Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
291
салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш, бошқа регионлар ва хориждан
мутахассисларни жалб қилиш ҳам муҳимдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. А.Р.Бозоров. «Халқаро молия ва ҳисоб» электрон журнали. №2.2016й
2. Х.H.Хамроев. Зонал сиёсат. Монография.Т:, «Фан»,-2008й
3. М.А. Раимжонов. «Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларга инвестицияларни жалб
қилишни фаоллаштириш» (Автореферат)-Т:,2012й
4. Интернет сайтлари. Lex.uz сайтлари
ТАДБИРКОРЛИК ВА ИННОВАЦИЯ
Хотамова Гавҳар Қиёмовна - Навоий давлат педагогика институти Иқтисодий
билим асослари кафедраси катта ўқитувчиси
Аннотация:
Мақолада мамлакатда фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни
ривожлантириш учун шарт-шароитларни янада яхшилашга тўсқинлик қилувчи
муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга инновацион ёндашув масалалари
ҳамда фаол тадбиркорликни рағбатлантиришнинг услубий жиҳатлари ёритиб
берилган.
Аннотация
: В статье рассматривается инновационное предпринимательство, его
проблемы и способы их преодоления.
Abstract
: The article discusses innovative entrepreneurship, its problems and ways to
overcome them.
Таянч сўзлар:
инвестиция, инновация, модернизациялаш, диверсификациялаш,
тадбиркорлик, бизнес.
“Бир нарсани очиқ тан олиш керак, пандемия даврида иқтисодиётнинг барқарор
ишлаши учун тадбиркорлар давлат билан теппа-тенг ҳисса қўшдилар. Шунинг
учун барчамиз тадбиркорларга елкадош бўлиб, уларни доимо қўллаб-
қувватлашимиз шарт”
Ш.Мирзиёев.
Мамлакатимизда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш
ҳамда аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи
фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга,
инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишга, фан ва инновацион фаолият жадал
ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Маълумки,
кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорлик
иқтисодиётни
ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Айни
вақтда, мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда
жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат
тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан
ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва
рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Жаҳон миқёсида давлатлар иқтисодиётининг турли соҳаларига тўғридан-тўғри
инвестицияларни жалб қилиш, улардан мақсадли фойдаланиш реал иқтисодиётда
муҳим роль ўйнайди.
Инновацион тадбиркорлик ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини
Республикамизнинг етакчи олимлари атрофлича таҳлил қилган. А.Ш. Бекмуродов,
Do'stlaringiz bilan baham: |