19
мутахассиснинг сараланган ўқув-методик ишлари, касбий ютуқлари
йиғиндиси сифатида акс этади. Жумладан, талаба ёки тингловчиларнинг
модул юзасидан ўзлаштириш натижасини электрон портфолиолар орқали
текшириш мумкин бўлади. Олий таълим муассасаларида портфолионинг
қуйидаги турлари мавжуд:
Фаолият
тури
Иш шакли
Индивидуал
Гуруҳий
Таълимий
фаолият
Талабалар
портфолиоси,
битирувчи,
докторант,
тингловчи портфолиоси ва
бошқ.
Талабалар
гуруҳи,
тингловчилар
гуруҳи
портфолиоси ва бошқ.
Кластер технологиясини индивидуал ва гуруҳда ишлаганда қўллаш
мумкин.
Кластерларга ажратиш технологияси унча мураккаб эмас.
1.
Катта ўлчамдаги қоғоз ёки досканинг ўртасига очқич сўз ёзилади.
2.
Талабалар хаёлига келган ушбу сўз билан боғлиқ сўз ва
жумлаларни
унинг атрофига ёза бошлайдилар.
3.
Янги ғоялар пайдо бўлиши билан хаёлига келган сўзларни ҳам дарҳол
ёзиб қўйишади.
4.
Сўларни ёзиш жараёни ўқитувчи томонидан белгиланган вақт тугагунча
ёки барча сўз ва ғоялар тугагунча давом этади.
Кластерлар технологиясини фойдаланиш учун бир қатор қоидаларга риоя
қилиш зарур:
1.
Ҳаёлга келган ҳамма нарсани фикрларнинг сифатига эътибор бермасдан
ёзиб бориши.
2.
Орфография ва бошқа омилларга эътибор бермаслик.
3.
Вақт тугагунча, иложи борича тўхтамасдан ёзиш.
4.
Имкон даражасида кўпроқ боғланишлар ҳосил қилишга ҳаракат қилиш.
Ғоялар ва сўзлар сонини чеклаб қўймаслик.
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
• КЛАСТЕР
20
У икки ёки ундан ортиқ катта ўлчамдаги ўзаро кесишувчи айланалар
асосида тузилади. Айланалар орасида ёзув учун етарли жой қолиши керак.
Бу диаграмма асосан ғояларни контрастлаш (бир-биридан ажратиш) учун
қўлланилади ва таққосланаётган объектларга хос умумий ва индивидуал
хусусиятларини кўрсатиб беради.
1-объект
2-объект
Венн диаграммаси
Кейинги йилларда илғор ўқитувчилар тажрибасида дидактик ўйинлардан
таълим методлари сифатида фойдаланиш одат тусини олиб бормоқда.
Дидактик ўйинларнинг самарадорлиги шундаки, улар воситасида ўқув-тарбия
ишлари ҳаётга яқинлаштирилади,
шунингдек, уларнинг ҳар бирида
билимларни оғзаки баён этиш, кўргазмали, амалий методларнинг элементлари
қўлланилади. Шу хусусиятларига кўра дидактик ўйинлар синтетик характерга
эга. Уларнинг қуйидагича турлари мавжуд:
Симулятив ўйин-таълимни ҳаётда бўлиб ўтгани ижтимоий воқеаларга
тенглаштириш, уларни қиёсий тарзда ташкил этиш ва бошқариш методидир.
Бу ўйиндан тарих, география дарсларида унумли фойдаланилади; бир
ўқитувчи
Амир Темур, бошқаси Боязид, қолганлари саркардалар, аскарлар
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
• "ВЕНН диаграммаси"
1-объектнинг
индивидуал
хусусиятлари
2-объектнинг
индивидуал
хусусиятлари
ЯНГИ ПЕДАГОГИК МЕТОД
• "Дидактик ўйин" методи
21
ролида
иштирок этади, шу йўл билан таълим бўлиб ўтган тарихий воқеага
қиёслаб ташкил этилади.
Симулятив ўйинларнинг бир кўриниши инсенировка (ролларга ажратиб
ўқиш) методидир. Бошланғич синфларда бадиий матнлар, юқори
синфларда
бадиий асарларни ролларга ажратиб ўқитиш анъанаси мактабларимиз
тажрибасида узоқ тарихга эга. Адабиёт ўқитувчилари «Туя билан бўталоқ»
асарини ўқитганда бир талаба ёзувчи, иккинчи талаба туя,
учинчиси эса
бўталоқ сўзларини ўқиб иштирок этишади.
Ситуатив ўйинлар ҳам аста-секин мактаб тажрибасида ўз ўрнини олиб
бормоқда. Меҳмон кутиш, касални даволаш, ҳарид қилиш каби турли ҳаётий
вазиятлар моҳиятидан келиб чиқиб, таълимни ташкил этиш ва бошқариш
ситуатив ўйинлар сирасига киради.
Ушбу технология янги матн билан ишлашга мўлжалланган бўлиб,
қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.
Матнни қўлда қалам билан ўқиб чиқиш.
2.
Ўқиш давомида матнга махсус белгилар қўйиб бориш:
+ буни биламан;
– буни билмас эдим;
? буни мукаммал билмоқчи эдим;
3.
Матн билан тўла танишиб чиқилгандан сўнг қуйидаги жадвал
тўлдирилади:
4-жадвал.
Инсерт технологиясининг жадвали
Do'stlaringiz bilan baham: