9.6. Банкларнинг иқтисодиётдаги роли.
анкларнинг моҳияти ва функциялари, шунингдек, бажарадиган
операциялари ва кўрсатадиган хизматлари уларнинг иқтисодиётдаги ролини
белгилаб беради. Банкларнинг иқтисодиётдаги роли деганда асосий
эътиборни уларнинг вужудга келиш омиллари, ривожланиш жараёнлари ва
бажарадиган операцияларига қаратиш лозим. Банкларнинг роли уларнинг
функциялари каби маълум даражадаги хусусиятларга эгадир. Банклар
мулкий жиҳатдан қандай шаклда ташкил топган бўлишидан қаътий назар,
иқтисодиётда умум аҳамиятга эга бўлган операцияларни бажаради. Шу боис
ҳам банклар қандай мулкий шаклда ёки ихтисосликда ташкил топган
бўлишидан қаътий назар, улар иқтисодиётда алоҳида аҳамият касб этади.
Банкларнинг иқтисодиётдаги роли хусусида сўз кетганда, дастлаб
жамиятда уларнинг бажарадиган операцияларини зарурлиги ва турлари,
шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг уларга бўлган
эҳтиёжи доирасида сўз юритиш мақсадга мувофиқ. Буларнинг барчаси
банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамиятини англатади.
Албатта, банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти жуда кўпқиррали
бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
-жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар
асосида ўзига жалб этади;
-қўшимча молиявий маблағларга эҳтиёжи мавжуд хўжалик юритувчи
субъектлар ва аҳолига қайтаришлик, тўловлик, муддатлилик ва
таъминланганлик асосида маблағлар беради;
-миллий
валютанинг
эмиссиясини
ташкил
этади
ва
унинг
барқарорлигини таъминлаш доирасида пул – кредит сиёсатини амалга
оширади;
-пул айланмасини ташкил этади ва унинг тартибини белгилайди;
Б
-иқтисодий муносабатларга киришувчи субъектлар ўртасида ҳисоб –
китоб ва тўловларни амалга оширишда воситчилик қилади;
-бозор иштирокчиларига турли даражадаги комиссион ва маслаҳат
хизматларини амалга оширади;
-аҳолига ва мижозларга траст ва депозитар хизматларини таклиф этади.
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролининг асосий жиҳатларидан бири,
жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини жамғариш асосида уларни
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларига қайта тақсимлашда намоён бўлади.
Маълумки, жамиятда фаолият юритувчи хўжалик субъектларининг асосий
мақсади иқтисодий фойда олишга қаратилган. Шу билан бирга, ишлаб
чиқариш жараёни турли тармоқда турлича бўлганлиги боис, маълум даврда
айрим хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш жараёнини
ривожлантириш учун қўшимча молиявий маблағларга эҳтиёж туғилса,
айримларида аксинча. Иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш сиклининг
турли – туманлиги (қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи корхоналар, қурилиш
саноати ва бошқалар) сабабли, молиявий маблағлар вақтинчалик ишлаб
чиқариш жараёнидан четлаштирилади. Бу жараёнда бир томондан бир гуруҳ
иқтисодиёт тармоқларида қўшимча молиявий маблағларга нисбатан қўшимча
эҳтиёжни келтириб чиқарса, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида
маблағларнинг ишлаб чиқаришдан четлашишини келтириб чиқаради.
Бу икки томоннинг иқтисодий манфаатларини бирлаштирувчи молиявий
ташкилот сифатида банклар майдонга чиқади. Биринчи гуруҳ иқтисодиёт
тармоқларининг вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар
асосида жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган иккинчи гуруҳ
иқтисодиёт тармоқларига, яъни қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёж
сезган хўжалик субъектларига қайта тақсимлаб беради.
Бизнингча, ушбу муносабатларни банкдан бўлак бирорта молиявий
ташкилот самарали ва тез ҳал эта олмайди. Банкларнинг ушбу ўзига хос
жиҳати иқтисодиётдаги ролини белгилайди.
Банкларнинг иқтисодиётда бажарадиган яна бир ўзига хос
хусусиятларидан бири, бу уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар, аҳоли ва
давлат ташкилотлари ўртасида амалга ошириладиган ҳисоб – китобларни
ташкил этиши ва уларнинг устидан тегишли назорат ишларини амалга
ошириш ҳисобланади. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик
субъектлари ўртасида ҳар куни бир неча юз минглаб пул ўтказмалари амалга
оширилади. Буларнинг барчаси банклар томонидан амалга оширилади ва
тартибга солиб турилади.
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролини юқори ёки пастлигига қатор
омиллар таъсир қилади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
а). Аҳоли ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончининг
мустаҳкамлиги.
Халқаро банк амалиёти ва мустақилликдан кейин босиб
ўтилган қисқа даврда йиғилган тажрибаларнинг натижалари шуни
кўрсатмоқдаки, бозор иқтисодиётининг асосий ўзаги асосан ўзаро ишонч ва
ҳалолликка таянади. Агар мазкур ҳолатни аҳоли ва мижозларнинг банкларга
бўлган ишончи йўқолиши билан боғлаб кўрадиган бўлсак, банкларга
нисбатан ишонч йўқолиши оқибатида уларнинг жамиятдаги ролини
пасайишига олиб келади.
Аҳоли ва мижозларнинг банкларга бўлган ишончининг заифлигига
қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
–банкларнинг мижозлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида
бажармаса;
–аҳоли ва мижозларнинг кредитга, айниқса нақд пулга бўлган талаби
тўлиқ ва ўз вақтида қондирилмаса;
–мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича маблағлар қолдиғи ва
айланмалари ҳақида банк сири таъминланмаса;
–мижозларнинг пул ўтказмаларини исталган пайтда ва зарур миқдорда
тегишли манзилга ўтказилмаса;
–банкда омонатларни сақлашнинг иқтисодий манфаатдорлиги пасайиб
кетиши ва бошқалар.
б). Мамлакат иқтисодиётида бозор механизмлари тўлиқ ва барчага
баробор равишда амал қилиши лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
1991 йил мустақилликка эришганимиздан сўнг иқтисодиётни марказдан
бошқаришнинг бюрократик усулларидан воз кечиб, иқтисодиётни
бошқаришнинг бозор механизмларига ўтдик, – деганимиз билан амалиётда
бунинг ижобати тўлиқ намоён бўлмаяпти. Хусусан, тижорат банкларининг
хўжалик субъектларига кредитларни беришда, айниқса мижозларнинг нақд
пулларга бўлган талабини қонидирилмаслиги бу борадаги вазиятнинг
долзарблигини англатади. Буларнинг барчаси банкларнинг иқтисодиётдаги
ролини янада ошириш лозимлигидан далолат беради.
Банкларнинг иқтисодиётдаги ролини ошиши ёки пасайишига нафақат
уларнинг сайи ҳаракатлари, балки миллий иқтисодиётнинг ривожланганлик
даражаси ва рақобатбардошлиги бевосита таъсир қилади. Чунки, банклар
миллий иқтисодиётдан ажралган ҳолда, алоҳида субъект сифатида самарали
фаолият юритиши мумкин эмас. Масалан, банкларнинг асосий фаолият
турларидан бири муомалага пулни эмиссия қилишини оладиган бўлсак,
муомалага эмиссия қилинган пул массаси товар массаси билан таъминланган
бўлиши лозим. Акс ҳолда, миллий валютанинг инфлясия даражаси ошиши
билан бирга, унинг сотиб олиш қобилияти пасайиб кетади. Демак, муомалага
эмиссия қилинган пуллар тегишли товар массаси билан таъминланган
бўлиши лозим. Бу ўз навбатида иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва товарлар
айланмаси самарадорлиги таъминланганлигини талаб этади.
Демак, иқтисодиётда товар массаси ва пул массаси ўртасидаги
мувозанатликнинг таъминланиши, биринчидан, банкнинг иқтисодиётдаги
ролини оширса, иккинчидан, миллий иқтисодиётнинг самарадорлигини
таъминлашга хизмат қилади. Бироқ, бу мувозанатликни таъминланишига
қатор объектив ва субъектив омиллар таъсир қилади.
Масалан, 90 йилларнинг охирларида Россияда, шунингдек, қатор собиқ
иттифоқ республикаларида, шу жумладан малакатимизда ҳам пулларни
муомалага чиқариш ҳажми ишлаб чиқариш ҳажмидан сезиларли даражада
пасайиб кетди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш жараёнида узилишларни
вужудга келишига, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида
дебитор – кредитор суммалари миқдорининг сезиларли даражада ошиб
кетишига олиб келди.
Банкларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини, яъни уларнинг ролини
реал секторни кредитлаш муносабатлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Мамлакат реал сектори иштирокчилари банк кредитига нисбатан доимий
равишда эҳтиёжи мавжуд бўлиб, ушбу эҳтиёж айниқса, иқтисодий инқироз
шароитида ортиб кетади. Инқироз шароитида истеъмол товарларга нисбатан
талабнинг ҳамда товар ва хизматлар баҳосининг пасайиши, давлат
буюртмалари ҳажмининг қисқариши, дебиторларнинг тўловга лаёқатсизлиги
корхоналарда қўшимча молиявий ресурсларга бўлган кучли талабни пайдо
бўлишига сабаб бўлади. Албатта, ушбу талаб тўлиғича банкларнинг
кредитлари ҳисобидан қондирилиши, биринчидан, мақсадга мувофиқ эмас.
Иккинчидан, банкларда иқтисодий инқироз шароитида ушбу эҳтиёжни
қондириш учун этарли молиявий ресурсларнинг тақчиллиги пайдо бўлади.
Бундан ташқари, энг муҳими банклар томонидан берилган
кредитларнинг тўлиқ қайтмаслик хавфи, яъни кредит риски вужудга келади.
Шу боис, иқтисодий инқироз шароитида банкларнинг кредитига талаб юқори
бўлсада, банклар кредит қуйилмалари ҳажмини оширишга мойиллик
сезишмайди. Бу банкларнинг иқтисодиётдаги ролини пасайишига эмас, балки
банклар ҳам тижорат муассаса сифатида асосий эътиборини иқтисодий
манфаатдорлик олишга қаратишини, энг муҳими банклар риск асосида
кредит сифатида берадиган маблағлари ўз маблағлари эмас, балки четдан
жалб қилинган бошқа шахсларнинг маблағлари ҳисобига фаолият
юритаётганлигини унутмаслик лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |