87
10-БОБ
тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш
эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳолда унга бериладиган имтиёз ва компенсациялар,
шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак. Демак,
сизнинг раҳбариятингиз сизга тегишли маълумотни бериши, шунингдек муайян
иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати
ҳақида ахборот бериши шарт.
193. Мен физика ўқитувчиси бўлиб ўрта таълим мактабига ишга кирмоқчиман.
Ишга кириш учун меҳнат шартномасини имзолашим керак, лекин ундан
олдин менга тиббий кўрикдан ўтишга йўлланма беришди. Айтингчи, тиббий
кўрикдан ўтмасам бўладими ва буни рад қилсам қандай оқибатларга олиб
келиши мумкин?
Йўқ, сиз тиббий кўрикдан ўтишни рад қилишингиз мумкин эмас. Меҳнат
кодексининг 214-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида
дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги
ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
#
ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
#
олтмиш ёшга тўлган
эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
#
ногиронлар;
#
меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт
ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
#
озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан
боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
#
умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг
бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог
ва бошқа ходимлари.
Кўриб турганингиздек, сиз тиббий кўрикдан ўтишга мажбур шахслар рўйхатига
тушасиз.
Қонунчиликка мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган
ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий
кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида
берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга
қўймасликка ҳақлидир.
Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайди-
лар.Тиббий кўрикдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ходимларни
тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосланган (Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан
давлат рўйхатидан ўтказилган)
88
10-БОБ
194. Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мактабда математика ўқитувчиси
бўлиб ишлайман. Менга янги иш таклиф қилишди. Агар мен ўқитувчи бўлиб
ишга кирганимда тиббий кўрикдан ўтган бўлсам, янги ишга ўтишимда яна
тиббий кўрикдан ўтишим шартми?
Мазкур ҳолатда ўтишингиз керак. Биринчидан, Меҳнат кодексининг 214-мод-
дасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда
ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан
ўтказишни ташкил қилиши шарт. Иккинчидан, шунга эътибор бериш керакки,
ногирон шахслар бошқа ишга ўтганиларида, тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Тиббий кўрикдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ходимларни тиббий
кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида» низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилган) билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: