Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet410/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
376 
моддий бойлик деб ҳисобловчи китобсеварлар ҳаттоки ўзларининг шахсий 
кутубхоналарига ҳам эга эдилар. Китоблар ниҳоятда қиммат бўлганлиги боис уларни 
ҳамма ҳам сотиб олиши қийин эди. Китобларнинг қиммат эканлиги хусусида 
Садриддин Айний гапириб, “Мен Аҳмад Маҳдум кўчириб, расм ва лавҳалар билан 
безаган бир “Юсуф ва Зулайҳо”ни ўша вақтда уч юз пуд буғдойга сотилганини кўрган 
эдим”
1
- деган эди. Бухоро шаҳри аҳолиси, китоб ишқибозлари, Мадраса 
муллобаччалари учун амир маъмурияти Абдулаҳадхон, амир Олимхон ҳукмронлиги 
даврида Жаъфархўжа, Гавкушон, Хожаниҳол, Кўкалдош, Абдулазизхон, Мирзо 
Улуғбек, Бадалбек, Дор уш-шифо, Бозори гўсфанд, Болои ҳавз, Жўйбор каби ерларда 
кутубхоналар ташкил этилган бўлиб, бу кутубхоналарга бир йиллик вақф даромади 
анча маблағни ташкил этар эди.
2
Энг кўп вақф даромади Жаъфархўжа кутубхонасига 
тўғри келар эди. Унинг йиллик вақфи 18 минг танга бўлган. Аҳмад Дониш 
муфтиликдан истеъфога чиққандан кейин Жаъфархўжа кутубхонасининг мудири 
бўлиб умрининг охиригача ишлади 
3

Диний ва мумтоз адабиётлар ҳақида яна шуни айтиш ўринлики, китобларда 
илгари сурилган ғояларни ташвиқ қилишда ҳузур-ҳаловатдан кечиб, ҳаётини шу 
йўлга бағишлаган маддоҳлар, дарвеш, қаландарлар катта роль ўйнар эдилар. Бухоро 
шаҳрининг қалъасидан ташқарида, шаҳарнинг жануби-шарқий томонида катта 
қаландархона маҳалласи бўлиб, кексаларнинг айтишича қаландарлар саройи ҳам 
бўлган. XX асрнинг 60 йилларида қаландархона маҳалласи бузилиб унинг ўрнига 
катта кўп қаватли меҳмонхона, маъмурий 
бино ва
ҳиёбон қад кўтарди. Қаландарлар, 
диний, диний - ишқий ва мумтоз адабий меросни халқ орасида ташвиқ қилар экан, 
уларнинг на оиласи, на моли дунёси, на макони бўлмас, улар фидойи инсонлар 
эдилар. Шоир Машраб ҳам ҳаётини бир қисмини қаландарлик ишига бағишлагани 
ҳақида адабиётларда ифодаланган.
4
Абдурауф Фитратнинг ҳабар беришича, 
Қаландарлик мусулмон тасаввуфининг шўъбасидир. Бу маслак бизнинг ўлкамизда 
сўнгги кунларгача давом қилди. Ўзбекистан шаҳарларидан ҳар бирининг 
ташқарисида “Қаландархона” номли гўзал боғча холига келтирилган бир жой бор 
бўлган. Бухоро қаландарлари одамлар гавжум жойларда, хусусан, жума ва бозор 
кунлари ўзларининг қаландарий куйлари қўшиқлар, достонларни гоҳида якка, гоҳида 
жамоа бўлиб айтганлар. Уларнинг маҳсус кийимлари бўлган: булар кулоҳ, долк 
камар, асо. Качкул-қаландар гуруҳини яккахони, уларни бошқарувчи “Бобо” 
дейилган. Амир маъмурияти вакили қўйилган, у мутавали дейилган. Кадуи матбаҳ 
Бухоро амирлигида Қуръони Карим, “Шариат” асосларини ташвиқ қилишда 
маддоҳлар ва дарвешларнинг ҳам хизматлари катта бўлган, ҳали товуш кучайтирувчи 
техника бўлмаган замонларда амирлик ҳудудида маснавий айгувчилар бор эдики
улар диний ва мумтоз бадиий адабиётни ташвиқ қилар экан, уларнинг хизмати ўзгача 
эди. Улар кучли, ёқимли ва ширин овозга эга бўлиб маснавий куйлаганда кишиларни 
диққатини 
маснавий 
мазмунини 
тушунишга 
етаклаб 
билар, 
одамлар 
маснавийхонликни 
соатлаб 
эшита 
олардилар. 
Бухоро 
шаҳрида 
охирги 
маснавийхонлар Қори ака, Ҳожибобо деган чиройли овозли, маснавийни кўп 
билишлари билан. танилган инсонлар бўлиб Тоқи заргарон, Тоқи саррофон, Тоқи 
телпакфурушон саҳнида ўтириб 4-5 соатлаб маснавий айтишар эди. Охири бу 
1
С. Айний. Асарлар. 6-жилд. “Эсдаликлар”. Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти. 1965 йил, 30- бет 
2
А.Фитрат. Танланган асарлар. Тошкент, “Маънавият”, 2000 йил, 113- бет. 
3
.С.Айний. Асарлар. 6-жилд, “Эсдаликлар”, Тошкент, Бадиий адабиёт нашриёти.1965 йил, 31- бет. 
4
А. Фитрат. Танланган асарлар, Тошкент “Маънавият”. 2000 й, 113- бет. 



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish