Ғарб, хусусан, славян миллий идрокига кўра инсоннинг жисмо-
ний нуксони ўларок бахоланади1.
Халқларнинг миллий-этник ва антропологик ўэига хос-
ликларига мутлако мувофик равишда турли миллатларда, ма-
салан, кўзнинг айнан бир хил ранги эмас,
балки бир-биридан
фаркли ранглари гўзаллик билан богланади. Русларда кўк,
инглизларда яшил2, ўзбекларда эса кора кўз миллий киёфа
тўкислиги, гўзаллигининг асосий унсурларидан хисобланиши
маълум. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин.
Объектив борликка бундай фарқли миллий-этник муносабат,
бахолаш меъёрлари ва ўлчовларидаги сезиларли тафовутларга
кўра ўхшатиш эталонларининг танланишида хам турли тилларда
ўзига хосликлар кузатилади, албатта.
Бу ўринда биргина
ой
ўхшатиш эталонини олиб кўрайлик.
Ўзбек
тилида
ойдай
ўхшатиш эталони жуда кенг кўлланади. Бу
ўхшатиш эталонини семантик ва лингвокультурологик жиҳатдан
куйидагича изохлаш мумкин: 1. Чиройли. гўзал. Асосан, аёллар
ҳақида (Исмига муносиб тўлин ойдай
гўзал
аёл эди Тўлун оқа
(М. Али. Улуг салтанат)). Нечун ойдек юзингиздан кайғу кетмас,
Ҳажр азобин сиз ҳам энди тотдингизми? (М. Юсуф. Келинчак).
2. Порламоқ, балқмоқ, ажрапиб турмок, кучаймоқ (Олтмиш
ёшин қутлаб деймиэ: - Соғ бўлсин Ойбек, Шеъриятнинг осмо-
нида
порласин
ойдек (X. Салоҳ. Устоз Ойбекка). 3. Тўлмок, яна-
да гўзаллашмок (Фараҳлн бир ойдин кеча, Ё фараҳли субҳидам,
Ойдек
тўлиб
, тушларингга, Кирар зебо бир санам (Ж. Камол.
Тилак)). 4. Равшан, аён, маълум, шубҳага ўрин қолдирмайдиган
даражада аник билинган (Зеби суд
раисининг бола эмаслиги-
ни кайдан билсин? Шу ерда ўтирган шунча эркакнинг ойдай
равишн
бир нарсани англамасликларини кайдан билсин? (Чўл-
пон. Кеча ва кундуз). Бундан ташкари, аёлнинг гўзаллигини таъ-
кидлайдиган
ўн тўрт кунлик ойдай
турғун ўхшатиши хам кўп
учрайди.
Аммо рус лингвомаданиятида
ой
ўхшатиш эталонининг ўз-
бек тилидаги мазкур тўрт мазмунидан бирортаси ҳам
мавжуд
эмас, бу лингвомаданиятда ой образи кўпрок ғамгин, маъюс,
совук манзара билан богланади, шу ҳолат рус ментал тасавву-
ротида анъанага кирган. Хитой ва корейсларда эса
ой
эталони
1Я. Маслова.
Кўрсатилган асар, 134-6.
’
И. Окунева.
Прототшш и стереотипнме представления о красоте человека
в системе устойчивмх сравнений русского и английского язмков / Вестник ВГУ,
серия: Лингвистика и межкультурная коммуникация. -2 0 0 8 , №3, 108-6.
15
www.ziyouz.com kutubxonasi
факат мусбат ўлчовларда талкин этилади, гузал аёлнинг ойга
ўхшатилиши жуда кенг таркалган1, худди ўзбеклардаги
каби ой
образи гўзаллик, ёрқинлик, ёкимлилик каби сифатларни тамсил
этишга хизмат килади. Ёки хитой ва корейсларда аёл юзининг
ўрикка, мажнунтол новдасига ўхшатилиши, гўзал юз айланаси
(овал шакпи)нинг ошковоқнинг уруғидан иборат эталон воси-
тасида таъкидланиши мавжудки2, улар ўзбек, рус ва бошқа ли-
соний ментал анъаналарига бегонадир. Демак,
турли тилларда
ўхшатиш эталонларининг танланишида \ам фаркли миллий-
этник идрок хал килувчи ўрин тутади.
Турғун ўхшатишлар ўзбек тилининг тамомила ўзига хос
бойлиги, халк миллий-маданий тасаввуроти ва анъаналарининг
бетакрор кўзгуси, бежирим ва таъсирли нутқ имкониятларига
куч берадиган туганмас манба, авлодпар ўртасидаги
образлар
ворисийлигини таъминлашга хизмат киладиган гоят мухим во-
сита сифатида жуда катта этнопсихологик, лингвокультуроло-
гик ва лингвопоэтик кимматга эга. Лекин ўзбек тилидаги турғун
ўхшатишлар деярли тавсифланмаган,
уларнинг тилимизнинг
лексик-фразеологик хазинасидаги ўрни белгиланмаган, ҳатто
бирон-бир шакпда тўпланган хам эмас.
Узбек тилидаги мингдан ортиқ фразеологик иборани ўз
ичига олган луғатда
Do'stlaringiz bilan baham: