ставкаларда белгиланишига сабаб бўлган. Маълумотлардан шундай фикрга
келиш мумкинки йиллар ўтган сари иқтисодиётимиздаги камчиликлар тобора
бартараф этиб борилгани барча соҳалардаги туб ислоҳотлар самараси ўлароқ
вужудга келган ривожланишлар туфайли бу ставка ҳам тобора ижобий
томонга пасайтириб борилган ва 2015 – йил 1 – январдан 9 % этиб
белгиланган. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси пул бозоридаги
фоиз ставкаларини бошқариш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини
рағбатлантириш мақсадларига ёъналтирилди. Инфляция даражаси, пул
массасининг ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли
параметрларидан келиб чиқиб, қайта молиялаш ставкаси 2015- йилнинг 1-
январидан йиллик 10 фоиздан 9 фоизга
туширилди ва йил давомида
ўзгартирилмаган ҳолда сақлаб турилди. Марказий банкнинг қайта
молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини
бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш
мақсадида кенг фойдаланилди. Инфляция даражаси, пул массаси ҳажмининг
ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг белгиланган мақсадли
параметрларидан келиб чиқиб Марказий банкнинг қайта молиялаш
ставкаси 2012- йилда йиллик 12 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. Қайта
молиялаш ставкасининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида
молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга,
реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга,
иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда
тижорат банкларининг ресурс базасининг барқарорлигини
таъминлашга
хизмат қилди.
2016- йилда ҳам инфляция даражаси 2015- йилдаги каби 5,5-6,5 фоиз
доирасида прогноз қилинаётганлигини ҳисобга олиб, қайта молиялаш
ставкасини 9 фоиз даражасида қолдириш кўзда тутилмоқда. Қайта молиялаш
ставкасининг 9 фоиз даражасида сақлаб қолиниши инфляция даражасини
белгиланаётган прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлашга
қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш учун қулай шароит
яратади. Ўз навбатида, Марказий банк, зарур ҳолларда,
тижорат
банкларидан хорижий валюталарни (АҚШ доллари, эвро, япон иэнаси ва
фунт стерлинг) белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш
шарти билан, сотиб олиш (СВОП операциялари) ёки хорижий валюталарни
гаровга олган тарзда қайта молиялаш кредитларини бериш операцияларини
амалга ошириб боради.
99
Республикамиз тижорат банкларининг юқори
ликвидли қимматли қоғозларга қилган инвестицияларининг миқдори
даражасининг жуда паст эканлиги Марказий банкнинг ломбард кредитлари
ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини бермаяпди. Кўпчилик
хорижий
давлатларда, шу жумладан, ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг
кўпчилигида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
тижорат банклари активларининг умумий миқдорида сезиларли даражада
юқори салмоқни эгаллайди. Демак, ҳозирги даврда, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш сиёсати доирасида
амалга ошириладиган дисконт операцияларининг мавжуд эмаслиги, ломбард
99
2016 yilda pul-kredit sohasidagi vaziyat va monetar siyosatning 2017 yilga mo'ljallangan asosiy yo'nalishlari
операцияларининг эса ривожланмаганлиги, бизнинг фикримизча, қисқа
муддатли даврий оралиқларда, Марказий
банкнинг тижорат банкларига
бериладиган муддатли кредитларининг ҳажмини ошириш йўли билан
миллий ссуда капиталлари бозоридаги ресурслар таклифига ва
кредитларнинг ўртача бозор даражасига таъсир этиш заруриятини юзага
келтиради. Марказлашган кредитларнинг республикамиз тижорат
банклари кредит ресурсларининг умумий ҳажмида жуда кичик салмоққа
эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг дисконт
сиёсатининг мавжуд эмаслиги ва унинг ломбард операцияларининг
ривожланмаганлиги Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсатини
такомиллашмаганлигидан, унинг муомаладаги пул массасини тартибга
солишдаги аҳамиятининг паст эканлигидан далолат беради. Менинг
фикримча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк и тижорат банкларини
кредитлаш ҳажмини ошириш йўли билан банк кредитларининг фоиз
ставкаларининг даражасига реал таъсир
этиши ва шу асосда уларнинг
кредитларига бўлган талабни рағбатлантириши ҳамда тижорат
банкларининг жорий ликвидлилик даражасини сезиларли даражада
ошириши лозим. Бу эса, пировард натижада, сўмнинг ўрта ва ўзоқ муддатли
даврий оралиқларда барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган
иқтисодий муҳитни юзага келтиради. Ушбу ўринда табиий бир савол
туғилиши мумкин, яъни Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати
орқали тижорат банкларининг кредит эмиссиясини рағбатлантирилиши
муомаладаги пул массасининг кескин ошишига ва шунинг асосида
инфлясияни кучайишига олиб келмайдими, деган савол туғилиши мумкин.
Чунки буюк М. Фридменнинг пул-кредит концепциясидаги муҳим
қоидалардан бири - тижорат банкларининг
кредит эмиссиясини кескин
ошиши муомаладаги пул массасининг ошишига ва шунинг асосида
инфлясиянинг кучайишига олиб келади, деган қоида ҳисобланади. Аммо
бизнинг фикримизча, М. Фридменнинг ушбу қоидаси Ўзбекистон
иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги даврида ўз исботини топмайди.
Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда, республикамизда миллий
иқтисодиётнинг банк кредитлари билан таъминланиш
даражаси нисбатан
жуда паст.
Do'stlaringiz bilan baham: