Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
24
аудитория машғулотлари – маъруза, назарий, амалий, семинар, кўчма,
лаборатория машғулотлари, ўқув амалиёти;
аудиториядан ташқари машғулотлар – илмий кутубхонада ишлаш, мустақил
ишлар, индивидуал маслаҳатлар, ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши,
битирув малакавий иши, таълим олувчиларнинг илмий анжуманларда қатнашиши, ва
бошқалар.
Кредит таълим олувчи томонидан ўқув режаси бажарилишининг кўрсаткичи
бўлиб, тегишли ўқув ишларини бажаришга кетадиган вақт (соат)лардан ташкил
топади.
Бу тизимда ўқитувчиларни таълим олувчилар танлайди. Танлов фанлари сони
кўпайтирилади, яъни таълим олувчи ўз йўналиши бўйича танлаб ўрганиши мумкин
бўлган фанлар сони кўп бўлади.
Кредит-модул тизимида таълим муасасасида фандан етарли кредитни тўплай
олмаган академик қарздор таълим олувчилар назорат ва топшириқларни қайтадан
топшириши учун пуллик тўлов амалга оширилиши белгиланади ва узоқ вақт ўқишига
тўғри келади
Ҳозирги ўқитиш моделида аудитория машғулотлари ўқув жараёнининг асосий
қисмини ташкил этади. Кредит-модуль тизимига ўтиш билан ўқитувчининг ўқув
жараёни асосий ташкилотчиси ҳамда маълумот тарқатишнинг асосий манбаси
сифатидаги роли сусаяди. Таълим олувчи ушбу ўқув жараёни марказида бўлади.
Бунда у мустақил таълим олиши, ўқитувчи ва фанни танлаши мумкин. Мазкур
тизимнинг жорий этилиши таълим сифатини ошириш, бу жараёнда ўқитувчи ва
таълим олувчи ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиши зарур.
Кредит-модуль тизимини жорий этишда, аввало, ўқитувчилар кўникмасини,
билимини шакллантиришга эътибор қаратиш керак бўлади. Ўқув материаллари, ўқув
муассасаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим олувчиларнинг мустақил
ўқиш маданиятини шакллантириш, уларнинг у ёки бу янгиликни қабул қилиши
даражаси ҳам ғоят муҳимдир. Бунда:
– ўқитувчи таълим олувчидан ўрганилаётган фан бўйича ўз фикрини эркин
ифода этишини кутади. Баъзан бу фикр ўқитувчи нуқтаи назари билан мос
келмаслиги мумкин. Ўқитувчи билимларнинг самарали ўзлаштирилиши ўқитувчи-
таълим олувчи ва таълим олувчи-ўқитувчи ўртасидаги алоқага боғлиқлигини яхши
билади.
– таълим олувчи ўқитувчидан билимнинг ўзини эмас, билим олиш йўлларини
кўрсатишини хоҳлайди. Бунда ўқитувчи у ёки бу саволнинг жавобини билмаслиги
таълим олувчи учун нормал ҳолат ҳисобланади. Таълим олувчи ўқитувчидан ўз
саволига ўзи жавоб топа олиши мумкин бўлган манбаларни кўрсатишини истайди.
Бундан ташқари, таълим олувчи ўқитувчидан маълум равишда тузилган кўрсатмалар
беришини кутади.
Кредит-модуль тизимида, уни бир бутунликда олиб бориш серқирра ҳамда
мураккаб тизимли жараёндир. Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага
аҳамият берилади: таълим олувчиларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; таълим
олувчилар билимини рейтинг асосида баҳолашдир. Бунда асосий вазифалар сифатида
қуйидагилар эътироф этилади:
ўқув жараёнларини модуль асосида ташкил қилиш;
битта фан, курс (кредит)нинг қийматини аниқлаш;
таълим олувчилар билимини рейтинг балл асосида баҳолаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |