаларига ўз муносабатини билдирмаган ѐки, 
ўз мулоҳазалари ва хулосаларида шубҳа қилмаган файласуфни топиш 
мушкул. Бу ҳол ўз вақтида олимлар томонидан «фалсафанинг асосий 


11 
масаласи»ни таърифлашига туртки берган бўлиб, унда икки жиҳат алоҳида 
ажралиб туради.
Материалистлар ва идеалистлар.
У ѐки бу файласуфлар саволнинг 
биринчи қисмига қандай жавоб беришига қараб, 
- дунѐ азалдан моддий, онг 
эса бу материянинг маҳсулидир

деб ҳисобловчилар материалистлар
ва 

дунѐ замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал 
нарсалар ва ҳодисалар ѐтади, деган фикрни ҳимоя қилувчилар идеалистлар
га 
ажратилади.
Бунда идеализмнинг икки тури – объектив ва субъектив идеализм 
фарқланади
. Объектив идеалистлар 

қандайдир номоддий ва инсон онгига 
боғлиқ бўлмаган (яъни объектив мавжуд бўлган) нарсалар ва ҳодисаларни
(Худо,дунѐвий ақл, ғоя, руҳ ва шу кабилар) бутун борлиқнинг асоси деб 
эътироф этадилар. 
Фалсафа тарихида Платон, Авлиѐ Августин, Фома 
Аквинский, Г.Гегель, Н.Бердяев каби мутафаккирлар объектив идеализм 
намояндаларидир. 
Субъектив идеалистлар

дунѐ фақат индивидуал 
(субъектив) онг маҳсуидир деб ҳисоблайдилар.
Ж.Беркли, Д.Юм, И.Г.Фихте 
субъектив идеализмнинг ѐрқин намояндалари ҳисобланади. 
Айни шу даврдан бошлаб инсоннинг анча 
ривожланган дунѐқараши шакллангани 
ҳақида ва умуман тўпланган билимлар, 
амалий кўникмалар, вужудга келган 
қадриятлар, ўзи ва ўзини қуршаган дунѐ 
ҳақидаги тасаввурлар мажмуи сифатидаги одамлар дунѐқараши тўғрисида 
ишонч билан сўз юритиш мумкин.
Ҳаѐт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган 
дунѐқараш оддий дунѐқараш деб аталади ва инсоннинг дунѐ ҳақидаги 
тасаввурларининг тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай 
дунѐқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаѐти, 
фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори, аксарият қилмишларини 
белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради.
Кенг маънода, 
дунѐқараш – инсоннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-
ўзига нисбатан ѐндашувлар тизими, шунингдек унинг мазкур ѐндашувлар 
билан белгиланган ҳаѐтий идеаллари, эътиқодлари, билиш ва фаолият 
тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish