ЧУмоли
ЧУМОЛИДАЙ (КАБИ. МИСОЛИ)
1.
Беҳисоб.
жуда кўп. Асосан, одамлар ҳакида.
Кўприкдан чумолидай
беҳисоб
одамлар, отлар, моллар, ара-
валар тизилиб ўтиб келаётгани ёмгир пардаси орасидан элас-
элас кўзга чалинарди (П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
2.
Ўрмаламоқ, гивирламоқ, уймалаилмоқ.
Кўплашиб, бирга-
ликда ҳаракат килмок; муайян бир жойда тартибли-тартибсиз
ҳаракат килмоқ, ғужғон ўйнамок.
Дарё ёкасида чумолидай
ўрмалаган,
ўлган-тирилганига
карамай шаҳар деворлари сари интилаётган мўгулларнинг
ҳисоби йўк (Мирмуҳсин. Темур Малик).
Кечагина отда калъани
айланиб дўқ ураётган суворийлар энди чумолидек
ўрмалашар
,
ёғий калъадан отда чиқиб босса, ҳолимиз не кечади, дея дуч
келган тарафга коча бошлаганди (Н. Қобул. Буюк Турон амири
ёхуд акл ва килич). Ҳатто ёв ҳам шу ерда, оёк остида эди. Озод
уларнинг тупроқ узра чумолилар каби ночор-ночор
ўрмалаб
юришганини кўрди
(И.
Султон. Озод). Қирларда қўй галалари
чумолидай
ўрмалаб
юрар, баланд адирларда ёнбошлаб ётган
чўпон-чўликлар учрар, хазон тўшалган кирмизиранг боғларда
киз-жувонларнинг гулдор рўмоллари ҳилпираб колар,
болалар-
нинг кий-чуви кулокка чапинар эди (О. Ёкубов. Улуғбек хази-
наси). Араваларнинг остида болалар чумолидай
гивирлашади,
коплардан. яшиклардан тўкилиб, тупрокка, лойга коришган
меваларни теришади (Ойбек. Қутлуғ кон). Шундок бекат
рўпарасида икки каватли универмаг ойнаванд эшикларини оч-
ган,
харидорлар чумолндай
гимирлашиб
кириб-чикиб туришар
эди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Узокдан караган одам
чумолидай
уймалашган
нўёнлару амирлар, баходирлару аскар-
ларнинг ўзларини бирин-кетин дарёга отганларини кўрарди
(М. Али. Улуғ салтанат). Расталар орасидаги торгина йўлакда
чумолидек
уймалашиб ётган
одамлар орасидан илгарилаб бо-
раётган Ўтаган бува нимадир эсига тушгандек сергак тортиб,
шеригига юзланди (Ғ. Шермуҳаммад. Баракасини берсин).
3.
Ишламоқ, меҳнат қилмоқ, ҳаракат қилмоқ.
Ғайрат, жонса-
раклик билан кўплашиб тиним билмай меҳнат қилмок.
Тирикчилигимиз шу боғ оркасида бир нав ўтиб турарди. Ер-
дан кор кетиши билан кўчиб келиб,
бутун оила чумолидай
иш-
лар
э
дик
(Ойбек. Қутлуғ кон). Улар дарё ёқасига келиб, жимир-
лаб, буралиб окаётган Сайхунга соатларча тикилишар, узоқда,
дарё ичидаги узун оролга бокишиб, бунда чумолидек тинимсиз
251
www.ziyouz.com kutubxonasi
ҳаракат қилаётган
хўжандликларни кузатишарди (Мирмуҳсин.
Темур Малик). Ҳасан сўфи билан Алим бува токка чикишди-ю,
атрофда одамларнинг чумолидек кайнашиб,
ишлашиб ётган-
ларини кўришди, кўнгиллари яна батгар оғриди (М. Исмои-
лий. Фарғона тонг отгунча). У чумолидек бетиним ғимирлаб
меҳнат қилаётган
одамлар нималарга қодир эканини кўрди
(Мирмуҳсин. Меъмор).
4.
Тизилмоқ, саф бўлмоқ.
Ана, барчалари эгни тўзган, хаммаёғи тимдаланган, хаста-
мажрух
холатда чумолидек
тизилиб
йўл босишяпти (О. Мух-
тор. Хотин подшоҳ). Инсон хам чумоли мисоли
саф бўлиб
су-
ринаверар экан (О. Мухторов. Вазифа).
5. Жуда хам кичкина; кичкина бўлиб кўринмок.
Куйганёрдан бошлаб пардада кети узилмай, узок вақтгача
трассадаги одамлар чумолидек бўлиб кўринаверди (С. Ахмад.
Қирқ беш кун).
Кўзига одамлар гоҳ тоғдек, гох чумолидек бўлиб кўринади
(О. Мухтор. Майдон). Чумолидек бир кишининг номи тоғдек
бўлиб туюлади одамлар назарида (О. Мухтор. Эгилган бош). У
чўл ўртасида шамолдек олдинга югуриб кетди, боя чумолидек
увок кўринган киздек йигит, энди кийикдек ел кувиб олдинда
учиб борарди (С. Аҳмад. Чўл бургути).
ЧУМОЛИ ЎРМАЛАГАНДАЙ
Сесканмоқ
, э
ти жимирламоқ.
Абул Ҳасанак султоннинг аллакандай сирли
хикоясига кулок
солиб ўтираркан, аъзойи бадани гўё чумоли ўрмалагандай
жимирлаб кетди
(О. Ёкубов. Кўҳна дунё). (Пералининг аъзойи
баданидан чумоли ўрмалагандай бўлди. (С. Кароматов. Олтин
кум). Этим жунжикиб, елкамда чумоли ўрмалагандай бўлди
(С. Сиёев. Ёруғлик). Танимдан сон-саноксиз чумоли ўрмалаган-
дек ғалати
сесканиш
билан чамадончамни ўриндикка кўйдим-у
яна хотинга қарадим (С. Аҳмад. Ялпиз ҳиди).
Do'stlaringiz bilan baham: