16.3-жадвал
156
1913-1923 йилларда АҚШ талаб ва мажбуриятлари
Мажбуриятлари
Талаблари
1913
7 млрд.доллар
2 млрд.доллар
1926
3,3 млрд.доллар
12 млрд.доллар
Ривожланган давлатлар заҳираси
1914
23 йилгача АҚШга 2,3
млрд.доллар
Европадан
оқиб келди
23%
1924
46%
1925 йилда Англия банки аввалги курс асосида "олтин стандарти"ни
киритди. Аммо у мавжуд бозордаги шароитларга мувофиқ эмас эди. Америка
ва Франция банклари эса 1931 йилда Буюк Британия фунт стерлингидаги
заҳираларини кўпайтирган ҳолда "олтин стандарти" тизимини қабул
қилмадилар.
АҚШ ўз тўлов балансини актив бўлишини истаган ҳолда хорижий
ҳамкорларига узоқ муддатли кредитларни бериб, иқтисодий депрессия
даврида ўз иқтисодий мавқеини сақлаб қолишга муввафақ бўлди. Франция
давлати эса фунт стерлингларидаги активларини олтинга алмаштириш
ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаб, Буюк Британиянига ўз қарорида
қатъийлигини билдирди. Аммо Буюк Британия ўз мажбуриятлари бўйича
жавоб бера олмай қолди ва 1931 йилнинг ёзида қоғоз пулларини олтинга
алмаштирилишини бекор қилди.
1926-1929 йилларда баъзи мамлакатларда ликвид маблағларнинг ўсиши
ва олтиннинг жамғарилиши 30-йилларда жаҳонда кучли иқтисодий инқироз
содир бўлишига сабаб бўлди.
Жаҳон валюта маркази Европадан АҚШга кўчди, АҚШ қарздордан
кредиторга айланди.
Бу даврларда АҚШ олтин стандартига амал қилган ягона давлат эди.
Баъзи давлатлар 1929-1930 йиллардаёқ "олтин стандарти"дан ўзларини
тортган эдилар. 1931 йилгача бўлган даврда деярли барча валюталар бир-
бирига нисбатан эркин тебранар эди. АҚШ ўз валюталарининг олтин билан
боғлиқлигини 1933 йилда бекор қилди. Аммо 1934 йилда у нисбатан пастроқ
паритет билан "олтин стандарти"га қайтди. АҚШ долларининг курси энди
илгариги курснинг 54%ини ташкил қилар эди. Бундан сўнг, яъни 1934 йил
давомида кўпчилик давлатлар ўз валюталарини девалвация қилдилар.
Шундай қилиб, миллий валюталарнинг кўп сонли девалвациялари ва савдо
чекланишларини киритиш даври бошланди. Оқибатда дунё савдо ҳажми
кескин қисқариб кетди ва деярли барча мамлакатларда ишсизлар сони
кўпайиб кетди.
156
Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: учебник / под ред. Красавиной Л.Н. -
3-е изд., перераб. и доп. – М.: Финансы и статистика, 2006. – 345 с.
Юқорида қайд этилган ва жаҳон тарихига "буюк депрессия" номи билан
кирган, 30-йиллардаги чуқур жаҳон иқтисодий инқирози оқибатида дунёнинг
барча давлатлари ўз қоғоз пулларини расмий равишда олтинга
алмаштирилишини тўхтатдилар ҳамда бундан кейин ҳеч бир давлат ўз қоғоз
пулларини олтинга алмашинишини тиклай олмаган.
Давлатлар миллий қоғоз пулларининг баҳо масштабига асосан олтинга
алмашинишини тўхтатилиши иккинчи жаҳон валюта тизимининг асоси,
"олтин-девиз стандарти"нинг инқирозини билдиради. Оқибатда 1930 йилдан
то Иккинчи жаҳон урушининг охиригача жаҳон валюта бозорида
тартибсизлик ҳукм сурди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳоннинг етакчи давлатлари
бошлиқлари 30-йиллар инқирозига олиб келган хатоларни такрорламасликка
ҳаракат қилиб, 1944 йилнинг июль ойида, кейинчалик "Бреттон-Вудс
тизими" номини олган, Бреттон-Вудсда қатъий валюта курслари тизимини
яратдилар.
Ўша даврнинг муҳим масалаларидан бири бу ҳарбий йиллар қарзлари
муаммосини ҳал қилиш эди. Масалан, Буюк Британия АҚШга йирик
суммаларни қарз эди. Нафақат Буюк Британия, балки ЙЕвропадаги барча
давлатлар уруш даврида кўрган талофатлари оқибатида яқин йиллар ичида ўз
қарзларини экспортлари ҳисобига қоплаш имконига эга эмас эдилар. Шу
сабабли Иккинчи жаҳон уруши оқибатида пайдо бўлган ҳарбий қарзлар
муаммоси қайтмас кредитлар ва узоқ муддатли ссудалар тизимини киритиш
ёъли билан қал қилинган эди.
Давлатларнинг ўз қарзларини алоҳида қисмлар билан узишга имкони
бўлмаганлиги сабабли уларда инфляция ҳисобига бундай қарзлардан
қутилиш иштиёқи туғилади.
Давлатларни яккаланишининг оқибатлари айниқса, ўзларини халқаро
рақобат таъсиридан ҳоли қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларида,
девалвация кетидан "қувиш", турли кўринишдаги савдо чекланишлари ва
тўсиқлар, дунё савдо ҳажмининг пасайиши, оммавий ишсизлик ҳамда сиёсий
барқарорсизликда ўз аксини топган бўлиб, бу ўз навбатида уларнинг халқаро
ҳамкорликка интилишлари зўрайиб бораётганлигидан далолат берар эди.
Бреттон-Вудс валюта тизимининг асл моҳияти қатъий ёки барқарор,
ўзгарувчанлиги сезилмас валюта курсларини жорий этишдан иборат эди.
Иккинчи жаҳон урушидан ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда
чарчаб чиққан давлатлар жаҳон бозорида давлатлараро валюта
муносабатларида ҳукм сураётган тартибсизликка барҳам бериш мақсадида
1944 йилда АҚШнинг Бреттон-Вудс номли жойида халқаро валюта-молия
конференциясини чақирадилар.
1944 йилда 44 давлат имзолаган
Асосий хусуси тлари:
• Валюта паритетидан +1%га тебранишга рухсат берилган, Европа
валюта тизими учун - +0, 75%
• Расмий курс бơйича АҚШ долларини айрбошланиши
о УСД ($) 35 = тро унси (31, 1 г.)
• Олтин билан бирга икки валюта заҳира валютаси ролини бажарди
• ХВФни ташкил тилиши
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳоннинг етакчи давлатлари
бошлиқлари 30-йиллар инқирозига олиб келган хатоларни такрорламасликка
ҳаракат қилиб, 1944 йилнинг июль ойида, кейинчалик "Бреттон-Вудс
тизими" номини олган, Бреттон-Вудсда қатъий валюта курслари тизимини
яратдилар.
Ўша даврнинг муҳим масалаларидан бири бу ҳарбий йиллар қарзлари
муаммосини ҳал қилиш эди. Масалан, Буюк Британия АҚШга йирик
суммаларни қарз эди. Нафақат Буюк Британия, балки ЙЕвропадаги барча
давлатлар уруш даврида кўрган талофатлари оқибатида яқин йиллар ичида ўз
қарзларини экспортлари ҳисобига қоплаш имконига эга эмас эдилар. Шу
сабабли Иккинчи жаҳон уруши оқибатида пайдо бўлган ҳарбий қарзлар
муаммоси қайтмас кредитлар ва узоқ муддатли ссудалар тизимини киритиш
ёъли билан қал қилинган эди.
Давлатларнинг ўз қарзларини алоҳида қисмлар билан узишга имкони
бўлмаганлиги сабабли уларда инфляция ҳисобига бундай қарзлардан
қутилиш иштиёқи туғилади.
Давлатларни яккаланишининг оқибатлари айниқса, ўзларини халқаро
рақобат таъсиридан ҳоли қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларида,
девалвация кетидан "қувиш", турли кўринишдаги савдо чекланишлари ва
тўсиқлар, дунё савдо ҳажмининг пасайиши, оммавий ишсизлик ҳамда сиёсий
барқарорсизликда ўз аксини топган бўлиб, бу ўз навбатида уларнинг халқаро
ҳамкорликка интилишлари зўрайиб бораётганлигидан далолат берар эди.
Бреттон-Вудс валюта тизимининг асл моҳияти қатъий ёки барқарор,
ўзгарувчанлиги сезилмас валюта курсларини жорий этишдан иборат эди.
Иккинчи жаҳон урушидан ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда
чарчаб чиққан давлатлар жаҳон бозорида давлатлараро валюта
муносабатларида ҳукм сураётган тартибсизликка барҳам бериш мақсадида
1944 йилда АҚШнинг Бреттон-Вудс номли жойида халқаро валюта-молия
конференциясини чақирадилар.
Жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган Бреттон-Вудс халқаро валюта-молия
конференцияси 1944-47 йиллар мобайнида бўлиб ўтган. Мазкур
конференцияда қабул қилинган Келишув моддалари урушдан сўнгги жаҳон
валюта тизимининг тамойилларини белгилаб берди. Бу тамойиллар
қуйидагилардан иборат эди:
1.Олтинга ва икки заҳира валютасига, яъни АҚШ доллари ҳамда қисман
Буюк Британия фунт стерлингига асосланган давлатлараро олтин-девиз
стандарти тизими ўрнатилди. Бунда олтин-девиз стандарти фақатгина
давлатлараро муносабатларда сақланиб қолган бўлиб, мамлакатларнинг пул
тизимлари эса олтинга алмашмайдиган кредит пулларга асосланган эди.
Олтинни, жаҳон валюта тизимининг асоси сифатида ишлатилишининг
қуйидаги асосий 4 шакли кўзда тутилган эди:
а) валюталарнинг олтин паритетлари сақланиб, Халқаро Валюта
Фондида уларни қайд этиш тартиби киритилган эди;
б) олтин халқаро ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқни сўндириш воситаси
ва ижтимоий бойликнинг рамзи, Халқаро валюта ликвидлигининг муҳим
компоненти сифатида ишлатила борди;
в) АҚШ ўзининг ўсган валюта-иқтисодий қудратига ва капиталистик
дунёда ўзининг энг йирик олтин заҳираларига таянган ҳолда АҚШ долларига
асосий заҳира валютаси мақомини бириктириб қўйиш мақсадида долларни
олтинга тенглаштириб қўйди;
г) шу мақсадда АҚШ ғазнахонаси хорижий давлатлар марказий
(миллий) банклари ва ҳукумат ташкилотларига АҚШ долларларини олтинга,
бир унция олтин 35 АҚШ доллари расмий баҳо асосида алмаштиришни
давом эттирди. Олтиннинг бундай расмий баҳоси 1934 йилда АҚШ
долларининг баҳо масштаби асосида киритилган эди.
2. Валюталарни ўзаро солиштирилиши ва ўзаро алмашуви, Халқаро
Валюта Фонди аъзолари бўлмиш давлатлар ўртасида расмий равишда ўзаро
келишиб олинган ҳамда қатъий белгиланган, АҚШ долларларида
ифодаланган, валюта паритетлари асосида амалга ошадиган бўлди. Ўзаро
келишиб олинган бундай паритетларнинг ўзгартирилиши фақат Фонднинг
рухсати билан амалга ошиши мумкин эди.
3.Валюталарнинг қатъий белгиланган курслар режими киритилди.
Валюталарнинг бозор курслари паритетидан кичик миқдорларда оқиши
мумкин эди, Халқаро Валюта Фондининг Низомига мувофиқ валюта
курсларини бундай оқиши паритетидан +;- 1%, ЙЕвропа валюта келишувига
асосан эса +;- 0,75% (яъни, тахминан 1,5%)ни ташкил этиши мумкин эди.
Валюта курслари тебранишининг бундай чегараларини сақлаш мақсадида
мазкур шартномага кирган давлатлар марказий (миллий) банклари АҚШ
долларларида ёки ўз миллий валюталарида валюта интервенциясини амалга
оширишга мажбур эдилар.
Масалан, Германия маркаси АҚШ долларига нисбатан 3,69 ва 3,63
чегараларда тебранган, Франция франкининг курси эса АҚШ долларига
нисбатан бу пайтда пасайиш тенденциясига эга бўлган бўлса, яъни 5,5125-
дан то 5,5960гача, унда бундай ҳолат автоматик равишда Германия
маркасининг Франция франкига нисбатан 3,19%га девалвациясига олиб
келар эди. Яъни:
3,6300 / 5,5960 = 0,6487 ДЕМ/ФРФ
3,6900 / 5,5125 = 0,6694 ДЕМ/ФРФ
0,6694 / 0,6487 = 3,19%.
Халқаро Валюта Фонди орқали давлатлараро валюта тартибга
солиниши киритилди. Бунга асосан Халқаро Валюта Фонди мувозанатсиз
валюталар барқарорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий валютада
муайян бир давлатларнинг вақтинча ҳосил бўлган тўлов баланслари
камомадини қоплаш учун кредитлар бера бошлади.
Шундай қилиб, Бреттон-Вудс валюта тизими валюта муносабатларини
бозор томонидан тартибга солинишини давлат билан биргаликда олиб
борилишига асосланган экан.
Бреттон-Вудс валюта тизими маълум бир давр мобайнида ўзига
юклатилган функцияларни яхши бажариб келди. Бироқ бу мазкур валюта
тизимининг нуқсонсиз эканлигидан далолат эмас албатта.
Бреттон-Вудс валюта тизими, бошиданоқ АҚШ, АҚШ доллари
манфаатлари учун хизмат қилишга мўлжалланган валюта тизими эди. Бу
тизим АҚШ долларини бошқа давлатлар валюталари устидан ҳукмронлигини
таъминлаган. Аммо жаҳон валюта бозоридаги бундай аҳвол, АҚШнинг
жаҳон иқтисодиётидаги улушини қисқариб бориши ва Европа Иқтисодий
ҳамжамияти давлатлари ҳамда Япония ролининг ўсиб бориши жараёнида
сақланиб қолиши амри маҳол эди (жадвал 3).
1970-йилларнинг бошида, Бреттон-Вудс валюта тизими ва жаҳон
иқтисодиётида кечаётган ўзгаришлар реаллиги орасидаги зиддиятнинг
кескин кучайиши валюта муносабатлари борасида бир қатор ислоҳот
режаларининг ҳаётга кириб келишига сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |