Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 2. Т а р б и я ж а р а ё н и н и н г м а қ с а д в а в а з и ф а л а р и



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)


§ 2. Т а р б и я ж а р а ё н и н и н г м а қ с а д в а в а з и ф а л а р и
Тарбиянинг мақсади ижтимоий жамият тараққиёти, унинг ри- 
вожланиши, йўналиши, ижтимоий муносабатлар мазмунидан ке- 
либ чиқиб белгиланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республика- 
сида таш кил этилаётган тарбиянинг асосий мақсади комил шахс- 
ни тарбиялаб вояга етказишдан иборатдир.
Чунки, кадрлар тайёрлаш миллий моделимизнинг бош мудда- 
оси комил инсон ва етук малакали мутахасснс тайёрлашдан ибо- 
рат бўлиб, у Ўзбекистоннинг халқаро андозалардаги замонавий 
тараққиётини таъминлай оладиган дадил, мустақил фикр юрита- 
диган, тафаккурли, малакали, билимли мутахассис, айни пайтда 
ички инсоний сифатлари барқ уриб камолотга етган кадрларни 
тайёрлаш ни кўзлайди. М азкур мақсадни амаста оширувчи асосий 
омиллардан бири тарбия жараёнидир.
Тарбия жараёнининг натижаси баркамол шахсни шаклланти- 
ришдир. Бу жараён икки томонлама бўлиб, уюштириш ва раҳбар- 
ликни, шунингдек, ўқувчи ш ахсининг ўзи томонидан фаоллик 
кўрсатиш ини тақозо этади. Бу жараёнда педагог етакчи вазифани 
бажаради. Чунки у ижтимоий тарбиянинг умумий мақсадлари, 
моҳиятини тушунади, мақсад йўлида амалга ошириладиган вази- 
фалар тизимидан яхши хабардор, тарбия шакллари, методлари ва 
воситаларини асосли, илмий тарзда танлаб олади ва тарбия жара- 
ёнига татбиқ этади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тарбия жараёнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ёндо- 
ш иш билан муваффақиятли тарзда илмий таҳлил қилиш мумкин.
Шахснинг кўпдан-кўп хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, 
балки ўзаро мустаҳкам боғланган. Тарбия жараёнида боланинг 
шахсияти айрим-айрим эмас, балки яхлит равишда ривожланади.
Бола ўсиб ва ривожланиб борган сари тарбия вазифалари му- 
раккаблашиб, чуқурлашиб, табақалашиб боради.
Яхлит ёндошиш объектив равишда ақлий, ғоявий, мафкуравий, 
ахлоқий, меҳнат, эстетик, жисмонии, экологик, иқтисодий ҳамда 
ҳуқуқий тарбия бирлигини ўқувчиларнинг онги, хулқ - атвори 
билан қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган педагогик жара- 
ёини вужудга келтиришни ва бу жараёнлар талабларига амал 
қилишни тақозо этади.
Ижтимоий тарбия жараёни шахснинг ижтимоий фазилатла- 
рини шакллантиришга, унинг атроф-теваракка, жамиятга, одам- 
ларга, ўзига нисбатан муносабатлар доирасини вужудга келтириш- 
га, кенгайтиришга қаратилган. Шахс нштирок этадиган ижтимо- 
нй муносабатлар тизими қанчалик кенг, хнлма-хил бўлса, унинг 
маънавий дунёси шунчалик бой бўлади.
Ў з табиатига кўра тарбия жараёни кўп омилли характерга эга. 
Яъни бола шахсинннг қарор топиш ига оила, мактаб, жамоатчи- 
лик ижтимоий муҳит, шунингдек, вазияглар хнлма-хиллиги бево- 
сита ва билвосита таъснр этади.
Тарбия жараёнининг натижалари, одатда, бнр хил тавсифда 
бўлмайди. Бу нарса ўқувчиларнинг психологик (индивидуал-ти- 
пологик), физиологик ва жисмоний хусусиятларига, уларнинг 
ҳаёти ва маънавий қиёфасига, шахсий позициясига боғлиқ.
Тарбия жараёни, одатда, 
ў з-ў зи н и
тарбиялаш, ўз-ўзини қайта тар- 
биялаш, боланинг атроф-муҳитдаги у ёки бу ҳодисалар билан сал- 
бий алоқаси натижасида вужудга келадиган муносабатлар ва шахс 
хусусиятларини шакллантириш билан қўшиб олиб борилади.
Ўзини-ўзи тарбиялаш шахснинг ўзида ижтимоий қадрга эга 
бўлган фазилатларни ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда /
салбий хислатларни бартараф этиплга қаратилган ички фаолият 
сифатида таърифланади.
Ўзини-ўзи қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одат- 
ларни, зарарли сифатларни йўқотишга, бартараф этишга қара-
www.ziyouz.com kutubxonasi


тилган ички фаолият мазмунидир. Бола хулқидаги оғишишлар 
оиладаги носоғлом муҳит, ота-онанинг тарбияда йўл қўйган ха- 
толари, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар асосида вужудга 
келади. Қайта тарбиялаш жараёнида салбий хулқ ҳосил қилган 
сабаб-шароит ўзгартирилади, қайта тарбиялаш да мактаб, оила, 
ота-онанинг ҳамкорлиги лозим бўлади. Демак, қайта тарбиялаш
ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам қара- 
тилиши лозим.
Ижтимонй тарбияни ташкил этиш жараёнида бир қатор вази- 
фалар ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиб белгилаиади. 
М устақил Ўзбекистон Республикасида айни вақтда ёш авлодни 
тарбиялаб вояга етказишга қаратилган жараёнда қуйидаги вази- 
фаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этмоқца:
а) ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, уларда кенг дунёқа- 
рашни таркиб топтириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндо- 
шиш, режа ва амал бирлиги ҳиссини уйғотиш;
б) ўқувчнларнн миллий ва умуминсоний қадрнятлардан огоҳ 
этиш, чуқур билимга, тафаккурга эга ёш лартн тарбиялаш малака- 
ларини тобора бойитиш;
в) умуминсоний ахлоқ меъёрларинн англашни (одамийлик, кам- 
тарлик, ўзаро ёрдам, меҳр-муҳаббат, мурувват, адолатнн ёқлаш, 
ахлоқсизликка қарши нафрат ва ҳоказолар), муомила одоби, юк- 
сак маданиятни ўқувчиларда қарор топтиришга эришиш;
г) ҳуқуқий ва ахлоқнй меъёрларга ҳурмат руҳида ёндашиш, ўқув- 
чиларда фуқаролик туйғуснни, ижтимоий бурчга масъулликни 
қарор топтириш;
д) тарбияни муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни юзага кел- 
тириш борасидаги масъулиятни таркиб топтириш;
е) ватанпарварлик ва байналминаллик туйғусини шаклланти- 
риш, ўзга миллат ва халқлар қарашларига ҳурматнн, ҳуқуқ ва 
бурчларни камснтмаслик туйғусини қарор топтириш;
з) мустақил давлат-Ў збекистои Республикасининг ички ва 
таш қи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо беришга ўргатиш;
и) инсонни олий қадрият сифатида қадрлаш, унннг шаъни, ор- 
номуси, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва бурчлариии ҳимоя қилишга ўрга- 
тиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётгаи 
ижтимоий тарбиянинг умумий вазифалари шулардан иборат.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ш у билан бирга тарбия турлари ахлоқий, ақлий, жисмоний, эс- 
тетик, экологнк, иқтисодий, ҳуқуқий ва мафкуравий тарбнялар ўзи- 
нннг хусусий мақсадндан келиб чиққан бир қатор вазифаларни 
амалга оширади. Чунончи:
1. Ахлоқий тарбняни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни иж- 
тимоий-ахлоқий меъёрлар мазмунидан хабардор этиш, уларга ах- 
лоқий меъёрларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамнятнни тушунтириш, 
уларда ижтимоий-ахлоқий меъбрлар (талаб ва тақнқлар)га нисба- 
тан ҳурмат ҳнссинн қарор топтириш асосида ақлий онг мадания- 
тини шакллантириш.
2. Ақлий тарбияни йўлга қўйиш чоғида ўҳувчиларни илм-фан, 
техника ва технологня борасида қўлга киритилаётган ютуқлар- 
дан, янгилик ва кашфиётлардан бохабар этиш, уларга ижтимоий 
фанлар асослари хусусидаги билимларни бериш тарзида уларда 
тафаккур қобилиятини қарор топтириш, дунёқарашини шакллан- 
тириш.
3. Жисмоний тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларда 
ўз соғлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш, организмни чиниқти- 
риш, жисмоний жиҳатдан тўғри ривожланишни ҳамда унинг иш- 
лаш қобилятини ошириш борасида ғамхўрлик қилиш туйғусини 
юзага келтириш, уларда янги ҳаракат турлари борасида кўникма 
ва малакаларни ҳосил қилиш, уларни махсус билимлар билан 
қуроллантириш, ўқувчиларнинг ёш ига ва жинсига мувофиқ кела- 
диган (куч, тезкорлик, чаққонлик, сабот -матонат, чидам, ирода 
ва тавсифни қарор топтириш) асосий ҳаракат сифатларини ривож- 
лантириш, уларда шахсий гигиенани сақлашга нисбатан онгли му- 
носабатларни тарбиялаш.
4. Эстетик тарбияни олиб бориш жараёнида ўқувчиларда эс- 
тетик ҳис-туйғу, эстетик дндни тарбиялаш, уларнинг ижодий қоби- 
лиятларини тараққий эттириш, эстетик маданиятини шаклланти- 
риш.
5. Экологик тарбияни олиб бориш чоғида ўқувчиларга эколо- 
гик билимлар бериш асосида шахс, жамият ва табиат бирлиги 
ҳамда алоқадорлигини ўқувчиларга тушунтириш, уларда эколо- 
гиянинг инсон, инсоният, жамият тараққиётидаги муҳим ўрни ва 
аҳамияти борасида тушунчаларни қарор топтириш, шунингдек, 
экологик маданиятни шакллантириш.
www.ziyouz.com kutubxonasi


6. Иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга 
иқтисодий билимларни бериш асосида мамлакат иқтисодий барқа- 
рорлигини таъминлаш, бозор инфраструктураси қоидаларига амал 
қилиш, нчки бозорни тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни яратиш 
борасидаги фаолият жараёнида ипггирок этиш, кўникма ва мала- 
каларни ҳосил қилиш, инсон меҳнати билан бунёд этилган мод- 
дий бойликларни асраш, уларни кўпайтириш борасида қайғуриш 
туйғуларини қарор топтириш, иқгисодий маданиятни шакллан- 
тириш.
7. Ҳ уқуқий тарбияни таш кнл этиш жараёнида ўқувчиларга 
давлат Конституцияси ҳақидаги таълимотни, чунончи, фуқаролик, 
оила, меҳнат, хўжалик маъмурий, нафақа, суд ншларини юритиш 
ва бошқариш ҳуқуқларинннг маъносинн тушунтириш, улар онги- 
га ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларнинг шахс ва жамият ҳаётидаги 
аҳамияти ҳақидаги тасаввурга эга бўлишларнни таъминлаш, улар- 
да ҳуқуқий онг, шунингдек, ҳуқуқий фаолиятни ташкил этиш бо- 
расидаги кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, ҳуқуқий мадани- 
ятни шакллантириш.
8. Ғоявий ва мафкуравий билимларни бериш, Ўзбекистон Рес- 
публикаси Конституцияси, фуқаролнк жамияти асослари, миллий 
давлат тузилиш и, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ва 
ташқи мафкураси мазмунини ўрганишни таъминлаш асосида ўқув- 
чиларда мафкуравий фаолият кўникма ва малакаларини қарор 
топтириш, мафкуравий маданиятиин шакллантириш ва бошқалар.
Тарбия мазмунида олдинга қўйилган мақсад ва вазнфаларга 
мувофиқ ўқувчилар томонидан ўзлаш тирилиш и лозим бўлган 
билим, к>т
1
икма ва малакалар, шахс хулқ-атвори ҳамда сифатла- 
ринннг моҳиятнни акс эттиради. Тарбия мазмуни ижгимонй-иқти- 
соднй тараққиёт, кишилик муносабатлари моҳняти ва даражаси, 
шунингдек, жамият мафкураси ғояларидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланадн. Замонавий тарбия мазмунида қуйидаги ғоялар ётади:
1. 
Тарбия мақсадининг аниқлиги. Ўзбекистон Республикаси- 
нинг ижтимоий - сиёсий мустақиллигининг дастлабки йиллари- 
даёқ республикада амалга оширилишн кўзда тутилган бўлиб, тар- 
бия мақсади аниқ белгилаб олинган эди. Ўзбекистон Республика- 
сининг “Таълим тўғрнсида” ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастурн” ғояларига кўра ижтимоий тарбиянинг асоснй
www.ziyouz.com kutubxonasi


мақсади эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси бўлган комил ин- 
сонни тарбиялаб вояга етказишдан иборат. Ушбу мақсадга эри- 
ш иш йўлидаги асосий восита бу, шахсда умумий маданиятни тар- 
киб топтиришдир, яьни, шахснинг ақлий, ахлоқий, жисмоний, эс- 
тетик, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий, мафкуравий ҳамда меҳнат 
маданиятини тарбиялаш каби тарбиянинг бош мақсадини амалга 
ошириш имкониятини яратиш кўзда тутилади.
2. Болалар ва катталарнинг биргаликдаги ф аолияти. Ўқитув- 
чининг болалар билан маънавий маданияти энг яхши намунаси- 
ни излаш и, шу асосда тарбиячи инсоннинг ҳаётий меъёр ва қад- 
риятларини ишлаб чиқиш и ўқувчини тарбия жараёиида фаолли- 
гиии таъминлаш га олиб келади. Дунёқараш и ҳали тўла-тўкис 
ш аклланмаган болалар учун катталарнииг ҳаётий тажрибалари 
ҳам да уларнинг шахсий намуналари катта тарбиявий таъсирга 
эга.
3.

Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish