Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Магматик жинсларнинг кимёвий таркиби



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Магматик жинсларнинг кимёвий таркиби.
Магматик 
жинсларда у-ёки бу миқдорда учрайдиган
 
элементларнинг рўйхати 
анча узун, амалда уларда барча кимёвий элементлар учрайди. Уларнинг 
орасида энг кенг тарқалгани кислород бўлиб, у магматик жинслар 
таркибининг деярли ярмисини ташкил этади. Тоғ жинсларининг 
кимёвий таркиби SiO
2
, Аl
2
O
3
, Fe
2
O
3
, FеО, МgО, СаО, Nа
2
0 ва К
2

оксидлари ёрдамида ифодаланади. 
Магматик жинслар кимёвий ва минерал таркиби бўйича турли-
туман, аммо уларнинг барчасида кислород ва кремний мавжуд бўлади. 
Магматик тоғ жинсларининг таснифи уларнинг кимёвий тар-
кибини ўрганишга асосланган. Магматик жинслар SiO
2
миқдори бўйича 
ўтаасосли, асосли, ўрта ва нордон турларга бўлинади. Ўтаасосли 
жинсларда кремнезём SiO
2
миқдори <44% бўлади. Асосли жинсларда бу 
кўрсаткич SiO
2
= 44-53% ни, ўрта жинсларда SiO
2
= 53-64% ни, нордон 
жинсларда SiO
2
= >64% ни ташкил этади. 
Магматик жинсларнинг минерал таркиби. 
Минерал таркиб - бу 
кимёвий таркиби маълум бўлган жинсларни ташкил этувчи 
минералларнинг фойиз миқдори (ҳажмий ёки вазний). Минерал таркиб 


116 
кимёвий элементлардан ҳосил бўлган бирикмалар характери тўғрисида 
фикр юритиш имкониятини беради. 
Магматик тоғ жинсларининг минерал таркиби ҳам турли-туман. 
Уларнинг орасида энг кенг тарқалганлари дала шпатлари, кварц, 
амфиболлар, пироксенлар, слюдалар, камроқ тарқалганлари - оливин, 
нефелин, лейцит, магнетит, апатит ва бошқалар ҳисобланади. 
Нордон интрузив жинслар асосан калийли дала ишпати, кварц, 
плагиоклаздан таркиб топган бўлади, қисман мусковит, биотит ва 
амфибол учраши мумкин. Ўрта жинслар учун амфибол, биотит, 
плагиоклаз, кварц характерли, мусковит ва калийли дала шпати ҳам 
учраши мумкин. Асосли жинслар пироксен ва плагиоклаздан таркиб 
топган, ўтаасосли жинсларда эса фақат оливин ва пироксен кузатилади. 
Минералларнинг фойиз миқдорига асосланиб интрузив жинсларнинг 
номини аниқлаш мумкин.
Ўтаасосли жинсларнинг типик вакиллари бўлиб дунит, перидотит 
ва пироксенит ҳисобланади. Асосли жинслар габбро, лабрадорит, 
диабаз ва базальтдан таркиб топган бўлади. Ўрта жинсларнинг типик 
вакилларига сиенит, диорит, трахит, андезит, дала шпатили порфир
порфирит, нордонларига эса - гранит, риолит, гранит-порфир киради. 
Ўтанордон жинслар фақат пегматитлардан иборат бўлади. 
Табиатда кенг тарқалган минераллар 
жинс ҳосил қилувчи
минераллар деб аталади. Магматик тоғ жинслари умумий таркибининг 
99% га яқинини ташкил этувчи жинс ҳосил қилувчи минералларга 
кварц, калийли дала шпатлари, плагиоклазлар, лейцит, нефелин, 
пироксенлар, амфиболлар, слюдалар, оливин ва б. киради.
Тоғ жинсларининг жуда кам миқдорини ташкил этувчи 
минераллар 
акцессорлар
деб аталади. Акцессор минераллар орасида 


117 
циркон, апатит, рутил, монацит, ильменит, хромит, титанит, ортит ва 
бошқа минералларни кўрсатиш мумкин; баъзан маъданли минераллар 
(магнетит, хромит, пирит, пирротин ва б.) ҳам учрайди. Тоғ жинсларида 
жуда кам миқдорда (фойизнинг юздан бир улушлари) учрайдиган 
элемент-қўшимчалар: литий, бериллий, бор, қалай, мис, хром, никел, 
хлор, фтор ва б. ажратилади. 
Жинс ҳосил қилувчи минераллар тоғ жинсларининг 5% дан 
кўпини, акцессорлар эса 5% дан кам миқдорини ташкил этади.
Қора рангли минералларнинг миқдори ҳам катта таснифий 
аҳамиятга эга. Масалан, кремнезёмга тўйинмаган оливин минерали 
асосан ўтаасосли жинсларда учрайди. Ўрта жинсларда одатда роговая 
обманка, нордонларида эса биотит мавжуд бўлади. Ишқорли жинслар 
амфиболларнинг учраши билан характерланади. 
Кварц ўрта ва асосли жинсларда ҳам учрасада, нордон 
жинсларнинг типик минерали ҳисобланади. Силикатлар ҳосил бўлиши 
учун металлар билан бирикмага киришадиган SiO

миқдори магмада 
керагидан ортиқ бўлиши лозим.
Тоғ жинсларида оливиннинг мавжудлиги уларнинг кремнезём 
билан тўйинмаганлигининг белгиси бўлиб хизмат қилади. Бу минерал 
SiO

миқдори пироксен ҳосил бўлиши учун етарли даражада бўлмаганда 
фақат магмадангина кристалланади. Акс ҳолда оливин ҳосил бўлмайди, 
чунки магма эритмасида кремнезём миқдори етарли даражада бўлганда 
оливин энстатитга айланар эди. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish