Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/402
Sana03.03.2022
Hajmi20,94 Mb.
#481069
TuriСборник
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   402
Bog'liq
a62191 d9da4dd4d7a94a5fb747db07c9ca292b

Keywords
: reservoir, dam, mudflow, exploitation, low plane safety. 
Вазирлар Махкамасининг 20 август 1999 йилдаги 398-сонли қарорида «Йирик ва ўта 
муҳим сув хўжалиги объектларидан 1999-2005 йилларда хавфсиз ва ишончли фойдаланиш 
чора-тадбирлари» реконструкция қилиниши зарур бўлган муҳим сув хўжалиги объектларининг 
рўйхати келтирилган.


788 
Кишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бу ишларни бажариш вазифаси юклатилган. 
Охириги йилларда дунёнинг турли мамлакатларида катастрофик оқибатларга олиб 
келувчи йирик аварияларнинг таҳлили, уларни юзага келишининг асосий сабаблари инсон 
омили билан боғлиқлигини кўрсатиб, унда тайёрланмаган фойдаланиш хизматлари 
гидротехника иншоотларида содир бўлган авария ҳодисаларини бартараф эта олмаганлар.
Аварияларнинг 50% га яқини ва улар билан боғлиқ фавқулодда ҳодисалар фойдаланиш 
ходимларининг малакаларини пастлиги, ишларни нотўғри ташкиллаштирилиши, 
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларини бузулиши, шунингдек 
уларни хавфсизлигини самарасиз назорат қилиниши натижасида юзага келган.
Такидлаш лозимки, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш 
биринчи галда фойдаланиш ва қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш ходимлари, давлат 
назорати органи, лойиҳачи ва илмий-қидирув ташкилотлари мутахассислари томонидан 
амалдаги қонун, норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларидан келиб чиқувчи 
талабларга риоя қилишлари, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлик 
мониторингини ва техник ҳолатини назорат қилишни сифатли олиб боришлари билан боғлиқ.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Республикамиздаги мавжуд 
гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш, 
уларни тўғри ишлатиш йўлида таъсирчан ва самарали тадбирлар белгиланди. Хусусан «Сув ва 
сувдан фойдаланиш» (1993й), «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида» 
(1999й) ги қонунлар қабул қилинди. 
Мамлакатимизда гидротехника иншоотларини ишлатиш бўйича маълум бир 
тажрибалар тўпланган, лекин мазкур тажрибалар мавжуд гидротехника иншоотларини 
эскирганлигини инобатга олиб, замонавий илмий ишлар асосида бойитилиши ва амалда 
қўлланилиши лозим. Олиб бориладиган илмий ишлар қуйидаги йўналишларда бўлса мавжуд 
гидротехника иншоотларининг ишончлилиги таъминланиб, хизмат муддатлари чўзилган 
бўлар эди: 
- иншоотларни эксплуатация қилиш хусусиятларини ўрганиш; 
-гидротехника иншоотларининг барча турларини диагностика қилишнинг илмий-
услубий асосларини ишлаб чиқиш; 
- гидротехника иншоотларининг хавфсизлик мезонлари ва хавфсиз ишлатиш 
қоидаларини ишлаб чиқиш; 
- иншоотлар хавфсизлигига табиий, сейсмик ва техноген таъсирларни ўрганиш ҳамда 
иншоотларни кучайтириш усулларини яратиш; 


789 
- гидротехника иншоотлари ва уларнинг гидромеханик ускуналарига ишлатиш 
шароитларини таъсири ҳамда улар оқибатидаги шикастланиш, бузулишларни таъмирлаш 
усулларини ўрганиш; 
- иншоотларни ишлатилиши ва эскиришини ҳисобга олиб таъмирлаш, қайта тиклаш, 
реконструкция қилиш, янги иншоотларни лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқиш ва 
конструкцияларини яратиш ҳамда ш.ў. ва х.қ.
Жумладан сув омборидан бири Тўдакўл сув омбори дарё ўзанидан четда қурилган, 
мавсумий бошқарувчи сув омборидир.Тўдакўл сув омбори Навоий вилояти Қизилтепа 
туманида жойлашган. Қизилтепа темир йўл станциясидан 10 км, Бухоро шахридан 35 км 
узоқликда жойлашган. Тўдакўл сув омбори 1965-1968 йилларда Бухоро вилоят суғориш 
системалари бошқармаси лойиха гурухи материаллари асосида вилоят сув хўжалиги 
ташкилотлари маблағига қурилган. Тўғон Тўдакўл ботиқлигидан чиқиладиган йўлни 
беркитиш йўли билан хосил қилинган. 
Лойиҳа ва эксплуатация материалларини таҳлил қилиш ва айнан кузатишлар 
натижалари асосида сув омборини дамбасининг мавжуд ҳолатини қониқарсиз дейиш мумкин. 
Тўдакўл сув омбори дамбасининг эксплуатацияси ишончлилигини ошириш ва уни 
доимий ишчи ҳолатда сақлаш учун қуйидаги ишларни бажариш лозим: 
1.
Тўдакўл сув омбори тўпланадиган сувнинг тузлик даражаси юқорилиги ва дамбани 
асосини қумоқ тупроқли грунтлар ташкил этишини эътибордан четда қолдирмаган тарзда 
дамбани шамол ва тўлқинлар таъсирида эрозияга ва грунт сувлари сизилиши натижасида 
суффозияга учрашини олдини олиш ёки мазкур ҳолатларни бартараф этишга имконият 
яратувчи мухандислик тадбирларини амалга ошириш; 
a)
турпоқли дамба қияликларини муҳофазалаш учун тошли ташламалар билан қоплаш 
назарда тутилган ҳолларда лойиҳалаш жараёнида тавсия қилиш учун тошли 
ташламалар заҳираси ва уни келтириш ҳаражатлари тўлиқ эътиборга олиниб, бошқа 
вариантларга нисбатан иқтисодий жиҳатдан афзаллиги тўла асосланиши лозим; 
b)
қияликларни тошли ташламалар билан мустаҳкамлаш ишларини бажаришдан аввал 
қияликларни урилувчи ва тушувчи тўлқинлар натижасида юзага келадиган бўйлама 
фильтрация оқибатида ювилиб кетишини олдини олиш тадбирлари амалга 
оширилиши, яъни қияликлар ишончли ҳимояланган бўлишига эришиш лозим; 
c)
қум грунтли қияликларга сараланмаган тошларни ташлаш асосида қияликни 
муҳофазалаш одатда шағал-тош-қум таркибли тескари фильтрни қуриш орқали 
амалга оширилади. Бундай шағал-тош-қумли тескари фильтр қиялик грунтида 


790 
суффозия рўй беришини олдини олиш имкониятини яратувчи самарали тадбирлардан 
биридир. 
2.
Дамбанинг юқори ва пастки қисмлари қияликларининг нишаблиги меъерий ҳужжат ва 
йуриқномаларда кўрсатилган катталикларда бўлиши лозим. Бунда дамба юқори қисмининг 
қиялик коэффициенти 
5

m
, қуйи қсмининг қиялик коэффициенти эса 
3

m
бўлиши 
мақсадга мувофиқ саналади. 
3.
Сув омбори дамбаси максимал баландлигини белгилашда, яъни димланган сув сатҳини 
(НПУ) лойиҳада белгиланган нуқтасидан юқорироққа кўтаришда сув омборида юзага 
келадиган тўлқиннинг ҳисобий баландлиги ҳисобга олинган бўлиши зарур. 
4.
Сув омбори дамбасининг қияликларини ювилишдан муҳофаза қилиш учун дамбага яқин 
жойларга сузувчи тўлқин қайтаргичлар ўрнатиш.
5.
Сув омбори дамбасини муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқишда турли хил 
вариантлар, шу жумладан дамбанинг юқори ва пастки қисмларини қияликларини темир-
бетон қопламалар муҳофазалаш варианти ҳам ўрганилиши лозим. Сув омбори 


791 
дамбасини темир-бетон қопламалар билан муҳофазалаш ўзининг ишончлилиги ва кўп 
муддатга чидаши билан ажралиб туради. 
6.
Дамбанинг техник ҳолатини ўрганиш, уни таъмирлаш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот 
ишлари олиб бориш, авария ҳолатларига бардошли, хавфсиз фойдалана оладиган лойиҳа 
режасини ишлаб чиқиш. 
Хулоса:
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Тўдакўл сув омбори эксплуататсиясини яхшилаш 
бўйича хизматини ташкил этиш, сув омборининг иш режимини ўрганиш, фавқулодда
ҳолатларда сув омборидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, эксплуататсия қоидалари ва 
йўриқномаларида фойдаланиш жараёнига тегишли хавфсизликни нормалари ва қоидаларини
киритиш, ишончлилиги ва хавфсизлигини белгиловчи тавсиялар ишлаб чиқиш 
режалаштирилмоқда. 
7.

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish