Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
23
таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда
баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш тизими
ҳисобланади.
Кредит ёки кредит бирлиги — ўқув режасида ҳисобга олинган ҳар қандай ўқув
фаолиятининг қиймат кўрсаткичи ҳисобланади. Кредит (credit) - таълим олувчининг
алоҳида таълим йўналиши ёки дастури (курс) бўйича фанларни ўқиб ўрганиши ва ўз-
лаштириши учун сарфланган ўқув юкламасининг (вақтнинг) ўлчов бирлигидир.
Кредит - таълим олувчининг меъёрий ҳужжат билан белгиланган, одатда бир ҳафта
давомида аудиторияда ва мустақил равишда таълим олиши учун ажратилган минимал
вақт ўлчовидир. Таълим олувчига кредит маълум бир фандан белгиланган
топшириқларни бажариб, якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтгандан сўнг
берилади.
Ҳар бир таълим олувчи келажакда танлаган йўналиши ва мутахассислиги бўйича
дипломга эга бўлиши учун кредитларни йиғиб бориши лозим. Тўпланган кредит
таълим олувчига бутун умр давомида ўзининг малакасини ошириб бориш ёки
қўшимча олий маълумот олишига хизмат қилиб бораверади.
Кредит технологияси таълим олувчиларга ишчи ўқув режага киритилган танлов
фанларини танлаш, бу орқали индивидуал ўқув режасини шакллантиришда бевосита
иштирок этиш ҳуқуқини беради. Уларга, нафақат фанларни, балки профессор-
ўқитувчиларни ҳам танлаш эркинлиги берилади.
Модул – бу алоҳида индивидуал ўқув фани. У бир нечта фан ҳамда курслар
ўрганиладиган ўқув режасининг бир қисми. Ўзида билимга эгалик қилиш ва касбий
жиҳатларини қамраб олган бўлиб, таълим олувчиларнинг ўқув дастурини
ўзлаштириш натижасида шаклланган билим, кўникма ва компетенцияларни назорат
қилишнинг тегишли тури билан якунланишни назарда тутади. У таълим олувчиларда
маълум бир билим ва кўникма ҳосил қилиш, таҳлилий-мантиқий мушоҳада юритиш
салоҳиятига эга бўлишига қаратилган бир нечта фанлар (курслар) мажмуи
ҳисобланади. Бунда ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил қилади, жонли, видео ҳамда
аудио маърузалар ўқийди, таълим олувчининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва
назорат қилади. Таълим олувчи эса мавзуни мустақил ўрганади ҳамда берилган
топшириқларни бажаради
Модулда жамланган фанлар осондан мураккаблик сари, назарий-услубий
фанлардан амалий фанларга қараб ҳамда мантиқий жиҳатдан бир-бирини ўзаро узвий
тўлдириш принципи асосида шакллантирилади. Таълим олувчи нафақат ахборотлар,
балки уларни қайта ишлаш, амалиётга жорий қила олиш малакасига эга бўлиши талаб
этилади.
Мазкур ўқитиш тизими маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория
машғулотлари, ўқув амалиёти, ўқув амалиётлар, курс лойиҳаси (иши), шунингдек
таълим олувчиларнинг мустақил машғулотлари бўйича ҳафталик соат юкламаси ва
таълим олувчиларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини акс эттиради. Таълим
олувчилар томонидан барча мажбурий фаолият турлари бажарилгандан ва улар
баҳолангандан сўнг кредитларни тўплаш мумкин.
Кредит бирликлари кредит дастурларини унинг таркибий қисмлари, яъни
модуллар, модуллар блоклари, курслар ва бошқаларга бириктириш орқали таълим
дастурларини тавсифлашнинг тизимли усулидир.
Кредит-модул ўқитиш тизими ўқув жараёнининг қуйидаги шаклларидан ташкил
топади:
Do'stlaringiz bilan baham: |