Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


Абу Райҳон Б е р у н и й. Ўйларх ҳикматлар, накллар, шеърлар. Токент- Ёш



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

 Абу Райҳон Б е р у н и й. Ўйларх ҳикматлар, накллар, шеърлар. Токент- Ёш
гвардия. 1973. 44- бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳунарларни тугал ўрганмоғи лозимлигини таъкидлайди. Бу, улар- 
нинг келажак ҳаётлари, жамият ривожи учун зарурлигини айтади.
Аллома фарзандларга турли билим ва ҳунарлар ўргатилмоғи 
кераклигини айтиб, уларни гўзал ахлоқли қилиб, вояга етказиш- 
ни ота-оналарга маслаҳат беради:
Худо кимга заковат, ақл, билим берса,
У барча орзуларга қўл узатади.
Кимнинг хулқи яхши, феъл-атвори тўғри бўлса,
У тилагини топади, кун ва ой унга боқади.
Яхши феъл-атвор барча эзгуликларга моядир, хулқ-атвор бар- 
часи яхши бўлса, минг-минг севинч бўлади.
Умуман, Ю суф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг» достонида тил одо- 
би, ростгўйлик, поклик, камтарлик севги ва вафо, мурувват, сабр- 
тоқат каби фазилатлар хусусида қилган ҳикматли панду насиҳат- 
лари билан кишиларни, ёшларни ҳар бир ишда ақл-идрокли, ўзга- 
ларга ғамхўр ва мушфиқ бўлиши ҳар бир ишни ўз ўрни ва ўз ваҳти- 
да адо этишга даъват этади. Бир сўз билан айтганда бугунги давр 
талабига ҳамоҳанг равишда инсонни комилликка ҳидоят қилади.
Абу Али ибн Сино этика ва ахлоқий тарбия масалаларини фал- 
сафий-педагогик асосда ёритиб беришга ҳаракат қилади. У, ай- 
ниқса, оила тарбиясида ота-онанинг ўрнига алоҳида тўхталиб: 
«Бола туғилгач, аввало, ота унга яхши ном қўйиши, сўнгра эса 
уни яхшилаб тарбиялаш и керак», деб маслаҳат беради.
Ал-Хоразмий эса инсоннинг хулқ-атвори, хатги-ҳаракати ман- 
тиқий фикрлашга асослангандагина мукаммал шаклланиши мум- 
кин, деган ғояни илгари суради.
Алишер Навоий наздида таъма аралашган яхшилик, ҳикмат, ҳим- 
мат инсоннинг маънавий ҳиссиётига салбий таъсир этувчи ҳолат- 
дир. Таъмасиз яхшилик қилиш бу сахийликдир. Одамгарчиликнинг 
энг юксак белгиси сахийлик ва ҳимматдир. Ю ксак инсонийликнинг 
ўлчови - бу виждон ҳисобланади. Ш у боисдан, Шарқ мутафаккир- 
лари виждон поклиги, оила, ота-она, халқ, фарзанд бурчи ҳақида 
олға сурилган ғояларнинг асосини инсонпарварлик таппсил этади.
Чунончи, ота-она фарзандларнинг ўзаро муносабати, бурчи 
маънавий қадриятларнинг олтин калитидир. Алишер Навоий бу 
ҳақда қуйидагича фикрлайди:
www.ziyouz.com kutubxonasi


«Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Икки жаҳонингга тиларсан фазо- 
Ҳосил эт ушбу иккисидан ризо.
Тун-кунингга айлагали нур фош,
Бирини ой англа, бирисин қуёш.
Сўзларидин чекма қалам ташқари,
Хатларидин қўйма қадам ташқари».4
Шарқ мутафаккирлари дидактик характердаги илмий асарлари- 
д а маънавий маданиятни шакллантиришнинг шакл, усул ва воси- 
таларини қоришиҳ ҳолда баён этдилар. Чунки ўрта аср педагогик 
фикрлар назарияси ва амалиёти тарбиянинг лисоний шакл ва усул- 
ларига таянган. Таълим-тарбия беришнинг воситаси эса амалиёт 
бўлиб ҳисобланган эди. Бу қоида, айниқса, Ибн Синонинг тиббий 
рисолаларида, уржузаларида, «Донишнома» асарида, Кайковуснинг 
«Қобуснома», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Саъдийнинг 
«Гулистон», «Бўстон», Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр», 
«Маҳбуб ул-қулуб» асарларига бевосита тааллуқлндир.
М утафаккир олимлар юксак маънавий фазилатларни умумин- 
соний қадриятлар доирасида тапқин этдилар, жамиятнинг ижти- 
моий-иқтисодий тараққиётида маънавий омилларни юксак баҳо- 
ладилар. У лар «Фозил жамоа», «Фозил шаҳар», комил инсонни 
шакллантиришнннг асоси маънавий омилларга боғлиқ деган ғояни 
илгари сурдилар.
У
Хулоса қилиб айтганда, таълим-тарбия жараёнида ўтмиш меро- 
симиз Шарқ алломаларининг бебаҳо асарларидан тўғри фойдалана 
олиш, нафақат миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизии юк- 
салтиради, балки комил инсон шахсини шакллантиришда ҳам му- 
ҳим ҳисса қўшади. Чунки инсон ҳаёти давомида қадрланиб, ривож- 
лантирилиб келаётган назарий ва амалий сайқал топган яхшилик, 
адолат, дўстлик, тинчлик, тенглик, эркинлик, инсонпарварлик, меҳ- 
натсеварлик, ота-она, кексаларга ҳурмат, иймон, эътиқод, устоз ва 
шогирд ва бошқа умуминсоний фазилатлар кейинчалик миллий 
қадриятларнинг асосий таркибий қисмларига айланиб қолган.
4

Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish