Кредитлашнинг факторинг шаклида товар ҳужжатлари ёки тижорат
векселлари тижорат банки томонидан дисконт ставкаси бўйича регресс
ҳуқуқи билан ёки регресс ҳуқуқисиз мол этказиб берувчидан сотиб олинади.
Товар ҳужжатлари ёки тижорат векселлари регресс ҳуқуқи бўйича
сотиб олинганда, агар сотиб олувчи тўловга ноқобил бўлиб қолса, тижорат
банкида тўлаб берилган суммани мол этказиб берувчидан ундириш ҳуқуқи
сақланиб қолади.
Товар ҳужжатлари ёки тижорат векселлари регресс ҳуқуқисиз сотиб
олинганда, агар сотиб олувчи тўловга ноқобил бўлиб қолса, тижорат банкида
тўлаб берилган суммани мол этказиб берувчидан ундириш ҳуқуқи бўлмайди
ва зарар тўлиқ банкнинг зиммасига юкланади.
Факторинг шаклида кредитнинг фоизидан ташқари, факторинг хизмати
кўрсатганлиги учун мижоздан қўшимча комиссион тўлов ундирилади.
“Халқаро факторинг тўғрисида”ги халқаро конвенцияга (УНИДРУА)
асосан операция факторинг операцияси сифатида тан олиниши учун
қуйидаги 4 талабдан камида 2 таси бажарилиши лозим:
1. Қарз мажбуриятларини олдиндан тўлаш шаклидаги кредитлашнинг
мавжудлиги.
2. Мол этказиб берувчининг бухгалтерия ҳисобини юритиш.
3. Мол этказиб берувчининг дебитор қарздорлигини инкассация қилиш.
4. Мол этказиб берувчини кредит рискидан суғарталашнинг
мавжудлиги.
Кредитлашнинг факторинг шаклининг афзалликлари:
* тижорат банки ҳам фоиз кўринишида, ҳам комиссон ҳақ кўринишида
даромад олади;
* мол этказиб берувчининг пул маблағларига бўлган эҳтиёжи
қондирилади;
* корхоналар ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорлик ҳажми
қисқаради.
Кредитлашнинг форфейтинг шаклида узатма тижорат векселлари, яъни
тратталар тижорат банки томонидан, дисконт ставкаси бўйича, мол этказиб
берувчидан регресс ҳуқуқисиз сотиб олинади.
Форфейтинг мол этказиб берувчини кредитлаш шакли ҳисобланади.
Форфейтинг
кредитлари тижорат банкига дисконт ставкаси
кўринишида даромад келтиради. Аммо форфейтинг кредитларининг риск
даражаси юқоридир. Агар сотиб олувчи тўловга ноқобил бўлиб қолса, зарар
тўлиқ тижорат банкининг зиммасида қолади. Чунки, тижорат банкида мол
этказиб берувчидан тўловни ундириш ҳуқуқи бўлмайди. Шу сабабли, сотиб
олувчининг тўловга қобиллигини таҳлил қилиш ва баҳолаш кредитлашнинг
форфейтинг шаклидаги кредит риски даражасини пасайтиришнинг асосий
йўналиши ҳисобланади.
Форфейтинг кредитлари мол этказиб берувчиларнинг пул маблағларига
бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради.
Ўзбекистон
Республикаси
банк
амалиётида
кредитлашнинг
форфейтинг шакли мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби – тратталар
муомаласининг мавжуд эмаслигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: