§ 2. П е д а г о г и к и л м и й т а д қ и қ о т м е т о д л а р и
Педагогика фанининг тарихий тараққиётини ўргатувчи ва мил-
лий истиқлол мафкурасини шакллантирувчи ҳал қилиниши ло-
зим бўлган муаммолар бор. Педагогик муаммоларни ҳал қилиш-
да турли-туман тадқиқот методлари мавжуд. Ю қорида кеягирга-
нимиздек, метод лотинча «митодос»- йўл сўзидан олинган бўлнб,
илмий тадқиқот эса шу методлар орқали назарий, мафкуравий,
илмий, миллий ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини уларнинг қону-
ниятларини билишга хизмат қилади. Илмий тадқиқот методлари
олимлар томонидан турлича асослаб берилган:
Академик С.Ражабов таҳрири остидаги педагогикада кузатиш,
суҳбат, мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш, экспериментлар ме-
тода, статистика маълумотларини таҳлил ва синтез қилиш, анкета-
лар, ҳисоблаш математикаси ва кибернетика методлари асослаб
берилган. И.Ф .Харламовнинг «Педагогика» ўқув қўлланмасида
педагогик кузатиш, суҳбат, тажриба эксперимент, мактаб ҳужжат-
ларини ўрганиш, илғор тажрибаларни умумлаштириш, математик
ҳисоблаш методлари асослаб берилган.
С.П.Баранов ва бошқалар яратган «Педагогика» қўлланмасида
эса кузатиш, савол-жавоб, мактаб ҳужжатларини ўрганиш, экспе-
римент тажриба, моделлаштириш методлари берилган. А.К.Му-
навваров таҳрири остидаги «Педагогика» ўқув қўлланмасида ку-
затиш, суҳбат, болалар ижодини ўрганиш, тест-сўровномалар,
www.ziyouz.com kutubxonasi
мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш, математика ва кибернетика
методлари берилган. М авжуд педагогик дарсликларнинг деярли
ҳаммасида методларни тавсифлаб чиқишнинг бир хиллик ҳолати
мавжуд. Илмий тадқиқот фаолиятимизда булардан фойдаланиш
биздан ижодий ёндошишни талаб қилади. Илмий педагогик тадқи-
қот методларида бирор педагогик муаммони ҳал қилиш мақсади-
да талаба, ўқитувчи-тарбиячи, аспирант-тадқиқотчи ва илмий хо-
димлардан фойдаланадилар. Илмий изланишнинг дастлабки де-
бочаси адабиётларни ўрганиб, таҳлил қилишдан бошланади.
Адабиётларни ўрганиш методи - педагогик адабиётларни ўрга-
ниш жараёнида миллий ва умуминсоний қадриятларни акс этги-
рувчи, мутафаккир ва маърифатпарвар педагог олимларнинг асар-
лари, мустақил Ўзбекистоннинг иқтисодиётига, мафкурасига ва
маънавиятга доир адабиётлар, Ўзбекистон юртбошиси И.А.Кари-
мов асарлари, тадқиқот мавзусига доир дарсликлар, монография-
лар, рисолалар ва мақолалар, тадқиқот мавзусига доир педагогик,
психологик тадқиқотлар, диссертациялар ўрганилади, умумлаш-
тирилади, хулоса чиқарилади.
Қузатиш методлари - кузатиш адабиётларни ўрганишдан кейин
бошланади. Кузатишни тадқиқотчи бирор мақсадни кўзда тутиб
таш кил этади. Кузатиш режалапггирилади, унинг дастури тузила-
ди. Бунда кузатиш тезлиги, сони, манзили, вақти, вазиягни куза-
тиш , материалларни қайд қилиш муддати белгиланади. Кузатиш
муддатига кўра икки турга ажралади: қисқа ва узоқ муддатли ку-
затиш • қисқа кузатиш объектнинг кундалик фаолиятдаги ўзга-
ришларидан маълум хулосага келиш. Узоқ муддатли кузатиш-
қўйилган мақсад, режа ва дастур асосида олиб борилиб, маълум
илмий, якуний хулосага келинади. Кузатишни якуний қайд қилиш-
д а киносъёмка, видео ёзуви, телевидение ва бошқа техник воси-
талардан фойдаланиш мумкин. Кузатиш методидан тўғри фойда-
ланиш ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширади. Янги
ижодий фаолиятга бошлайди.
Сухбат методи - тадқиқот мавзусининг бирор томони ёки ҳоди-
салари ҳақида билиб олиш мақсадида масъул шахслар билан оғза-
ки саволлар берилиб, улардан ахборот олиш жараёнидир. Сўроқ-
лар мавзу доирасида мантиқан мазмунли, тартибли, аниқ ифодага
эга бўлиши лозим ва уни тўғри ёки нотўғрилигига қараб жадвал
www.ziyouz.com kutubxonasi
тузиб, натижаси аниқланади. Суҳбат методи жараёнида интервью
олиш ҳам мумкин. Ўринли, мантиқан юксак жавоблар ёки ноаниқ
жавоблар магнит ленталарига ёзиб борилади ва таҳлил этилади.
Педагогик эксперимент - ҳар қандай педагогик тадқиқотнинг
асосидир. Педагогик эксперимент ёрдамида илмий фаразларнинг
ишончлилиги текширилади, педагогик жараёнларнинг айрим эле-
ментлари ўртасидаги боғлиқлик ва муносабатлар аниқланади. Пе-
дагогик эксперимент икки турга бўлинади: қайд қилувчи ва шакл-
лантирувчи. Қайд қилувчи эксперимент орқали таълим ёки тар-
бия жараёнидаги мавжуд муаммолар аниқланади. Ш акллантирув-
чи экспериментда эса зарурий маълумотлар ўқувчиларда шакл-
лантирилади. Педагогик жараённи аниқроқ ўрганиш мақсадида
экспериментатор ўзи таш кил этган жараённи кузатади. У педаго-
гик жараёнга аралашади, тарбияланувчилар билан тарбиячи фао-
лиятининг муайян шароитларини яратади. Педагогик эксперимент
дастлабки маълумотларни, аниқ шароитларни ва ўқитиш усулла-
рини ёки тадқиқ қилинадиган материалларни аниқ белгилашни,
шуиингдек, эксперимент натижаларини ҳар томонлама ҳисобга
олишни талаб этади. Қуйидагилар педагогик экспериментнинг
босқичлари ҳисобланади: эксперимент ўтказиш ва натижаларни
шарҳлаш. Режалаштириш, эксперимент мақсади ва вазифасини
белгилаш, эксперимент натижасига таъсир этувчи омиллар ва улар
даражасининг миқдорини аниқлаш , керакли кузатишлар сони,
эксперимент ўтказиш тартиби, олинган натижаларни текшириш
методларини ўз ичига олади. Экспериментни ташкил этиш ва ўтка-
зиш белгиланган режага қатъий амал қилган ҳолда олнб борили-
ши керак. Ш арҳлаш босқичида маълумотлар йиғилади ва қайта
ишланади. Эксперимент ўтказиш ишончлилик тамойилига жавоб
бериши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш керак, яъни:
1. Текш ирувчилар сони ва таж рибалар м иқдорининг аниқ
бўлиши.
2. Тадқиқот методларини ишончлилиги.
3. Фарқларнинг статистик жиҳатдан аҳамиятлилигини ҳисобга
олиш. Турли методларнинг ўзаро қўшиб олиб борилиши педагогик
тадқиқотларнинг самарадорлигини ва сифатини оширишга имкон
беради. Бунга математик методларнинг ҳамда ҳисоблаш -ечиш
қурилмалари ёрдамидаги эксперимент натижаларининг педагоги-
www.ziyouz.com kutubxonasi
кага кириб келиши ҳам ёрдамлашади. Одатда, ўртача арифметик
миқдор, модда, меридиан, дисперсия, танлаб олинадиган тўплам
мажмуннннг ўртача квадратик четга чиқиши, ўртача олинган қий-
мат хатоси, белгиларни тузатиш коэффецентлари ҳисоблаб чиқи-
лади. Илмий тадқиқот натижалари амалда қўлланилади. Тугаллан-
ган тадқиқотда энг муҳим нарса унинг натижалари амалда қўлла-
нилишидир. Мустақил Ўзбекистон шароитнда янги илмий билим-
лар жуда тез тўпланиб бормоқда. Бироқ, уларни амалий ишга жо-
рий этиш йўлида қийинчиликлар ҳам борлиги кўзга ташланмоқда.
Бу қийинчиликлар ўқув-тарбия жараёнини такомиллапггириш
ҳақидаги билимларнинг ортиб бориши билан улардан фойдала-
нишнинг фаол имкониятлари ўртасидагн номувофиқлнкдан ибо-
ратдир. Ш ундай бўлса-да, бу уларни жорий ггиш юзасидан мақ-
садга мувофиқ ишлар олиб боришни истисно этмайди. Жорий
этиш жараёни педагогик тажрибани такомиллапггиришга қаратил-
ган фаолият деб қаралади. Шу сабабли жорий қилиниши лозим
бўлган тавсияларга юқори талаблар қўйилади. Талабларнинг ил-
мий асосланганлик даражаси, улар мазмунининг аниқлиги педа-
гоглар билан ўқувчиларнинг мўлжалланган куч - ғайрати мезони-
ни тўғри баҳолашни назарда тутади. Ж орий этиш бутун бир тад-
бирлар комплекси бўлиб, у олинган хулосалар ҳақида педагогик
жамоатчиликни хабардор қилишни, янги ўқув ва методик қўллан-
малар яратишни, методик йўл -йўриқ ва методик тавсиялар ншлаб
чиқишни ўз ичига олади.
Мактаб хужжатлариии тахлил қилиш методи - педагогик ҳоди-
салар ва фактларни текширишда мактаб ҳужжатларини мукам-
мал ва чуқур ўрганмоқ лозим. М актаб ҳужжатларини ташкил
қилишда таълим қонунига амал қилинмоғи керак. Мактаб ҳуж-
жатларини таҳлил қилишда ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги ва
мустақиллигини унинг иқтидорини ҳамда илғор педагогик таж-
рибаларнинг умумлаштирилиши ва жорий этилишини кўрсатган
тақдирдагина тўлиқ қийматга эга бўлади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг умумий миқдори, унинг ўсиши ёки
камайиши сабаблари тавсифи, ўқувчиларнинг фанлар бўйича
ўзлаштириш даражасига, синфдан қолишининг олдини олиш, рағ-
батлантириш ва жазолаш чоралари турларига, мактабнинг мод-
дий базасига эътибор берилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Болалар ижодини урганиш методи - мактаб ўқувчилари ижо-
дини ҳамда уларнинг турли-туман ишларини ўрганиш ва таҳлил
қилиш педагогик тадқиқотнинг самарали методларидан биридир.
Иқтидорли ўқувчилар ақлий қобилиятлари, олижаноб ахлоқий
қиёфалари, эстетик дидлари, синчковликлари ва қизиқувчанлик-
лари билан ажралиб туради. Педагогика фаии болалар ижодининг
манбалари ва омилларини чуқур билишга ҳамда уларни янади та-
раққий эттириш ва такомиллаштиришнинг тўғри йўлларини кўрса-
тиб беришга қаратилган.
Статистик маъдумотларни анализ ва синтез қилиш методи-педа-
гогик тадқиқотнинг керакли статистик маълумотларини маълум бир
мақсад билан тизимли ўрганиш, мустақил Ўзбекистонда фан, мада-
нияг, таълим-тарбияни тараққий этишига салмоқли ҳисса қўшади.
Халқ таълими соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағлар-
нинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргаз-
мали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, мактаб қурилиши,
хўжалик шартномалари ва улардан тушаётган маблағлар статис-
тика
Do'stlaringiz bilan baham: |