426
Денгизларнинг геологик иши биринчи навбатда турли оқимлар,
ҳавза тубининг рельефига ва сувининг физик-кимёвий хусусиятларига
боғлиқ бўлади.
18.4.1. Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар
Океан ва денгизларда энг кучли геологик ишларни қирғоқдаги
тўлқинлар ҳамда сув оқимлари бажаради. Денгиз тўлқини чуқур
жойларда мутлақо сезилмайди деб бўлмайди. Кейинги вақтда
океан ва
денгиз тагида ҳам турли йўналишда ҳаракатланувчи кучли оқимлар
борлиги аниқланди. Бу илиқ ва совуқ оқимлар океан ва денгиздаги
ётқизикларни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб тўплашдан
ташқари, ер иқлимига ҳам сезиларли даражада таъсир қилади.
Уринма тўлқинлар.
Денгиз тўлқинлари катта куч билан соҳил ва
оролларга урилади. Баъзан тўлқин шу қадар кучли бўладики, 200
тоннадан 1000 тоннагача оғирликдаги ҳарсанг тошларни ҳам
суриб
юборади (167-расм). Шимолий Шотландияда 1 м
2
га тушадиган
денгизнинг ўртача тўлқин босими ёзда 3000 кг, қишда 10000 кг, кучли
бўрон пайтида 30000-50000 кг бўлганлиги аниқланган. Қояларга
урилган тўлқин баъзан тиккасига 50 м баландликка кўтарилиб чиқиб,
яна қайтиб тушади.
Агар тўлқин соҳилга бурчак ҳосил қилиб урилса,
унинг кучи
иккига бўлинади, уларнинг бири соҳилга тик, иккинчиси параллел
бўлади. Биринчиси соҳилга ҳудди юқорида кўрсатилган тўлқин каби
таъсир этади, иккинчиси уваланган маҳсулотларни оқизиб кетади.
Денгиз ва океан суви тўлқинининг қирғоқни
емириши натижасида
тўлқин ини, ғорлар, омбор, қамар ҳосил қилади (168,169- расмлар).
Шамол таъсиридан пайдо бўладиган тўлқиндан ташқари, яна муттасил
427
ҳаракатланиб
турадиган, Ой билан Ернинг тортилишидан вужудга
келадиган сув кўтарилиши ва қайтиши, яъни қалқиш тўлқинлари ҳам
мавжуддир. Денгиз суви ҳар 6 соат 13 минутда кўтарилиб ва
пасайиб
туради, буни сув қалқиши деб аталади (прилив ва отлив).
Даҳшатли тўлқинлардан бири
цунами
(японча қўлтиқдаги тулқин)
бўлиб, океан тубларидаги зилзила ва вулкан отилиши натижасида ҳосил
бўлади. Кучли цунами соатига 500 - 700км тезликда тарқалувчи,
баландлиги 20 - 30 м дан ортиқ бўлган тўлқинлар ҳосил қилади.
Кракатау (1883 й.) отилганда цунами баландлиги 36 метрли тўлқин
билан қирғоқларни вайрон қилган.
Тўлқинларнинг қирғоқни тез ёки секин емириши соҳилдаги
жинслар таркибига боғлиқ. Юмшоқ жинслар (қум, гил, оҳак) жуда тез
емирилади ва денгиз супачалари - террасалар ҳосил бўлади. Тўлқин
соҳилга урилгач, материк саёзлиги (шельф) да тўпланган қоя
синиқларини у ёки - бу ёққа думалатиб, бир қисмини
денгиз тагига
Do'stlaringiz bilan baham: