Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

187. Корхонамизда ходимларни чорак натижалари бўйича мукофотлаш вақтида 
менга тўрт ой олдин эълон қилинган хайфсанни асос қилиб, мукофот пули 
берилмади. Шу пайтгача мени бу хайфсан тўғрисида хабарим йўқ эди. Айтингчи, 
иш берувчи ходимни огоҳлантирмасдан жазолай оладими?
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 182-моддаси 7-чи қисмига мувофиқ 
интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга 
маълум қилиниб, тилхат олинади. Агар сизга нисбатан ушбу тартиб бузилган 
бўлса, сиз раҳбариятнинг жазо қўллаш тўғрисидаги қарори юзасидан эътироз 
билдиришингиз мумкин.
188. Менга хайфсан эълон қилишди ва бунинг учун менга мукофот пули берил
-
маслигини айтишди. Айтингчи, хайфсан қанча муддатда амалда бўлади ва уни 
олиб ташлаш мумкинми?
Меҳнат кодексининг 283-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал 
қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб, бир йилдан ошиб кетиши 
мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида янги интизомий жазога тортилмаса, 
у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илти-
мосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига 
кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.
189. Унча оғир бўлмаган ножўя хатти-ҳаракатим учун менга жарима интизомий 
жазо чорасини қўллашди. Мен раҳбариятнинг қароридан норозиман, ушбу 
қарор устидан шикоят қилишим мумкинми?
Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ, интизомий жазо устидан якка 
меҳнат низоларини кўриш учун белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. 


85
9-БОБ
Сиз ушбу ҳолат юзасидан меҳнат низолари комиссиясига ёки фуқаролик судига 
мурожаат қилишингиз мумкин.
Меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган (содир этилган ножўя хатти-ҳаракат 
қандай вазиятда юз берганлигини, ходимнинг олдинги хулқ-атворини, меҳнатга 
бўлган муносабатини, интизомий жазонинг содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг 
оғирлик даражасига қанчалик мос келишини, иш берувчининг интизомий жазо 
бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб) ходимга нисбатан қўлланилган 
интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарор 
чиқаришга ҳақли.
190. Мен тарих ўқитувчисиман. Мактабдан Ўқитувчилар малакасини ошириш 
институти томон семинарга бораётган вақтимда мен кетаётган йўналишли 
такси ағдарилиб кетиб, қаттиқ шикастландим. Даволаниш жараёни вақт 
ва дори воситаларини талаб қилингани учун менга иш жойимдан бирон бир 
нафақа тўланадими?
Меҳнат кодексининг 189-моддасига кўра, ходимнинг соғлиғига меҳнатда 
майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини 
бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши 
сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.
Сиз ўқув машғулотига мактаб раҳбарияти томонидан юборилганлигиз ва иш 
вақтида жароҳат олганингиз учун Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра, вақтинча 
меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлганда иш ҳақининг тўлиқ 
миқдорида тўланади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун 
ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаслиги ва нафақа 
ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.


86
10-БОБ
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
191. Хусусий корхонада тикувчи бўлиб ишлайман. вентиляция ва иситиш мослама
-
лари мавжуд бўлмаган 2х2,5 метр майдонни ташкил қиладиган хонада ишлайман 
Шу шароитда ишлашим мумкин ёки мумкин эмаслигини қандай аниқласам бўлади?
Меҳнат кодексининг 211-моддасига кўра, барча корхоналарда хавфсизлик 
ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши 
керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради. 
Меҳнатни муҳофоза қилиш юзасидан бир қатор норматив ҳужжатлар ва техник 
ишлаб чиқариш билан боғлик фаолият олиб бориладиган барча иш ўринлари 
Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини 
аттестация қилиш услубига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 
1996 йил 28 майда 247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) мувофиқ мажбурий 
тартибда аттестация қилиниши лозим. Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини 
аттестация қилиш мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи 
назар барча корхона, муассаса, ташкилотларда ўтказилади.
Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш жараёнида 
ходимлар ишлайдиган зарарли унсурлар, уларнинг ходимларга шунга яраша 
юкланиши аниқланиб, ходимларга кафолат ва компенцациялар аниқланади.
Сизнинг иш жойингиз тўғрисида берган тавсилотларингизга кўра, у ерда меҳнат 
шароитлар бузувчи талаблар йўқ.
Сиз иш жойингизни баён қилишингизга қараганда у аттестация қилинмаганга 
ўхшайди, бу эса меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларининг бузилиши ҳисобланади.
Шунинг учун, сиз иш жойингизни аттестациядан ўтказиш бўйича иш берувчига 
мурожаат килишингиз керак. Иш берувчи меҳнатни муҳофоза қилиш талабларини 
бузганлик учун жавобгар бўлади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish